14.5 Ишлаб чиқаришнинг ташкилий турлари ва улар тавсифи
Ишлаб чиқариш тури деб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, унинг
номенклатураси кенглиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот муҳимлигини
тавсифлайдиган ташкилий, техник ва иқтисодий хусусиятлар йиғиндисига
айтилади.
Ихтисослаштириш
даражасига, ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларнинг турлари ва миқдорига қараб ишлаб чиқариш бир неча
турларга – якка (доналаб ), серияли ва оммавий ишлаб чиқариш турларига
бўлинади.
Якка (доналаб) ишлаб чиқариш - меҳнат жараёнининг тузилиши,
ўзининг беқарорлиги билан корхонанинг асосий ишлаб чиқариш иш
жойларида бажарилаётган жараёнлар бир маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг
иккинчи маҳсулот учун ўзгаради. Ушбу ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш
корхонаси дастури бир нечта номдаги оз миқдордаги маҳсулот ишлаб
чиқаришни назарда тутади. Бу каби ишлаб чиқаришларда иш жойи
ихтисослаштирилмайди. Ишчилар малакаси жуда юқори, универсал асбоб-
ускуналар қўлланилади.
Серияли ишлаб чиқариш - бу ишлаб чиқариш турида маълум вақт
оралиғида бир хил маҳсулотларни қайта ҳажмда серияли тайёрлаш
такрорланади.
Серияли ишлаб чиқариш цехлари иш жойлари якка ишлаб
чиқаришга қараганда нисбатан юқори ихтисослаштирилган. Ишчилар
малакаси нисбатан тор, бонобарин универсал малакага эга ишчиларга
қараганда уларни тайёрлаш осондир.
Бир иш жойига бириктирилган жараён сони билан тавсифланувчи
сериялаш коэффициенти қийматига мувофиқ серияли ишлаб чиқаришнинг
учта тури мавжуд:
20-40 ва ундан ортиқ бўлганлари - кичик серияли;
5-20 та бўлганлари - ўрта серияли;
3-5 та бўлганлари - йирик серияли.
Оммавий ишлаб чиқариш - меҳнат жараёнининг давомийлиги ва
унинг мураккаблиги билан фарқ қилади. Бу ерда бир хил маҳсулот
тайёрлашда ҳар бир иш жойида, ҳар иш кунида бир хил меҳнат жараёни
такрорланади. Оммавий ишлаб чиқарувчи корхоналарда маҳсулот тури
чегараланган, ишлаб чиқариш ҳажми эса жуда юқори бўлади. Ушбу ишлаб
чиқариш турида технологик жараённи оқимли ташкил этиш шаклида кенг
миқёсда махсус асбоб-ускуналар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |