Лекциялар курси тошкент-2018
Харажатларни режалаштириш
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25.1–жадвал Детал тўлиқ таннархи Т/р Харажат моддалари Сумма
25.1 Харажатларни режалаштириш
Таннархни режалаштириш тўқимачилик машинасозлиги корхоналари истиқболий ва кундалик режаларни ишлаб чиқиш жараёнида амалга оширилади. Режа бўйича таннарх барча товар маҳсулотларини 131 ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда ҳар бир маҳсулот турига тўғри келадиган харажатларни техник-иқтисодий ҳисоблар ёрдамида аниқланади. Тўқимачилик машинасозлиги корхонаси маҳсулоти таннархининг йиллик режаси чораклар бўйича тақсимланади. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва уни сотиш харажатларини режалаштириш ва ҳисобга олиш қуйидаги сарф харажатларни аниқлашни ўз одига мақсад қилиб қўяди: - детални ишлаб чиқариш харажатларини; - давр харажатларини (маъмурий-бошқарув ва сотиш); - молиявий фаолият бўйича харажатларни; - фавқулотдаги зарарларни (фақат ҳисоботда); - 1 сўмлик товар маҳсулотини ишлаб чиқаришга тўғри келувчи барча харажатлар даражасини. 25.1–жадвал Детал тўлиқ таннархи Т/р Харажат моддалари Сумма 1. МТХ, НХ, КИП ва ёрдамчи ишчилар иш ҳақи фонди 2. Социал суғуртага тўлов 3. Ёрдамчи, мойлаш ва артишга мўлжалланган материаллар 4. Қувват энергияси қиймати 5. Ёритиш учун электроэнергия 6. Механик буғ, иситиш, сувнинг қиймати 7. Ишлаб чиқариш ускуналари кундалик тиклаш харажатлари 8. Асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси 9. Ишлаб чиқариш бинолари ва инвентарлар амортизацияси 10. Бошқа харажатлар Жами харажатлар Юклаш коэффициентини ҳисобга олганда жами харажатлар 11. Асосий материаллар 12. Асосий ишлаб чиқариш ишчилари йиллик иш ҳақи фонди 13. Ижтимоий суғуртага тўлов Умумишлаб чиқариш таннархи 14. Умумзавод харажатлари 15. Бошқарув ходимлари иш ҳақи 16. Девонхона харажатлари 17. Хизмат сафари харажатлари 18. Маъмурий биноларни тиклаш харажатлари 19. Илмий-тадқиқот харажатлари 20. Бошқа харажатлар Давр харажатлари жами 21. Молиявий фаолият бўйича харажатлар 22. Харажат таркибига киритиладиган бошқа тўловлар (солиқлар, ажратмалар) 23. Тўла таннарх 132 Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари маҳсулотларининг таннархини режалаштиришда муҳим бир хусусият ажралиб туради. Маълум бир детални ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблашда маълум бир харажат элементлари қиймати асбоб-ускуналарни юк билан банд қилиш коэффициентини ҳисобга олиб, унинг таркибига киритилади. Бунинг боиси, ушбу дастгоҳлар бошқа деталлар ишлаб чиқаришда ҳам иштирок этади ва таннархи режалаштирилаётган детални ишлаб чиқаришда тўла қувват билан иштирок этмаслигидадир. Машинасозлик корхоналарида деталнинг тўлиқ таннархи таркиби 25.1-жадвалда келтирилган. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling