Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Меҳнат унумдорлиги деб нимага айтилади?
2. Меҳнат унумдорлигини ошириш омилларини санаб беринг?
3. Ишчи кучи нима?


122
4. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари кадрлари нечта гуруҳга
ажратилади?
5. Иш ҳақи деб нимага айтилади?
6. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш ҳақи тўлашнинг қандай
шакллари қўлланилади?
7. Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш тизимининг элементларини санаб
ўтинг?
8. Ишбай иш ҳақи тўлаш шаклининг моҳияти ва афзаллигини тушунтириб
беринг?
9. Вақтбай иш ҳақи тўлаш шакли қайси тоифа ишловчилари меҳнатига ҳақ
тўлашда қўлланилади?
23-МАВЗУ. Маркетинг режаси
Режа:
23.1 Маркетинг режа бўлимининг аҳамияти ва моҳияти.
23.2 Маркетинг режасининг моҳияти ва хусусиятлари.
23.3 Маркетинг ҳаракат дастури.
23.4 Маркетинг бюджети.
23.5 Маркетинг назоратини амалга ошириш.
Таянч иборалар: Маркетинг, маркетинг режа, маркетинг ҳаракат дастури,
маркетинг бюджети, маркетинг назорати, маркетинг стратегияси, нарх,
баҳо, рақобат, талаб, таклиф, маркетинг-микс, бенч-маркетинг.
23.1 Маркетинг режа бўлимининг аҳамияти ва моҳияти
Маркетинг режаси – бизнес-режаснинг муҳим қисмидир. Унда қай
тартибда маҳсулотлар тақсимланиши, баҳони ўрганиш, бозорда маҳсулот
ҳаракати ҳақида маълумотлар доимо бериб турилади. Бундан ташқари,
айрим маҳсулот турлари бўйича фойдалилик ҳақида олдиндан
маълумотлар берилиши мумкин. Салоҳиятли инвесторлар маркетинг
режасини корхона иши муваффақиятининг критик шартлари деб
қарайдилар.
Маркетингни режалаштириш ҳар йили ўтказилиши керак.
Имкониятли бозорлар ҳажми, уларнинг ўзгариш тенденциялари, бундан
ташқари бозорнинг айрим сегментлари ҳақидаги маълумотларни шу бўлим
материалларидан билишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда ҳақиқий
сотиш ҳажми, бозор ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳам. У маҳсулотнинг
бозордаги ҳиссасини, сотиб олиш қобилияти таҳлилини, баҳо сиёсатини
танлаш ва зарурий сервис даражасини баҳолашдан фойдаланилади. Бозор
имкониятларини ўрганиш жараёнини ва олинган маълумотлар корхона
бизнес-режасида маркетинг қарорларини қабул қилишда фойдаланилади.


123
Корхонанинг умумий стратегик мақсадларига етказадиган маркетинг
стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни (маркетингни, маҳсулотни ёки
маҳсулот маркасини), маркетинг режалаштириш, яъни бир қанча муқобил
режалардан биттасини танлаб олиш жараёни ҳисобланади.
Оддий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг режаси қуйидаги
бўлимларни ўз ичига олади: маркетинг бўйича режа тадбирларининг
таҳлили, бозорнинг жорий ҳолати, ҳавф-хатарлар ва имкониятлар тафсили,
вазифалар ва муаммолар тафсили, маркетинг стратегияси, ҳаракатлар
дастури бюджет ва назорат.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling