Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияларни мақбул меъёрларининг ғўза ривожланиш даврларида барг сатҳига боғлиқ ҳолда пахта ҳосили ва сифатига таъсир этиши илмий асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти КАС ва Карбамид асосида тайёрланган суспензияларни фермер хўжаликларида юқори ва сифатли ҳосил олиш учун ғўзанинг 2-3 чинбаргли, шоналаш ва гуллаш даври бошида қўллашнинг мақбул меъёрлари ишлаб чиқилганлиги ва барг орқали қўллаш бўйича тавсиялар берилганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида, ғўза ҳосилдорлигига карбамид – аммиакли селитра (КАС) ва карбамид асосида тайёрланган суспензия меъёрларининг таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: “Ғўзани баргдан озиқлантиришда азотли ўғитлар ва стимуляторларни қўллаш” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 октябр 02/025-3006-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан фермер хўжаликларида ва илмий муассасаларда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда; ғўза парваришида маъдан ўғитлардан тайёрланган карбамид-аммиакли селитра (КАС) суспензияси такомиллаштирилган агротехнологиялари асосида ғўзани барг орқали озиқлантиришда қўлланилиб, 2011-2016 йиллар мобайнида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг “Абдувалиев Мухриддин” фермер хўжалигида – 74 га, “Сағдулла Обод”да – 70 га, “Мирзакаримов Тешабой ота”да – 120 га, “Агро Азия”да – 50 га, “Ниязали Агро”да – 50 га, жами 364 гектар ғўза етиштириладиган майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 октябр 02/025-3006-сон маълумотномаси). Натижада КАС ўғити 5,0 л/га меъёрда тайёрланган суспензиядан ғўзани 2-3 чин баргли даврида қўлланилганда назоратга нисбатан 2,0 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Ғўзани шоналаш даврида КАС 7,0 л/га қўлланилганда юқори пахта ҳосили назоратга нисбатан 2,4 ц/га қўшимча хосил олинган. Ғўзани гуллаш даври бошида КАС 9,0 л/га қўлланилганда, назоратга нисбатан (30,4 ц/га) қўшимча пахта ҳосили 3,6 ц/га ортиб, натижада рентабеллик даражаси 25% га юқори бўлган; карбамид ўғити асосида тайёрланган суспензияни такомиллаштирилган агротехнологиялари ғўзани барг орқали озиқлантириш Ўрта Чирчиқ туманининг “Турон” фермер хўжалигида – 128 га, “Истиқлол”да – 95 га, “Мадониз”да – 108 га, “Холмат Агро”да – 88 га, туман бўйича жами 419 гектарга, Қибрай тумани Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Марказий тажриба хўжалигида 10 гектарга жорий этилган бўлиб, Тошкент вилояти бўйича жами 793 гектар ғўза етиштирилган майдонларни ташкил этган(Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 октябр 02/025-3006-сон маълумотномаси). Натижада карбамид ўғити 4,0 кг/га меъёрда тайёрланган суспензияси ғўзани 2-3 чин баргли даврида қўлланилганда назоратга нисбатан 2,5 ц/гақўшимча ҳосил олинган. Ғўзани шоналаш даврида карбамидни 7,0 кг/га қўлланилганда юқори пахта ҳосили назоратга нисбатан ўғит турларига мутаносиб равишда 33,4 ц/га ни ташкил қилиб, қўшимча ҳосил 2,8 ц/га олинган. Ғўзани гуллаш даври бошида карбамид 10,0 кг/га қўлланилганда, назоратга нисбатан3,8 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган, рентабеллик даражаси эса 30 % га юқори бўлган. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling