Лекциялар курси тошкент-2018
Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш ҳақи фондини
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
22.3 Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш ҳақи фондини
режалаштириш Тўқимачилик машинасозлиги корхонасидаги ҳамма ишловчиларга иш ҳақи тўлаш манбаи ишлаб чиқариладиган пахта толаси таннархи эвазига шаклланувчи маблағ - иш ҳақи фондидир. Иш ҳақи фонди (ИҲФ)нинг режалаштириладиган миқдори бир қатор усуллар билан аниқланади. Улар қуйидагилардир: 1. Тўғридан-тўғри ҳисоблаш усули: ишчи З R ИХФ × = Бу ерда: R – ишчиларнинг ўртача рўйхат сони, киши; ишчи З – режалаштирилган даврда бир ишчининг барча устама ва қўшимча тўловлар билан биргаликда ўртача иш ҳақи, сўм. 60 . . × × = в к шт Ф N t R Бу ерда: . .к шт t - донабай калькуляция меъёрий вақти, минут.; N - йиллик ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, дона; в Ф - бир ишчининг йил давомидаги фойдали иш вақти (1 смена учун 1875 соат). 2. Ҳисоблашнинг меъёрий усули: ИҲФ = Q · Н зп Бу ерда, Q – режалаштирилган даврда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми, сўм; Н зп – бир сўмлик ишлаб чиқариладиган маҳсулотга иш ҳақи меъёри, сўм. Иш ҳақи фонди таркибига корхонанинг рўйхатидаги барча ишловчиларга ҳамда штатсиз ходимларга бажарган ишлари ва иш вақтидан ташқари ишлаган вақти учун тўланадиган сумма киради. Ушбу фонд қуйидаги тўловлардан иборат бўлади: - оклад, тариф ставкаси ва асосий ишбай баҳоси бўйича тўланадиган иш ҳақи; 121 - ишбай усулида иш ҳақи оладиган ходимларга прогрессив баҳо билан бериладиган қўшимча ҳақ; - режани бажаргани ва уни ошириб бажаргани, белгиланган сифат кўрсаткичларига эришгани, маҳсулот таннархини камайтиргани, ёқилғи, электр энергияси ва шунга ўхшашларни тежагани учун белгиланадиган мукофот; - асосий иш вақтидан ташқари ёки тунги сменада ва байрам кунларида ишлагани учун асосий иш ҳақига қўшимча равишда бериладиган қўшимча ҳақ; - ишлаб чиқаришдаги шогирдларга таълим бериш ва амалиётга келган шахслар иши устидан раҳбарлик қилиш учун тўланадиган ҳақ; - ўсмирларга имтиёзли соат учун тўланадиган ҳақ; - давлат ва жамоат ташкилотларининг топшириқларини бажариш ва ҳарбий йиғинларни ўташ учун сарфланган иш вақтига тўланадиган ҳақ; - асосий ва қўшимча меҳнат таътили учун тўланадиган ҳақ; - эмизикли аёлларнинг болаларини вақтида эмизиш учун кетган вақтларига ва ҳомиладор аёлларни енгил ишга ўтишида тўланадиган ҳақ; - ишдан бўшаган вақтда бериладиган ёрдам пули. Корхонани бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи фонди режалаштирилган ходимларнинг хизмат окладига асосан ҳисобланади. Штат жадвалида кўрсатилган ходимларнинг хизмат оклади ва сони шу ходимлар ишлайдиган тўқимачилик машинасозлиги заводи ва тайёрлаш масканининг меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан қайси гуруҳга ўтказилганлигига қараб белгиланади. Бу ходимларнинг йиллик иш ҳақи фонди ойлик иш ҳақини ана шу ходимлар ишлаган ва меҳнат таътилида бўлган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан ҳисоб қилинади. Ишчиларнинг иш ҳақи фонди ходимларнинг режалаштирилган сонига ва ҳар бир касб бўйича амалдаги тариф ставкасига (вақтбай ва ишбай шакли бўйича) қараб ҳисобланади. Тариф разряди ва кунлик иш ҳақи ставкаси тариф-малака йўриқномаси ва тариф сеткасига мувофиқ қабул қилинади. Ҳар бир касб бўйича йиллик иш ҳақи фонди кунлик иш ҳақи ставкасини ишлаган киши–кунига (ёки соатлик иш ҳақи ставкасини киши- соатга) кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Асосий иш ҳақи фондидан ташқари иш вақтидан ташқари вақт учун тўланадиган қонунда белгиланган қўшимча сумма ҳам режалаштирилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling