Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
IV-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1-жадвал Тажриба тизими
IV-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ
Дала тажрибаларининг (2009-2010) икки йиллик мақбул вариантларнинг кўрсаткичлари асосида 2011 йили Тошкент вилояти ПСУЕАИТИ (собиқ ЎзПИТИ) тажриба участкасида ишлаб чиқариш тажрибасини ўтказдик. Тажриба тизими 4.1-жадвалида келтирилган. Тажриба 9-вариантдан иборат бўлиб, 3-қайтариқда олиб борилди. Ҳар бир делянканинг майдони 4,8х100 м= 480 м2. Тажрибанинг умумий майдони 12960 м2 (1,3 га). Маъдан ўғитларидан Карбамид (N - 46 %), КАС –(N- 30 %), супрефос (Р2О5-25 %), калий хлорид (К2О-56 %) қўлланилди. Илдиз орқали озиқлантиришда N-200, Р2О5-140, К2О-100 кг/га миқдорда қўлланилди. Барча кузатувлар ЎзПИТИнинг услубномалари (2007) асосида олиб борилди.Тадқиқот натижаларини кўрсатишича ғўза 2-3 чин баргли даврида қўлланилган суспензиялар таъсирида олинган кўрсаткичлар дала тажрибалариникига яқин бўлди. Бош поя баландлиги назорат вариантида (1.09) 97,5 см.ни, ҳосил шохлари сони 14,5 ва кўсаклар 8,2 донани ташкил қилган ҳолда КАС ўғитини 5,0 л/га меъёридан тайёрланган суспензиялар таъсирида бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 98,1 см, 15,1 ва 9,0 донани ташкил этди ёки 0,6 см, 0,6 ва 0,8 донага юқори бўлди. Карбамид ўғитини 4,0 л/га меъёридан олинган маълумотлар КАС ўғитиникига нисбатан 2,0 см, 1,7 ва 0,2 донага юқори бўлди (4.2-жадвал). Ғўзани шоналаш даврида қўлланилган суспензияларни назоратда бош поя баландлиги (1.04) 98,0 см, ҳосил шохлари 14,6 ва кўсаклар сони 8,3 донага тенг бўлиб, 2-3 чинбаргдаги назоратникига деярли тенг бўлди. Бу даврда КАС ўғити 7,0 л/га меъёридан тайёрланган суспензия таъсирида юқоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда 98,2 см, 15,0 ва 9,2 донани ташкил қилиб, назоратга нисбатан 0,2 см, 0,4 ва 0,9 донага юқори бўлса карбамид 7,0 кг/га меъёрини кўрсаткичлари янада 0,9 см, 1,1 ва 0,2 донага юқори бўлди. 4.1-жадвал Тажриба тизими
Эслатма: Суспензиялар ғўза ривожланиш даврларида фақат 1 мартадан сепилди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling