Лекциялар курси тошкент-2018
Муҳокама учун назорат саволлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24-25-МАВЗУ. Маҳсулот таннарxини режалаштириш Режа
- Таянч иборалар
- Маҳсулот таннархи
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Маркетинг ҳаракат дастурида нималар акс эттирилади? 2. Маркетинг бюджетини тузишда қандай ёндашувлар амалга оширилади? 3. Маркетинг бюджетини ишлаб чиқишнинг қандай усулларини биласиз? 4. Маркетинг назоратининг қандай турлари мавжуд? 24-25-МАВЗУ. Маҳсулот таннарxини режалаштириш Режа: 24.1 Маҳсулот таннархининг моҳияти. 24.2 Харажатлар таркиби ва улар турланиши. 25.1 Харажатларни режалаштириш. 25.2 Маҳсулот таннархини пасайтириш омиллари. Таянч иборалар: Таннарх, харажат, харажат моддалари, бевосита харажатлар, билвосита харажатлар, давр харажатлари, маҳсулот калькуляцияси. 24.1 Маҳсулот таннархининг моҳияти Маҳсулот таннархи – бу шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва уни сотишга сарфланган барча харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Ушбу кўрсаткич корхоналар хўжалик-молиявий фаолияти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражасини баҳолайдиган, мавжуд меҳнат, моддий, пул 129 ресурсларидан қай даражада фойдаланилганликни белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан биридир. Маҳсулот таннархи ҳар хил саноат тармоқларида ҳар хил ташкил этилади. Бу ҳолат ишлаб чиқариш - хўжалик фаолияти шароитларидан, ўрнатилган техника ва технологиялар хусусияти ва бошқа бир қанча сабаблардан келиб чиқади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишдаги корхона барча харажатлари уларни режалаштириш ва ҳисобга олиш мақсадида иқтисодий мазмуни бўйича (харажатларини бирламчи элементи) ҳамда пайдо бўлиш манбаи ва қай мақсадга йўналтирилганлиги (харажатлар моддаси) бўйича турланади (гуруҳланади). Иқтисодий мазмунига кўра бир хил бўлган харажат гуруҳларига харажат элементи деб аталади. Пайдо бўлиш манбаи ва қай мақсадга йўналтирилганлигига кўра бир хил бўлган харажат гуруҳларига харажат моддалари деб аталади. Гуруҳлаш харажат турини (материал, меҳнат, пул), унинг пайдо бўлиш жойи ҳамда мақсад йўналишини (тўғри ишлаб чиқариш, цех, умумзавод ва ҳ.к.) кўрсатади. Ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулотнинг ҳар бир донаси (ҳар бир бирлиги) устига қай усулда туширилишига қараб харажатлар бевосита ва билвосита каби турларга ажратилади. Маҳсулотларнинг айрим турлари таннархига тўғридан-тўғри кирадиган харажатларга бевосита харажатлар деб аталади. Бу каби харажатлар маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетадиган хомашё ва асосий материаллар, сотиб олинадиган чала маҳсулотлар, техник эҳтиёжларга сарфланадиган ёқилғи ва электр энергияси, ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ишчиларнинг иш ҳақи учун кетадиган харажатлардан таркиб топади. Ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар билвосита харажатлар ҳисобланади. Бу турдаги харажатлар маҳсулот таннархига бевосита киритилмайди, балки цех ва корхона бўйича режалаштирилади ва ҳисобланади. Билвосита харажатларга асбоб-ускуналарни сақлаш ва ишлатиш учун қилинадиган сарфлар, цех, умумзавод харажатлари ва бошқа бир қатор харажатлар киради. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling