Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Download 0.49 Mb.
bet27/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

3.9.1-жадвал
Ғўзани ҳақиқий кўчат қалинликлари, минг/га

Вариант тартиби

2-3 чин баргда қўлланилганда

Шоналашда қўлланилганда

Гуллашда қўлланилганда

2009

2010

2011

2009

2010

2011

2009

2010

2011

1; 11; 21

100,1

78,9

80,3

95,1

81,3

77,5

98,4

78,5

77,6

2; 12; 22

99,1

81,2

79,1

99,1

78,4

78,2

101,2

76,6

79,1

3; 13; 23

110,0

79,1

81,3

100,5

83,0

81,3

100,3

80,5

80,1

4; 14; 24

98,1

80,3

78,2

101,2

78,3

78,1

104,0

81,4

78,0

5; 15; 25

102,1

78,4

80,1

100,5

79,1

77,1

105,1

79,2

79,2

6; 16; 26

-

-

-

98,1

80,1

80,0

102,1

82,0

80,3

7; 17; 27

-

-

-

101,3

80,8

77,6

100,5

82,0

80,0

8; 18; 28

101,4

82,1

78,1

96,7

83,4

78,3

99,1

79,8

79,1

9; 19; 29

102,1

81,4

76,8

98,1

79,8

76,4

100,1

78,1

78,1

10; 20; 30

103,1

80,5

80,1

100,0

82,1

77,4

101,2

80,8

80,1

шоналашда қўлланилганларда 84,6-86,5 ва гуллаш бошида қўлланилган вариантларда 84,8-87,8 минг/га оралиғида бўлганлиги аниқланди.
Демак, тажрибиларда ҳақиқий кўчат қалинликлари 3 йил давомида 85-90 минг/га атрофида бўлдики, бу биз қўллаган суспензияларни таъсирини аниқлашда энг мақбул кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Яна бир ҳолатни алоҳида айтиш жоизки, агар ҳақиқий кўчат қалинликлари 120-140 минг/га атрофида бўлса биз қўллаган суспензияларни мақбул меъёрлари ҳам бошқа бўлиши мумкин эди, лекин уларни самарадорлиги ғўза барг сатҳи юзасига ҳам боғлиқдир.
3.10. Пахта ҳосили
Маълумки, ғўзада қўлланилган барча агротехник тадбирларни самарадорлиги (шу жумладан суспензияларни ҳам) уларни пахта ҳосилига бўлган таъсир даражаси билан ўлчанади. Буни тажрибаларда КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг пахта ҳосилига таъсири бўйича олинган маълумотлардан ўртачалари 3.10.1-3.10.3-жадвалларда келтирилган.
Суспензия меъёрларини пахта ҳосилини 1-терим салмоғига бўлган таъсири бўйича олинган маълумотларни асосан кўсак пахтасининг очилиш динамикаси бўлимида келтирилганлиги сабабли биз бу масалага яна алоҳида тўхталмадик.
Пахта ҳосили маълумотларини кўрсатишича,КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензиялар ғўзани 2-3 чинбаргли даврида қўлланилган вариантларнинг назоратида (1-вар.) изланиш йиллари бўйича ўртача пахта ҳосили мутаносиб равишда 33,1; 29,1 ва 26,7 ц/га. ни 3 йилда ўртача эса 29,6 ц/га.ни ташкил қилган.
Таъкидлаб ўтамизки, изланиш йиллари пахта ҳосилини 1-сидан 3-си томонкамаяборганлиги кузатилди. Бу ҳолатни аввало об-ҳавони келиши билан қолаверса, ҳар йили маъдан ўғитлари (илдиз орқали) қўлланилишига қарамай тупроқ унумдорлигини пасаяборганлиги билан ифодалаш мумкин бўлади.
КАС ўғитининг 3,0; 5,0; 7,0 ва 9,0 л/га меъёрларидан тайёрланган суспензиялардан ўртача 3 йилда пахта ҳосили 34,3; 31,4; 30,5 ва 31,0 ц/га.ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 0,7; 1,8; 0,9 ва 1,4 ц/га қўшимча олинди.
Нисбатан юқори қўшимча пахта ҳосили (1,8 ц/га) суспензиялар КАС ўғитини 5,0 л/га меъёридан тайёрланганда олинган.
Карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензия меъёрларидан (4,0; 7,0 ва 10,0 кг/га) ўртача 3 йилда пахта ҳосиллари 31,6; 31,2 ва 31,3 ц/га.ни ташкил қилган ҳолда қўшимчалари 2,0; 1,6 ва 1,7 ц/га.га тенг бўлди. Демак, ғўза ривожланишининг бу (2-3 чинбаргли) даврида юқори қўшимча пахта ҳосиллари КАСни 5,0 л/га, карбамидни 4,0 кг/га меъёрларидан олиниб 1,8 ва 2,0 ц/га.га тенг бўлган.
Ўсимликни озиқа унсурларига бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда азотли ўғитларга калийлилари ҳам аралаштирилди ва алоҳида назорат вариантлари (16-17) қолдирилди.
Назорат (сув сепилганда) вариантда изланиш йилларига мутаносиб равишда пахта ҳосили 32,0; 28,0 ва 26,0 ц/га.ни 3 йилда ўртача эса 28,6 ц/га.ни ташкил қилган. Бу кўрсаткичлар суспензиялар 2-3 чин баргли даврида қўлланилган вариантларни назоратига (1-вар.) нисбатан 1,0 ц/га камроқдир. Лекин, гуллаш бошида қўлланилганда (21-вар.) 0,1 ц/га фарқланди холос. Бу эса назорат вариантларида ғўза агротехникаси бир хилда олиб борилганлигидан далолат беради.
Ғўзани шоналаш даврида қўлланилган суспензиядар КАСни 7,0 л/га меъёридан нисбатан юқори пахта ҳосили олинди ва 3 йилда ўртача 30,6 ц/га қўшимчаси эса 2,0 ц/га.ни ташкил қилган.
Карбамид ўғити ҳам 7,0 кг/га l қўлланилганда ҳам бошқа вариантларга нисбатан юқори пахта ҳосили олишга эришилди (31,2 ц/га) қўшимчаси 2,6 ц/га.ни ташкил қилган. Демак, фақат КАС (7,0 л/га) ва Карбамид (7,0 кг/га) ўғитлари асосида тайёрланган суспензиялар қўлланилган (16-17) вариантларда нисбатан мақбул кўрсаткичлар олинди ва калий ўғити аралаштирилган мақбул вариантларникидан (13 ва 18) 0,1 ва 0,3 ц/га юқори бўлганлиги аниқланган. Бу ҳолат биз қўллаган калийни суспензия ҳолатида ўсимлик барги орқали таъсири бўлмаганлигидан далолат беради.
Ғўзани гуллаш даври бошида қўлланилган суспензияларда юқорида ёзганимиздек, ўсимлик талабидан келиб чиққан ҳолда азотли ўғитларга фосфорлилари аралаштирилди. Назорат (21) вариантида 3 йилда ўртача пахта ҳосили 28,5 ц/га.ни ташкил қилган.
Ғўза ривожланишининг бу даврида кўрсаткичлар КАС ўғити (9,0 л/га ) асосидаги суспензиялардан 3 йилда ўртача пахта ҳосили 30,6 ц/га.ни ташкил қилди. Назоратга нисбатан 2,1 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинди.
Карбамид ўғити (10,0 кг/га) асосидаги суспензиялардан ҳам шунга яқин юқори маълумотлар олиниб, ўртача 3 йиллик пахта ҳосили 31,2 ц/га ни қўшимчаси 2,7 ц/га ни ташкил қилди.Демак, қўлланилган суспензияларни турларидан қатъий назар изланиш йиллари уларни нисбатан юқори таъсири ғўзага шоналаш ва гуллашда фақат азот ўғитлари қўлланган вариантлардагина иқтисодий жиҳатдан мақбул кўрсаткичлар олинган.
Ғўза ривожи бу (гуллаш даври бошида) даврда фақат КАС ва карбамиддан 9,0 л/га ва 10,0 кг/га меъёрлари асосида тайёрланган суспензиялар таъсирида ўртача 3 йилда пахта ҳосили 30,0 ва 31,2 ц/га ни, қўшимчалари эса 2,1 ва 2,7 ц/га ни ташкил қилди. Бу кўрсатгичлар фосфор аралаштирилган мақбул вариантларникига (23 ва 28) нисбатан 0,2 ва 0,4 ц/га камроқ ёки деярли тенгдир.
Шундай қилиб, 3 йиллик пахта ҳосили маълумотларига кўра қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: суспензиялар турлари ва қўлланиш меъёрларидан қатъий назар пахта ҳосилини назоратга нисбатан ортишига сабаб бўлади, уларни нисбатан юқори таъсири ғўзани шоналаш ва гуллаш даври бошида фақат азотли ўғитлар қўлланилганда кузатилди.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling