Лекциялар курси тошкент-2018
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26.3 Рентабеллик кўрсаткичи ва уни режалаштириш
- рентабеллиги
26.2 Фойдани режалаштириш
Тўқимачилик машинасозлиги корхонасида фойданинг асосий қисми маҳсулотни сотишдан ҳосил бўлади. Шунинг учун фойда сотиладиган маҳсулот ҳажми, унинг таннархи, сифати ва турларини эътиборга олган ҳолда режалаштирилади. Режа йилида фойдани аниқлаш учун, олдин ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажми, уларнинг пул ифодасидаги товар ва ялпи қиймати, натурал ифодаси ҳисоблаб чиқилади. Фойдани режалаштиришдан аввал ўтган йилдаги фойда қисми эътиборга олиниб, фойда ёки зиён яратувчи жараёнларни ҳисобга олиш натижасида режа тузилади. 26.3 Рентабеллик кўрсаткичи ва уни режалаштириш Маҳсулотларни сотиш натижасида пайдо бўладиган фойда миқдори корхонанинг самарали иш фаолиятини аниқлаб бера олмайди. Масалан, биринчи завод бир йилда 20500 минг сўм, иккинчиси эса 24500 минг сўм фойда олган бўлса, иккинчи завод биринчисига нисбатан яхши ишлаган, деб хулоса чиқариш қийин. Бунинг учун ассортимент ва маҳсулот ҳажмининг фойда пайдо бўлиш даражасига таъсирини кўриб чиқиш талаб этилади. Фойда пайдо бўлишида корхона асосий ва айланма фондларининг самарали ишлаши асосий омиллар ҳисобланади. Корхона асосий ва айланма фондларининг самарали ишлаши корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари юксалишига имконият яратади. Бунда рентабеллик кўрсаткичларидан фойдаланилади. Рентабеллик - бу корхонанинг фойдадорлик даражасини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у корхонадаги мавжуд барча ресурслардан қай даражада фойдаланганликни кўрсатади. Рентабелликнинг бир қанча турлари мавжуд. Корхона ишлаб чиқариш рентабеллиги корхонадаги мавжуд асосий ва айланма фондлардан қай даражада фойдаланилганликни кўрсатиб, у қуйидагича ҳисобланади: 100 й.н. А с А я Ф ум R × + = 136 Бу ерда: ум R - ишлаб чиқариш (умумий) рентабеллиги, фоиз ҳисобида; с А - асосий ишлаб чиқариш фондлари йиллик ўртача қиймати, минг сўм; й.н. А - меъёрлаштирилган айланма фондлар қиймати, минг сўм; я Ф - ялпи фойда миқдори, минг сўм. Корхонада умумий рентабелликдан ташқари ҳисобий рентабеллик ҳисоб-китоб қилиниб топилади. Бу кўрсаткични аниқлашда банкдан олинган кредит (қарз) ҳам унга таъсир кўрсатади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling