126
2. “Имкониятлардан келиб чиқиб” молиялаштириш усули –
молиялаштириш
асосан истеъмолчиларга эмас, ишлаб чиқаришга
йўналтирилган корхоналар томонидан қўлланади. Мазкур ҳолда маркетинг
тадбирларига маблағларни ажратиш барча ишлаб чиқариш
талаблари
қондирилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
3. “Мақсад-вазифа” усули – бошқа усуллардан фарқли
равишда
маркетинг тадбирларини корхона ишининг аниқ мақсадлари билан боғлаш
заруриятини назарда тутади. Бу эса маркетинг харажатлари корхона ўз
мақсади сари боришда олиши керак бўлган манфаатлари билан ўлчаниши
кераклигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: