Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


III-БОБ. КАС ВА КАРБАМИД ЎҒИТЛАРИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН СУСПЕНЗИЯЛАРНИ (БАРГ ОРҚАЛИ) ҚЎЛЛАШ МЕЪЁРЛАРИНИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ


Download 0.49 Mb.
bet14/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

III-БОБ. КАС ВА КАРБАМИД ЎҒИТЛАРИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН СУСПЕНЗИЯЛАРНИ (БАРГ ОРҚАЛИ) ҚЎЛЛАШ МЕЪЁРЛАРИНИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
3.1. Ғўзани ўсиши ва ривожланиши
Кейинги йилларда чет мамлакатларда ўсимликларни баргидан озиқлантириш усули ҳам кенг қўлланилмоқдаки, бунда суюқ ҳолатдаги ўғитлар (суспензия) асосан самолёт ёрдамида сепилади.
Таъкидлаш жоизки, бу усулда сепилган суспензия таркибидаги озиқ моддаларни ўсимлик нафақат барги, қолаверса ер устки бошқа органлари (поя, шохлар) орқали ҳам ўзлаштириши аниқланган.
Ўсимликларни барг орқали озиқлантириш кўп ҳолатларда ҳашарот ва зараркунандаларга қарши кураш тадбири сифатида ҳам олиб борилади.
Пахтачиликда қўлланилаётган суспензиялар таъсирида ғўзани ривожланиш даврларини бошида трипс ва ширага қарши қўлланган суспензияларда уларга бевосита таъсири кузатилмаса ҳам, лекин яшаш шароитига таъсири аниқланган.
Адабиётлардаги маълумотларга кўра, ўсимликлар асосан илдиз орқали озиқ моддаларни минерал (сув эриган) ҳолатда ўзлаштиради. Баргда эса фотосинтез жараёни кечиб, илдиз орқали ўзлаштирилган минерал моддалар органик моддаларга яъни ўсимлик танасига айланади. Бундан ташқари ўсимлик барг орқали СО2 газни ютиб, О2 ни чиқариши ҳаммага маълум
Шундай экан барг орқали фотосинтез ва газ алмашинуви жараёнлари билан бир қаторда яна маълум миқдорда хелат ҳолатидаги озиқ моддаларни сингдириши мумкин.
Бу ҳолдаги илмий изланишлар асосан физиология, биохимия фанлари бўйича ўтказилган ва етарли даражада маълумотлар тўпланган (Мацков, 1957).
Таъкидлаш жоизки, барг орқали озиқлантиришда минерал ўғитлардан (NPK) тайёрланган суспензияларни турли меъёрлари ғўзадаги самарадорлигини аниқлаш учун чуқурроқ физиологик таҳлиллар асосидагина хулосага келиш мумкин бўлар эди.
Ваҳоланки, бизнинг илмий изланишларимизда фенологик кузатувлар ва айрим агрокимёвий таҳлиллар билан чекландики, бунга объектив сабаблар борлигидир.
Биз изланишларимизда маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензияларни ғўзада қўллаганда ўсимликни ривожланиш даврларида қайси элементга талабчан эканлигини ҳисобга олдик.
Шунинг учун ғўзада 2-3 чин баргли даврида фақат азот, шоналашда азот ва калий, гуллашда эса азот ва фосфорли суспензияларни ишлатдик.
Таъкидлаб ўтамизки, изланиш йиллари (2009-2011) бир-бирига яқин маълумотлар олинганлиги учун биз 2010 йил шароитида олинган кўрсаткичларни баёни билан чекландик (3.1.1-3.1.4-жадваллар ва 2-7 иловалар).
2010 йил шароитида суспензияларни турли меъёрларини ғўзани 2-3 чин барглигида қўлланилганда ўсиш ва ривожланишга бўлган таъсири ҳақидаги маълумотлар 3.1.1-3.1.6-жадвалларда келтирилган.
Аввало шуни айтиш керакки, барча вариантларда ғўзани ўсиш ва ривожланиши назоратдан фарқланганлиги аниқланди. 1-июнда ўтказилган фенологик кузатувларга қараганда назорат вариантида ғўза бош поясининг баландлиги 12,5 см.ни, чин барглар сони 3,4 донани ташкил қилган ҳолда нисбатан юқори кўрсаткичларКАС ни 5,0 л/га меъёрлари ва карбамид асосидаги суспензияларни 4,0 кг/га меъёрлари таъсиридан олиниб мутаносиб равишда 14,6-14,8 см ва 4,0- 3,9 донани ташкил қилди. Ғўзани шоналаш давридаги (1.07) кузатувларга кўра ҳам шу вариантларда нисбатан юқори кўрсаткичлар аниқланди. Бунда бош поя баландликлари 62,5-62,3 см.ни, шоналар сони 4,8-4,8 донани ташкил қилди.
1-августда (2010) ўтказилган фенологик кузатувларни натижаларига кўра, назорат (сув сепилган) вариантида ғўза бош поясини баландлиги 60,8 см.ни, ҳосил шохлари сони 8,8 ва кўсаклар (1.09) 5,6донани ташкил қилган ҳолда, КАС ўғити асосида тайёрланган суспензияни 3,0; 5,0; 7,0 ва 9,0 л/га меъёрларида юқоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда 81,3; 82,3; 80,5; 79,8 см.ни, 9,2; 9,2; 9,2; 8,8 ва 6,1; 6,2; 6,2 ва 6,1 донани ташкил қилди.
Демак, КАС асосида тайёрланган суспензиялардан нисбатан юқори кўрсаткичлар КАС ни 5,0 л/га меъёрда ишлатилганда олинди.
Карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензиялардан ғўза ривожланишини бу даврда 4,0 кг/га меъёридан нисбатан яхшироқ маълумотлар олинди. Бунда (8 вар) ғўзани бош поясининг баландлиги 82,8 см.ни, ҳосил шохлари сони 9,5 ва кўсаклар сони 6,9 донани ташкил қилдики, бу кўрсаткичлар КАС никига деярли тенгдир.
Яна бир ҳолатни айтиш керакки, 2010 йил шароитида ғўзани ўсиши ва ривожланиши бўйича вариантлар орасидаги фарқлар сақланиб қолган ҳолда 2009 ва 2011-йилларга нисбатан барча кўрсаткичлар ўртача бўлганлиги аниқландики, бу аввало йилни иқлим шароитига қолаверса тажриба даласи тупроғининг унумдорлигига боғлиқдир.
Ғўзани шоналаш даврида (2010 й.) қўлланилган суспензияларни таъсири ҳақидаги маълумотлар 3.1.5-жадвалда келтирилган бўлиб, ривожланишнинг дастлабки даврларида ҳали суспензиялар сепилмаганлиги сабабли барча вариантларда бир-бирига яқин кўрсаткичлар олинди. Ғўза бош поясининг баландлиги 14,0 см.дан 15,1 см.ни, чинбарглар сони эса 4,4 донадан 4,9 гачани ташкил қилди. Бу даврда суспензия меъёрлари ғўзани шоналаш даврининг бошида қўлланилган бўлиб, фенологик кузатувлар 10-15 кундан (1.07) ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, ғўза ривожланишининг бу даврида суспензияларни меъёрларидан аввалги даврларида қўлланилганга нисбатан юқорироқ (мақбул) кўрсаткичлар олинди. Бу ҳолатни ўсимликни озиқага бўлган талабини ортабориши ва баргларни катталашиб ҳам қалинлашиб бориши билан боғлаймиз.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling