Lexuz sharhi


“Ўзбекрақс” давлат корхоналари учун белгиланган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади


Download 32.18 Kb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi32.18 Kb.
#1472524
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекрақс низом

12. “Ўзбекрақс” давлат корхоналари учун белгиланган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.
В. “ЎЗБЕКРАҚС”НИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
13. Юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобланувчи, мазкур Низом, бошқа таъсис ҳужжатлари талабларини тан олувчи, бирлашма вазифаларига мувофиқ маданий, ишлаб чиқариш, хўжалик ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи маданият ва санъат ташкилотлари, муассасалари, корхоналар ва бирлашмалар “Ўзбекрақс” қатнашчилари бўлишлари мумкин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида” 1995-йил 28-октябрдаги 415-сон қарори билан белгиланган имтиёзлар Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига, шунингдек “Ўзбекрақс” бирлашмасига ҳам жорий этилади.
15. Қатнашчи ташкилотлар:
бирлашма ва унинг тизимидаги корхоналар хизматларидан шартнома асосида фойдаланиш;
ўзининг ривожланиши йўлида бирлашманинг ижодий, илмий-техник ишланмаларидан ва маҳсулотларидан устувор даражада фойдаланиш;
бирлашманинг қўмита фаолият ҳужжатларида ва муҳрларида “Ўзбекрақс” рамзидан фойдаланиш;
тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланган мажбуриятларни сақлаган ҳолда камида олти ой олдин бирлашма бошқарувини хабардор қилиб, бирлашмадан чиқиш ҳуқуқига эга.
16. “Ўзбекрақс” қатнашчиси:
мазкур Низомга риоя қилишга;
бирлашманинг бошқа қатнашчилари билан қўшма фаолият шартларини бажаришга;
қўшма фаолият дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга мажбурдир.
17. Қатнашчи ташкилот:
“Ўзбекрақс” ёки унинг ҳар қандай қатнашчиси билан тузилган шартномаларни бажармаганлиги учун ушбу шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда жавоб беради;
“Ўзбекрақс” тўғрисидаги Низом қоидаларига риоя қилмаганлиги учун бирлашма таркибидан чиқарилиши мумкин.
ВИ. “ЎЗБЕКРАҚС”НИНГ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

Download 32.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling