Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Download 0.49 Mb.
bet6/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

Тадқиқотнинг вазифалари:
Карбамид-аммиакли селитра (КАС) ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни мақбул меъёрларини қўллашда ғўзани ўсиши,ривожланиши, гуллаш ва кўсакларнинг очилиш жараёнларига таъсирини аниқлаш;
суспензия меъёрларининг ғўза барг сатҳи юзаси, қуруқ массаси ва фотосинтез соф маҳсулдорлигига таъсирини ўрганиш;
суспензия меъёрларининг ғўза таркибидаги умумий азот, фосфор ва калий миқдорлари ва ғўзани озиқа унсурларини ўзлаштиришига таъсирини аниқлаш;
ғўзанинг ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда суспензия меъёрларини қўллаганда пахта ҳосили ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш;
карбамид-аммиакли селитра (КАС) ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни мақбул меъёрларини ғўзада қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиш;
ғўзани баргдан озиқлантиришда карбамид-аммиакли селитра (КАС) ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни мақбул меъёрларини белгилаш ва илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти сифатида типик бўз тупроқлар, КАС ва карбамид ўғитлари, суспензия меъёрлари, ғўзанинг ўрта толали “Наврўз” нави, супрефос,калий хлорид ўғитлари олинган.
Тадқиқотнинг предмети КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни мақбул меъёрларини қўллашда ғўзани ўсиш, ривожланиши, қуруқ массаси ва барг сатҳи юзаси, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, гуллаш ва кўсаклар очилиш динамикаси, теримлар салмоғи, пахта ҳосили, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотлар ПСУЕАИТИда умумқабул қилинган “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”, “Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах”, “Методика полевых опытов с хлопчатником в условиях орошения”, “Методы определения свойств хлопка-волокна”услубий қўлланмалар асосида олиб борилган. Маълумотларнинг математик-статистик таҳлиллари эса Б.А.Доспеховнинг услуби ва Microsoft Excel дастури бўйича амалга оширилган.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling