Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
II-БОБ. ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ ШАРОИТЛАРИ ВА
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
II-БОБ. ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ ШАРОИТЛАРИ ВА
УСЛУБЛАРИ 2.1. Тупроқ иқлим шароитлари Дала тажрибалари Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган собиқ ЎзПИТИ ҳозирги ПСУЕАИТИ тажриба далаларида 2009-2011 йиллари ўтказилган. Хўжалик ерлари денгиз сатҳидан4481 метр баландликда бўлиб, 41.110 шимолий кенгликда ва 38.31 градус шарқий узоқликдаЧирчиқ дарёсининг юқори қисмида жойлашган. Тажриба хўжалиги экин майдонининг тупроғи қадимдан суғорилиб қелинаётган, шўрланмаган ва сизот сувлари 17-18м чуқурликда жойлашган типик бўз тупроқ хисобланади. Чиринди қатламининг қалинлиги 0-70-80 см бўлиб, умумий шаклдаги фосфор 0,30 -0,170 смли қатламда ва калий 2,0%га тенг бўлиб, 30-40 см қатламда эса умумий чиринди 1,29% азот 0,10% ва фосфор 0,14%ни ташкил этади. Тажриба даласи тупроғи чиринди ва умумий азот билан кам таъминланган. Чиринди миқдори тупроқ қатлами чуқурлашиб борган сари камайиб боради. Механик таркибига кўра типик бўз тупроқлар ўрта ва оғир қумоқ хисобланади. Тупроқ таркибидаги карбонатли, яъни фосфор бирикмаларини сув таъсирида унчалик юқори эмас, шунинг натижасида ўсимликлар ўзлаштириши мумкин бўлган P2O5 миқдори, (фосфорнинг умумий қисмини кўп бўлишига қарамай) анча камдир. Сувда парчаланиб кетмайдиган заррачаларининг миқдори эса 20%дан ошмайди. Типик бўз тупроқлар юқори сув ўтказувчанлиги билан ажралиб туради. Тупроққа ишлов бериш давомида тупроқ донадорлиги унчалик мустаҳкам эмас, шунинг учун улар намланиш билан ювилиб эрийди ва буғланиш натижасида қуригандан сўнг қаттиқ қатқалоқ ҳосил қилади,оқибатда тупроқнинг зичланиши юз беради, Беседин П.Н. Велиев В.В, Шодмонов К. [17; 11- 18 .б]; Слесарева Л.Н., Рыжов С.Н, [83; 157.б].Сув ўтказувчанлиги камайиб, ҳажм оғирлиги 0-30смда 1,50г/см3 га етади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги бошқа физик хоссаларига қараганда таъсирчандир ва ҳар-хил қатламларда ўзгариб туради. Юқоридаги тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ўзгариш амалиёт нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга молик эмас. Маълумки, тупроқ суғориш натижасида зичлашади, фаоллиги камайиб, заҳира сув миқдори ошади.А.Н.Розанов[78;135 б]маълумотларига кўра, тупроқнинг сув хоссалари сув ўтказувчанлик билан чамбарчас боғлиқ. Тупроқ заррачаларининг миқдори ҳам сув ўтказувчанлик ва дала нам сиғимига алоқадордир. Ўрта Осиё тупроқларининг она жинси асосан лёсс ва лёссимон ётқизиқлардир. Буларнинг ҳаммаси деллювал, проллювиал ва аллювиал сув ётқизиқлари ҳисобланади. Мустаҳкам бўлмаган макротузилмаларнинг бўлиши бу тупроқларнинг юқори унумдорлигини таъминлайди ва агротехникавий тадбирлар тўғри амалга оширилса барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш мумкин. Лёссимон она жинсдан пайдо бўлган типик бўз тупроқлар ўзига хос, физикавий тузилишига кўра: биологик фаол, харакатчан, сув ва озиқа моддалари мавжудлиги билан ажралиб туради. Бу хусусиятларни 0,25-0,01мм ўлчамдаги микрозаррачалар юзага келтиради. А.Н.Розановнинг[78;135 б]аниқлашга бу тупроқлар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Чиринди миқдори ва унинг қатламларининг қалинлигини камлиги; 2. Карбонатлармиқдорини кўплиги; 3. Тупроқ массаси маъдан қисмининг кучсиз чирмашиши; 4. Маъдан коллоидлар миқдорини камлиги; 5. Коллоидларни кальций билан тўйинганлиги; Эскидан суғорилиб келинаётган типик бўз тупроқларда қалинлиги 50 см.дан 100-150см. гача бўлган агроирригацион қатлам бўлган. Бу қатлам оч кул рангли бўлиб, пастга томон малла ёки оч қўнғиргача ўзгаради. Биз тажрибаларни ўтказган далалар тупроғининг хусусиятлари қуйидагича: Грануллометрик таркиби бўйича бу тупроқлар кўпроқ лёссларга кириб, йирик чангсимон-оғир-ўртача қумоқдир. Улар ва бошқа лёсс ётқизиқларидан ҳосил бўлган тупроқларга хос хусусиятлардан бири йирик чанг заррачаларини (0,05-0,01) 39,9% ҳайдалма қатламда 41,8% ҳайдов остини қатламида бўлишдир. Қум фракцияларининг миқдори кўп эмас, лойқа миқдори эса ҳайдалма қатлам остида 16,8%га етади. (2.1.1-жадвал). Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling