Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.2.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (шоналаш даврида қўлланилганда) ўсиш ва ривожланишига таъсири, 2010 й.
- 3.1.3.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани
3.1.1.-жадвал
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (2-3 чинбаргли даврида қўлланилганда) ўсиш ва ривожланишига таъсири, 2010 й
3.1.2.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (шоналаш даврида қўлланилганда) ўсиш ва ривожланишига таъсири, 2010 й.
3.1.3.-жадвал КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг ғўзани (гуллаш даври бошида қўлланилганда) ўсиш ва ривожланишига таъсири, 2010 й.
Ғўзани шоналаш даврида КАС ўғитидан тайёрланган суспензияни 7,0 л/га+ 4,0 кг/га KCl қўлланилган меъёрида ғўза бош поясини баландлиги (1.08) 68,9 см, ҳосил шохлари 9,6 ва кўсаклар сони (1.09 ) 6,3 донани ташкил қилди. Карбамидни мақбул меъёри 7,0 кг/га + 4,0 кг/га KCl қўлланилганда кузатилиб, юқоридаги кўрсаткичлар 69,1 см.ни, 9,7 ва (1.09) 6,5 донани ташкил қилди ва КАС ни таъсирига яқин бўлди. Назорат вариантига нисбатан юқоридаги кўрсаткичлар 6,1-6,3 см ва 0,8-0,9 ҳамда 0,9-1,1 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Ғўза ривожланиши бу даврида фақат КАС-7.0 л/га ва Карбамид -7.0 кг/га меъёрда суспензия ҳолатда қўлланилган (16-17) вариантларда ғўза бош поясининг баландлиги мутаносиб равишда 68,4 ва 69,5 см.ни, ҳосил шохлари сони 9,2-9,5 ва кўсаклар 5,0-5,1 донани ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар карбамид ва КАС ўғитларига калий хлори аралаштириб қўлланилган суспензия меъёрларининг таъсирларига тенг эканлиги аниқланди. Ғўзани амал даври охирида (1.09) ўтказилган фенологик кузатувларда кўсаклар сони назоратда 5,4 донани ташкил қилган ҳолда суспензияларни юқоридаги мақбул меъёрлари таъсирида мутаносиб равишда 0,9-1,1 ва 0,8-0,9 донага ортганлиги кузатилди. Ғўзани гуллаш даври бошида қўлланилган суспензия меъёрларининг ўсиш ва ривожланишига таъсири бўйича олинган маълумотларни (3.1.6-жадвал) кўрсатишича, шоналаш ва гуллашни бошида суспензиялар сепилгунча бўлган муддатларда барча вариантларда деярли бир хил натижалар кузатилди. Суспензиялар қўлланилгандан сўнг 10-15 кун ўтгач 1-августда ўтказилган фенологик кузатувларда фақат сув сепилган (назорат) вариантида ғўза бош поясини баландлиги 62,8 см.ни, ҳосил шохлари 9,2 ва кўсак сони эса 4,8 донани ташкил қилди. Амал даври охирига келиб бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 79,3 см, 12,1 ва 5,5 донага тенг бўлди. Айтиш керакки, тажрибадаги назорат вариантларида суспензияларни қўллаш муддатларидан (2-3 чин барг, шоналаш ва гуллашда) қатъий назар бир-бирига яқин кўрсаткичлар олинди ва бош поя баландликлари 91,5; 89,1 ва 79,3 см.ни, ҳосил шохлари сони 12,5; 12,8 ва 12,1 ҳамда кўсаклар 5,6; 5,4 ва 5,5 донани ташкил қилди. Бу ҳолат эса тажрибада қўлланилган агротехник тадбирлар барча ярусларда ҳам бир ҳил бўлганлигидан далолат беради. Бу даврда (гуллаш даври бошида) сепилган суспензия меъёрларининг таъсирида нисбатан юқори маълумотлар КАС-9,0 л/га + Р2О5-7,0 кг/га ва Карбамид-10,0 кг/га+ Р2О5-7,0 кг/га меъёрларидан олиниб, ғўза бош поясининг баландликлари амал даври охирида (1.09) мутаносиб равишда 93,4 ва 94,5 см.ни, ҳосил шохлари сони 13,8-13,8ва кўсаклар сони 6,5-6,6 донани ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назоратдан 4,1-5,2 см; 1,1-1,7 ва 1,0-1,1 донага юқоридир. Тажрибада фақат КАСни 9,0 л/га ва карбамидни 10,0 кг/га меъёрларидан тайёрланган суспензияларни таъсирлари ҳам шу меъёрларга 7,0 кг/га.дан кўшилган вариант (23 ва 28 вар.) ларникига тенг бўлди. Бунда энг муҳим кўрсаткич бўлган кўсаклар сони 6,3 ва 6,4 донани ташкил қилиб назоратдан 0,8-0,9 донага, юқори фосфор кўшилган вариантларникидан эса 0,1-0,2 донага камроқ бўлди. Юқорида баён қилинган маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш керакки, КАС ва карбамид асосида тайёрланган суспензияларни ғўза ривожланиш даврларидан қатъий назар ўсиш ва ривожланишга таъсири борлиги кузатилди. Нисбатан юқори кўрсаткичлар суспензиялар ғўзани шоналаш ва гуллаш даврининг бошида сепилганда олинди. Калийли ва фосфорли ўғитлар қўшилмасдан фақат КАС ва карбамид асосида тайёрланган суспензияларни таъсиридан ҳам деярли бир хил маълумотлар олинди. Бу эса биз қўллаган фосфорли ва калийли ўғитлардан тайёрланган суспензияларни ғўза ривожига таъсири йўқлигига сабаб, уларни сувда яхши эримаслиги учун барг орқали сингимаганлигидандир. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling