Лекциялар курси тошкент-2018


 Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

22.2 Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва шакллари иш ҳақи миқдори билан
меҳнат сифати ва миқдори ўртасидаги боғлиқликни белгилайди ва
корхонада ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши шароитлари, меҳнат
натижаларига боғлиқ ҳолда ҳақ тўлаш тартибини ўрнатади.
Ҳозирги вақтда саноатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай
шаклларидан фойдаланилади. Бу шаклларнинг ҳар бир сарфланган
меҳнатнинг миқдори сифатига қараб ҳақ тўлаш имконини берадиган
кўринишларга эга.
Кўпгина саноат корхоналарида ишбай иш ҳақи кенг қўлланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида ишчининг иш ҳақи ишлаб


116
чиқарилган маҳсулот миқдори ва сифатига боғлиқ ҳолда ҳамда бу
маҳсулотга ҳақ тўлаш меъёри (расценка) асосида ҳисобланади.
Иш ҳақи тўлашнинг ушбу шаклини қуйидаги ҳолларда қўллаш
мақсадга мувофиқдир:
- бирор-бир ишчи ёки бригадага боғлиқ бўлган ишнинг миқдор
кўрсаткичлари мавжуд бўлса;
- ишчиларда бажариладиган иш ҳажмини ёки маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмини кўпайтириш имконияти мавжуд бўлса;
- бажариладиган иш ҳажмини (миқдорини) аниқ ҳисоблаш
имконияти мавжуд бўлганда;
- техник асосланган меҳнат меъёрлари қўлланилганда.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли хусусиятларига кўра
қуйидагиларга ажратилади:
- иш бажариш расценкаларининг аниқланиши (бевосита, билвосита,
прогрессив, аккорд ва пудрат);
- ишчилар билан ҳисоб-китоб қилиниши (якка тартибда ва жамоа
билан);
- моддий рағбатлантириш (мукофот тўловлари билан ёки уларсиз).
Бевосита (тўғридан–тўғри) якка тартибда иш ҳақи тўлаш тизимида
ишчининг иш ҳақи қуйидаги формула билан аниқланади:
i
i
ишб
P
Q
З
×
=
Бу ерда:
i
Q
- ишлаб чиқарилган i - турдаги маҳсулот миқдори,
натурал бирликларда;
i
P
- бир бирлик i - турдаги маҳсулот ишлаб
чиқаришга тўланадиган иш ҳақи (расценка), сўм/натурал бирлик.
Бажарилган иш ёки маҳсулот бирлиги учун иш баҳоси (расценка)
қуйидагича ҳисобланади:
ч
и
ст
Н
Т
Р
/
=
Бу ерда: Т
ст
- тариф ставкаси, сўм/соат; Н
и/ч
– маҳсулот вақт
бирлигида ишлаб чиқариш меъёри, дона/соат.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бевосита (тўғридан-тўғри) жамоага ишбай
ҳақ тўлаш тизимида ишчиларнинг иш ҳақлари жамоа амалда ишлаб
чиқарган маҳсулот ёки бажарилган иш ҳажмига узвий боғлиқ. Жамоа
меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш қуйидагилар билан якка тартибли иш
ҳақи тўлаш тизимидан фарқ қилади:
1. Иш бутун бригада учун вақт меъёри ва ишлаб чиқариш меъёри
белгиланган наряд бўйича бажарилиши.
2. Бригада ҳар бир аъзосининг иш ҳақи бригададаги ҳар бир ишчи
ишининг натижасига боғлиқлиги.
3. Ҳақ тўлаш бригада расценкаси билан амалга оширилиши.


117
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофотли тизимида ишчи
меҳнатга белгиланган сифат кўрсаткичларини бажаргани ёки ошириб
бажаргани учун мукофот олади. Масалан, саноатда ишлаб чиқаришнинг
маъсулиятли бўғинларида ишловчи ишбай ишчиларга ишлаб чиқариш
режасини бажаргани ва режанинг ошириб бажарилган ҳар бир фоизи учун
мукофот белгиланиши мумкин. Бу ҳолда ишбай-мукофот иш ҳақи
қуйидаги формула билан ҳисобланади:
З
ишбай/мук
= Q
i
· (1 +
100
П
)
Бу ерда, П – мукофот фоизи %.
Билвосита-ишбай ҳақ тўлаш тизими биринчи ўринда асосий
ишчиларга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишчиларга нисбатан қўлланилади
ва билвосита ишбай расценкалар (Р
кс
) аниқланади:
.
ёр

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling