Lexuz sharhi


Download 32.18 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi32.18 Kb.
#1472524
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекрақс низом

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ


ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ sharhi
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 11-майдаги 270-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017-йил 15-февралдаги ПҚ–2778-сон қарори)”ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида” 1997-йил 8-январдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. М.Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси Низоми, унинг таркибига кирувчи ижодий жамоалар ва ташкилотлар рўйхати, бирлашма дирекцияси штатлар жадвали ва тузилиши 1, 2, 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. “Ўзбекрақс” бирлашмаси бир ой муддатда бирлашма таркибига кирувчи жамоаларнинг амалдаги тузилмаси ва Низомини кўриб чиқиб, тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, “Ўзбекрақс” бирлашмасига Бош директор — Бошқарув раиси раҳбарлик қилади. Бош директор Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 6-июлдаги 157-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005-й., 27-сон, 192-модда)
4. “Ўзбекрақс” бирлашмаси қошида ижодий жамоаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида махсус Жамғарма ташкил этилсин.
Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шакллари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа муассасалар, шунингдек хорижий ташкилотлар Жамғарма ҳаммуассислари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда “Ўзбекрақс” бирлашмаси қошидаги махсус Жамғарма низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги М.Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмасини Мустақиллик майдони, 5-уйга, шу жумладан, “Баҳор” концерт залига жойлаштиришни ҳал қилсин.
6. “Ўзбекнаво” гастроль-концерт бирлашмаси ва “Ўзтелерадио” компанияси бир ой муддат ичида “Ўзбекрақс” бирлашмаси таркибига кираётган рақс жамоаларининг мулкларини ўз балансларидан унинг балансига ўтказсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, “Тановар” ансамбли “Ўзтелерадио” компанияси биносида ўзи эгаллаб турган хона, зал ва студиялардан ижара ҳақи тўламасдан фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 6-июлдаги 157-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005-й., 27-сон, 192-модда)
Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзбекрақс” бирлашмасини 2002-йилдан тўла хўжалик ҳисобида ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида ишлашга ўтказиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабини Тошкент шаҳар, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 31-уйга жойлаштирсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Олий мактаб Низоми ва тузилмасини, ўқув режалари ва дастурларини ҳамда мутахассисликлар рўйхатини тасдиқласин;
1997-1998 ўқув йилидан эътиборан машғулотларни бошлаш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
миллий рақс ва халқ ижодиётини ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш мақсадида ҳар йили М.Турғунбоева номидаги республика кўрик-танловини ўтказсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида” 1995-йил 28-октябрдаги 415-сон қарори билан белгиланган имтиёзлар Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабига, шунингдек “Ўзбекрақс” бирлашмасига ҳам жорий этилсин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби машғулот залининг қурилиши учун ер майдони ажратсин.
10. “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси машғулот залининг қурилишини 1998-йилги инвестиция дастурида белгиланган тартибда инобатга олсин.
Машғулот залининг қурилиши учун Маданият ишлари вазирлиги бош буюртмачи этиб белгилансин ва вазирлик бош пудратчини аниқлаш учун тендер эълон қилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
“Ўзбекрақс” бирлашмаси тўлиқ ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтгунга қадар давлат бюджетидан маблағ билан таъминлашни сақлаб қолсин;
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби ҳамда “Ўзбекрақс” бирлашмаси биноларини таъмирлаш учун Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ 1997-1999-йиллар мобайнида маблағ ажратсин;
М.Турғунбоева номидаги республика кўрик-танлови совриндорларини тақдирлаш учун 4-иловага мувофиқ ҳар йили зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин;
“Ўзбекрақс” бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 5-иловага мувофиқ маблағ ажратсин;
“Ўзбекрақс” бирлашмаси дирекциясига хизмат кўрсатиш учун 2 та, Олий мактаб учун 1 та енгил автомобилга лимит ажратсин.
12. “Тошшаҳарйўловчитранс” давлат уюшмаси “Ўзбекрақс” бирлашмаси ва Олий мактабга ажратилган лимитга мувофиқ транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун “Ўзбекрақс” бирлашмаси ва Олий мактабга белгиланган тартибда пул маблағларини эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.
14. “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмасига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан хорижий ва қўшма корхоналар(ташкилотлар)га Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 19-апрелдаги 215-сон қарорида мусиқа ва рақс санъатининг белгиланган турлари билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олишлари учун ўрнатилган тартибда хулоса бериш ва таклиф киритиш ваколати берилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги “Ўзбекрақс” бирлашмаси ва Олий мактаб учун ҳукумат ва шаҳар телефон алоқаси ўрнатишни таъминласин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 26-апрелдаги 163-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2-илованинг 1, 2, 3, 12, 13, 22-бандлари чиқариб ташлансин;
мазкур рўйхат қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:
“Томоша” болалар театр студияси
“Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли”.
2-илованинг тартиб рақами тегишли ўзгаришлар билан тўғрилансин.
17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997-йил 21-февраль,
101-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 21-февралдаги 101-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мукаррама Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси тўғрисида
НИЗОМ
И. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мукаррама Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси (бундан буён матнда “Ўзбекрақс” деб аталади) рақс жамоалари ва алоҳида ижрочиларни ихтиёрийлик асосида танлов йўли билан бирлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги мустақил ижодий ишлаб чиқариш тузилмасидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 6-июлдаги 157-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005-й., 27-сон, 192-модда)
2. “Ўзбекрақс” таркибига, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар киришлари мумкин.
3. “Ўзбекрақс” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
4. “Ўзбекрақс” юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, ўз номидан мамлакатимиздаги ва хориждаги ҳамкорлар билан турли шартнома, битимлар тузиши, мулкий ва шахсий, мулкий бўлмаган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, суд органларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
5. “Ўзбекрақс” манзили: Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй, “Баҳор” концерт зали.
ИИ. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
6. “Ўзбекрақс” мамлакатда миллий рақс санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
7. Қуйидагилар “Ўзбекрақс”нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган ва авлоддан авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш, бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш, уларда миллий маданиятимиз, қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини юксалтириш;
мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги рақс йўналишларини асраш, авайлаш, шу асосда янги бадиий жамоалар тузиш, мустақиллик маънавиятини ва истиқлол ғояларини тараннум этувчи, халқимизга эстетик, завқ бағишловчи замонавий ўзбек рақс мактабини яратиш;
бирлашма таркибидаги ижодий жамоаларнинг ташкилий, молиявий, моддий-техник масалаларини эчиш, уларни мусиқа асбоблари, ранг-баранг рақс либослари, замонавий радиоэлектрон техника, зарур анжомлар билан таъминлаш;
рақс санъатини Ўзбекистон халқи, чет мамлакатлар жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш, ансамблларнинг кенг кўламли дастурларга асосланган самарали гастроль фаолиятини уюштириш, реклама-тижорат ишларини йўлга қўйиш;
ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш;
рақс соҳасида гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолининг эстетик талаб ва таклифларини ўрганиш;
хорижий фирмалар билан маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги шаклларини йўлга қўйиш;
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
“Ўзбекрақс” таркибидаги жамоалар ҳамда алоҳида ижрочилар фаолиятига раҳбарлик қилишнинг самарали тизимини яратиш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг замонавий шакллари ва услубларини жорий этиш.

Download 32.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling