Лекциялар курси тошкент-2018


Жорий ва хусусий муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Жорий ва хусусий муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул
қилинади (ишга олиш ва ишдан бўшатиш).
Қарор таъсири бўйича ташқи ва ички бўлади. Ташқи қарор бошқа
даражага қаратилган, ички - фақат алоҳида корхона бўлинмаларини ўз
ичига олади. Қарорларни ишлаб чиқариш ташкилий жиҳатдан якка,
коллегиал ва жамоага бўлинади. Якка қабул қилинган қарорни раҳбар,
коллегиал қарорни - мутахассислар гуруҳи, жамоа қарорини умумий
мажлисда қабул қилинади.
12.2 Бошқарув қарорларига кўйиладиган талаблар
Бозор иқтисодиётига ўтиш қабул қилинаётган бошқарув қарорларини
таъқиқламайди, аксинча унинг сифатли бўлишини талаб қилади. Унинг
самарали бўлиши бир нечта омилларга боғлиқ.
1) раҳбарнинг шахсий сифати;
2) қарор қабул қилишда ахборот таъминоти;
3) ташкилий кўринишдаги омиллар (қарор қабул қилишда
мутахассисларни жалб этиш, қарор қабул қилиш тизими ва шакллари,
қарорларни ижрочига етказиш, назорат тизими);
4) техник омиллар;
5) қарор қабул қилиш ва амалга оширишдаги вақтинчалик омиллар.
Ана шулардан келиб чиқиб бошқарув қарорларига қуйидаги талаблар
қўйилади.
1. Қабул қилинган қарорда демократия ва ошкоралик;
2. Қарорнинг илмий асослари;
3. Фармойишнинг қонуний бирлиги;
4. Қарордаги аниқ йўналиш;
5. Вақт бўйича аниқлик ва қисқалик;


82
6. Қабул қилинган қарор тезкорлиги;
7. Аниқ келишилганлик ва қарама-қаршиликлар йўқлиги;
8. Бозор иқтисодиётининг шаклланиши қабул қилинган қарорларга
ўз талабларини қўяди.
12.3 Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш
Қабул қилинган қарорни расмийлаштириш, буйруқ, фармойиш ёки
режа тузиш билан бошланади. Қарор нафақат ким, қачон, қандай муддатда
нима қилади каби саволларга жавоб, балки айни бир алоҳида ишлар қайси
муддатда, қандай усуллар билан бажарилади, қарорни бажариш учун
назоратнинг қандай шаклларидан фойдаланилади каби вазифаларни ўз
ичига олади.
Мураккаб қарорлар қабул қилинган ҳолларда қабул қилинган
қарорни бажариш режасини тузиш мақсадга мувофиқ. Мазкур режада
бутун иш ҳажмини вақт ва объект бўйича тақсимоти, ижрочилар малакаси,
ташкилотчилик қобилияти кўзда тутилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling