Лекциялар курси тошкент-2018


 Харажатлар таркиби ва улар турланиши


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

24.2 Харажатлар таркиби ва улар турланиши
Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ва уни сотиш билан боғлиқ барча харажатлар уларни
режалаштириш ва ҳисобга олишда ишлаб чиқарилган ва сотилган
маҳсулот таннархига киритиладиган ҳамда таннархга киритилмайдиган,


130
аммо давр, молиявий фаолият бўйича ва фавқулотдаги харажатлар
таркибига киритиладиган гуруҳларга ажратилади.
Шунинг учун корхона хўжалик фаолиятида пайдо бўладиган харажат
моддалари қуйидагича гуруҳланади:
1. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи:
А) бевосита ва билвосита материал харажатлар;
Б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
В) ишлаб чиқариш характерига эга бўлган накладной харажатлар, бошқа
бевосита ва билвосита харажатлар.
2Давр харажатлари:
А) маҳсулотни сотиш харажатлари;
Б) бошқарув харажатлари;
В) бошқа харажатлар ва зарарлар.
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар:
А) фоизлар бўйича харажатлар;
Б) чет эл валюталари билан операциялардаги курсларнинг салбий
фарқлари;
В) қимматбаҳо қоғозларга мужассамлашган маблағларни қайта баҳолаш;
Г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
4. Фавқулотдаги зарарлар.
Янги шароитда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибига
бошқарув, коммерция, умумишлаб чиқариш ҳамда молиявий фаолият
бўйича харажатлар киритилмайди. Ушбу харажатлар ҳар бир ҳисобот
даврида маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойдадан чегириб қолинади.
Ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги
элементлар бўйича
гуруҳланади:
- материал (чиқиндилар қиймати чегириб ташлангандаги);
- ёрдамчи материаллар;
- энергия;
- асосий ва қўшимча иш ҳақи;
- асосий фондлар ва номатериал активлар амортизацияси;
- бошқа харажатлар.
“Давр харажатлари” таркибига ишлаб чиқариш жараёнларига
тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмайдиган харажат турлари киради. Ушбу
харажатларга бошқарув харажатлари, коммерция, илмий-тадқиқот ва
тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари, бошқа умумхўжалик
аҳамиятига эга бўлган харажатлар киради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling