Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Жорий таъмирлаш - жиҳозларнинг таъмир қилингунича ишга яраб
туриши учун қилинади. Бунда тез ейиладиган эҳтиёт қисмлар янгиси билан
алмаштирилади; асбоб-ускуналар тартибга келтирилади.
Ўртача таъмирлаш дастгоҳларнинг яроқлилик ҳолатини сақлаб
туриш мақсадида амалга оширилади. Бунда дастгоҳларнинг техник ҳолати
текширилади, улар қисмларга ажратилиб, унинг барча қисмлари иш ҳолати
кўриб чиқилади, аниқланган носозликлар бартараф этилади, ейилганлари
янгиси билан алмаштирилади, тозаланади, ювилади, жойланади.
Капитал таъмирлаш бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва
ҳажми жиҳатидан катталиги билан бошқаларидан фарқ қилади. Бу
таъмирлашнинг асосий мақсади дастгоҳларни янгиларига алмаштириш,
қисмларини қайта янгилаш каби ишлардан иборат. Бу ишни асосан
механика устахонасининг мутахассислари амалга оширади.
Таъмирлаш 
ишларини
техник-иқтисодий 
режалаштиришда
меъёрлар асосида дастгоҳларни доимо ишга шай бўлиб туриш ҳолатини
ташкил қилишда уларга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатларни
камайтириш дастгоҳларни режа асосида таъмирлашнинг асосий
вазифасидир.
Техник-иқтисодий режалаштиришнинг эҳтиёж созлаш тизими асосий
меъёрий кўрсаткичларига:
таъмирлаш циклининг давомийлиги;
таъмирлараро, кўриклараро вақт-таъмирлаш бирлигининг сермеҳнатлиги
киради.
Таъмирлаш цикли жорий ва ўрта бўлса, кўриклар сони қуйидаги
формула асосида аниқланади:
А) ўрта таъмирлашлар сони:
ўрт
ўрт
и
ўрт
Д
Д
Д
С
-
=
Б) кичик таъмирлашларнинг сони:
кич
ўрт
кич
ўрт
и
кич
Т
Т
Т
Т
Д
С
×
-
=
/
Бу ерда:
и
Д
- таъмирлаш циклининг давомийлиги;
ўрт
Т
- ўрта
таъмирлаш давомийлиги;
кич
Т
- кичик таъмирлаш давомийлиги.
Дастгоҳларнинг сермеҳнатлиги уларнинг конструкция тузилиши,
мураккаблиги, технологик хусусияти, ўлчами, оғирлиги билан аниқланади.
Таъмирлаш ишларини режалаштириш қулай бўлиши учун ҳисоб-китоб
ишлари, ходимлар сони, сарф бўлаётган харажатларни аниқлаш учун ҳар
бир дастгоҳнинг аппаратини таъмирлаш даражасининг мураккаблиги (М)
тоифаси 
белгиланади. Дастгоҳларнинг 
мураккаблик 
тоифасини


104
аниқлашда асос қилиниб уларнинг техник паспортларидаги тавсифи
эътиборга олинади. Дастгоҳнинг конструкция тузилиши қанчалик юқори
бўлса, унинг таъмирлаш даражасининг коэффициенти шунчалик юқори
бўлади.
Таъмирлаш цехларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан
иборат:
- Иш ҳажми – натурал ва қиймат ҳисобида;
- Ишчилар (таъмирловчилар) сони;
- Иш ҳақи фонди;
- Ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар, харажатлар сметаси ва
таннархи;
- Таъмирлаш сифати.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling