Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Тадқиқот натижаларини апробацияси


Download 0.49 Mb.
bet9/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

Тадқиқот натижаларини апробацияси.Тажриба натижалари ҳар йили ЎзҚХИИЧМ ва ПСУЕАИТИнинг махсус комиссиялари томонидан апробациядан ўтказилиб, ижобий баҳоланиб, йиллик ҳисоботлар ПСУЕАИТИ (собиқ ЎзПИТИ) илмий ва услубий кенгашларида муҳокама қилинган. Мазкур тадқиқот натижалари бўйича 4та Халқаро ва 2таРеспублика илмий-амалий анжуманларда маъруза қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.Диссертация мавзуси бўйича жами 11 та илмий мақолалар эълон қилинган, шулардан, Ўзбекистон республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, жумладан 4 таси Республика ва 1 таси хорижий журналда нашр этилган,шунингдек, 1 та тавсиянома чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.Диссертация таркиби кириш, 5 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 120 бет.


I-БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
§.1.1. Минерал ўғитлар асосида тайёрланган суспензияларни қишлоқ хўжалигида қўллашнинг аҳамияти
Ғўзани мақбул ўсиб, ривожланиши учун етарли миқдорда озиқа унсурлари яъни азот, фосфор, калий, кальций, бор, рух, магний, марганец, темир, мис, натрий, молибден ва бошқа макро, микроэлементлар зарурдир. Таъкидлаш жоизки, ғўза ўсимлиги асосан илдиз орқали озиқлантирилади. Бунда ўғитлар асосан шудгор олдидан, экиш олдидан, экиш билан биргаликда ва амал даврида озиқлантиришда қўлланилиши кераклиги кўп йиллик тажрибаларда исботланган. Лекин, ғалла экинларини амал даврида илдиз орқали озиқлантириш учун қатор ораларига тупроқнинг маълум чуқурлигига ўғитларни қўллашнинг иложи бўлмаганлиги сабабли ғарб мамлакатларида барг орқали озиқлантириш усули қўлланила бошлаган, ваҳоланки ҳозирги кунларда ҳам қатор ораларига ишлов бериш талаб этилмайдиган экинлар барг орқали озиқлантирилади.
Шундай экан, ўсимликларни барг орқали озиқлантиришнинг тарихига назар ташлар эканмиз, бу усулни инглиз олими Gris S. A. [ 122;88 р.] ва немис ботаниги Sachs J. [ 126;23 р.] лар 19-асрдаёқ қўллаганлари маълумдир. Ўсимликларни “баргдан озиқлантириш” (Внекорневое питание) ибораси И.Я.Шевырев [ 114;25 б.] томонидан 1903 йили биринчи марта таклиф қилинган. Яна шуни ҳам айтиш керакки бу олим баргдан ташқари озиқлантириш деганда, ўсимликни танасини назарда тутган эди, кейинчалик бу ибора ўсимликни барги, поялари, гуллари, ғунчалари орқали озиқлантириш деб тўғри ифодалана бошлади.Табиатда соғлом ўсимликлар ҳар қандай касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишда чидамли бўлади. Шунинг учун баргдан озиқлантиришни нафақат ўсимликлар ҳосилдорлигини ошириш, балки уларнинг баргларини ассимиляцион фаолиятини яхшилаш орқали касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида ҳам қўлланилади.
Страхов П.Д., Ярошенко Т.В [ 87 ; 28 б] микроэлементлар аралашмасидан тайёрланган суспензияни барг орқали қишлоқ хўжалик экинларини касалликларга қарши иммунитетини оширишда қўллаганлар.
Ўсимликларни баргдан озиқлантириш орқали замбуруғ касалликларига бўлган чидамлилигини ошириш мумкинлиги Темирязев академиясини ўсимликшунослик кафедраси ходимлари томонидан И.В.Якушкин, М.М Эдельштейн [ 118 ; 45 б]раҳбарлигида аниқланган.
Бу борада яна Е.Ф. Карасева[ 49 ; 31 б] нинг “Баргдан озиқлантиришни кузги буғдойни занг касаллигига қарши қураш чораси сифатида баҳолаш” китобидаги маълумотларни кўрсатиш мумкин.
Ўсимликларни баргдан озиқлантиришни хашаротларга бўлган таъсири бўйича ўтказилган тадқиқотлар адабиётларда учрамайди. Одатда мевали дарахтларга ишлов берилганда инсектицидлар суспензияларга аралаштирган ҳолда қўлланилган.
К.Собиров,Б.Акрамов.[ 84;4 б.] фикрича суспензия сепилгандан кейин кечқурун ҳаво намлиги ортиши билан буғдой баргида шудринг томчилари пайдо бўлиб, эриган озуқа моддалари ўсимлик барг ва поялари орқали яхши ўзлаштирилади.Натижада ўсимлик тўқималари қалинлашиб, тўқ яшил рангга кириб,хужайра ширасининг биокимёвий таркиби ўзгариши натижасида экиннинг касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамлилиги ҳам ортади.
Ғўзани баргдан озиқлантириш бўйича тадқиқотлар Озарбайжонда Г.М.Оганов [69 ; 11-12 б.] томонидан ўтказилган. 1941-йилда эса бу тадқиқотларга аниқлик киритилиб, баргдан озиқлантиришни нафақат фотосинтез балки бошқа физиологик жараёнларга ҳам таъсири борлиги аниқлана бошланган, А.А.Рихтер ва Н.Г.Васильева [77; 78-81 б.] .
Маълумки яшил ўсимликларда кечадиган физиологик жараёнлар ичида энг муҳими – фотосинтездир. Ўсимликларни баргдан озиқлантиришда фотосинтез интенсивлигига қўлланилган маъдан моддаларни таъсири бўлганлигини дастлаб Д.А.Комиссаров [56 ; 67-70 б] ишларида кузатилган. Муаллиф сули баргини N-NО3 0,01 молер суюқликда ёки Fe (No3)3 ни 0,005 молер эритмасида намлаб, фотосинтезни 11-15 % ортганлигини аниқлаган. Қўлланилган суспензия таркибидаги азот ва фосфорни 4 соатдан кейин фотосинтез жадаллигини 15-40 % га оширгани кузатилган.
Микроэлементлар таъсирида ўсимлик баргларида хлорофилл ортади, ҳамда фотосинтез жараёни яхшиланади, ўсимликнинг барча қисмларида ҳаётий фаоллик ошади. Микроэлементлар тупроқда етарли бўлса, ўсимликлар азот, фосфор, калий ва бошқа элементларни яхши ўзлаштиради. Жуда оз миқорда микроэлементларни асосий минерал ўғитлар билан бирга экинларга берилса, экинларнинг ҳосилдорлиги ошади ва маҳсулот сифати яхшиланади.Д.Холдаров, Д.Шодиев [ 111 ; 388-390 б].
Баргдан озиқлантиришни фотосинтез жадаллигига таъсири бўйича маълумотлар В.К.Трулевичнинг [104 ; 28-30 б ] Енисейни шимолий қисмида “Карамни баргдан озиқлантириш бўйича айрим масалалар” мавзусидаги диссертациясида келтирилган. Уни тажрибаларида карам аммиакли селитрадан тайёрланган 2 % ли суспензия қўлланилганда фотосинтез жадаллиги 1,5-3,0 марта ортганлиги кузатилган.
1941 йили СССР ФА чоп этилган маърузаларида А.А.Рихтер ва Н.Г.Васильевалар [ 77 ; 78-81б]изланишлари баён қилинган бўлиб, унда ўсимлик баргларини микроэлементлардан тайёрланган суспензиялар билан ишлов берилганда кун давомида фотосинтез жадаллиги ортганлиги кузатилган. Бу тажрибада ZnSo4. H2O, KMnO4, KJ ва H3BO3 суспензиялари 0,01 ва 0,02 % да кунгабоқар, ловия, гортензияда қўлланилганда, биринчи кунда фотосинтез жадаллиги икки мартадан ошган ҳолда, бир мартадан кейин назоратга деярли тенг ҳолатга келганлиги таъкидланган.
Ўсимликлар қуруқ массанинг ўзгариши ассимляция фаолияти билан боғлиқ бўлиб, фотосинтез соф маҳсулдорлигини қуруқ масса ва барг юзаси орқали ҳам аниқласа бўлади. Фотосинтез соф маҳсулдорлиги маълум бир вақт давомида ўсимлик қуруқ массасининг барг юзасига нисбати бўлиб, суткасига г/м2 ҳисобида ўлчанади. Фотосинтез маҳсулдорлиги табиий ҳолатда ўртача кунига 0,1-20,0 г/м2 оралиғида ўзгариб туради. Агар қишлоқ хўжалик экинлари қулай шароитда мақбул парваришланса, фотосинтез соф маҳсулдорлиги кунига 4-10 г/м2 ни ташкил этади Н.Третьяков [103; 75-126 б].
Таъкидлаш жоизки, ғўзада қўлланилган барча унсурлар ичида фақат азотгина баргдаги фотосинтезни тезлаштиради ва шунингдек хлорофиллни кўпроқ тўпланишини таъминлайди. Қолаверса азот ўсимликларнинг муҳим озиқа унсурларидандир. У оқсилни таркиб топишида иштирок этадиган барча аминокислоталар таркибига киради, Н.С. Авдонин [8 ; 23-26 б.].
Э.М Қаҳҳоров, М.Ў.Давроновалар [55; 380-381 б]таъкидлашича, ўсимликнинг минерал озиқланишида азотли ўғитлар энг муҳим роль ўйнайди. Ўсимлик тупроқдан азотни минерал бирикмаларини ўзлаштиради ва оқсил моддаларга айлантиради. Ўғит - бу ўсимлик озиқланиши ва тупроқ унумдорлигини оширувчи органик ва минерал модда хисобланади. Барча минерал ўғитлар деярли ноорганик тузлардан ва ҳаво таркибидаги азотдан олинади.
Агрокимё фанининг асосчиси академик Д.Н.Прянишников [76; 280.б]азотни аҳамияти ҳақида шундай деган эди: “Азотсиз оқсил моддалари ҳосил бўлмаганидек, оқсилсиз хужайра протоплазмасини бўлиши мумкин эмас”. Азот шунингдек нуклеин кислоталари, хлорофилл, фосфатидлар, глюкозидлар ва бошқа органик моддалар таркибига киради, улар эса ўсимлик ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.
Д.Н.Прянишников [76; 280.б], В.А.Владимиров [23; 36-38б] ўтказган илмий изланишларида, ўсимлик аммоний шаклидаги азотни нитрат шаклидагига нисбатан тезроқ ўзлаштириши аниқланган. Сув ва қумли муҳитларда эса ўсимлик бу икки турдаги азотни ҳам яхши ўзлаштириши ва турлар учун яратилган шароитда ривожланиши тезлашиши аниқланган. Бунда муҳим аҳамият модданинг PH ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиб, катион ва анионларнинг нисбати, ўсимликдаги эркин ҳолатдаги аминокислоталар ва моно-полисахоридларни миқдорига ҳам боғлиқдир.
Б.О. Ибрагимов, Р.И.Сулаймановлар [44; 45-46б] таъкидлашича юқори пахта ҳосили етиштириш учун, ўсимликни озиқлантиришда ўғитлардан асосан аммиакли селитра, карбамид, аммофос, оддий ва қўш суперфосфат, калий тузи қўлланилади. Ўсимликни ўсиш ва ривожланишида азот, фосфор, калий мухим аҳамиятга эга бўлиб ўсимлик таркибининг асосини ташкил этар экан. Ўсимликни вегетатив ва генератив органларида қанча миқдорда азот, фосфор ва калий элементлари мавжудлигини олдиндан билиш, ғўзани озиқлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир, чунки, бунда ғўзага қайси ўғит кўпроқ зарурлиги ҳақида ҳулоса қилиш имконини беради.
Ш.Каримов, Ф.Қувватов [51; 226-227 б.] тажрибаларида минерал ўғитлар суспензияси билан ғўзани гуллаш даврида озиқлантирилганда қўшимча ҳосил салмоғи 3,0-4,7 ц/га ортганганлиги кузатилган.
Ўсимлик баргларига таркибида азот бўлган суспензиялар сепилганда, эртаси куниёқ уларни рангги тўқ яшил бўлганлиги кузатилган,Власюк ва бошқалар, [22; 28-29 б].
Маълумки, ўсимликлар ўз талабларини асосан нитратли азотни ўзлаштириш ҳисобига қондиради. Амид ва аммонийли азотни нитратли шаклга ўтиши эса, бу кимёвий ўзгаришлар ва бактериялар фаолияти таъсирида бўлади. Азотни ўсимлик учун мақбул ҳолатга ўтиши секин асталик билан кечади, бу эса анчагина вақт талаб этади, Л.А. Жмай [40; 23-31 б ].
О.А.Тоштемиров [102; 50-51 б] маълумотларида келтирилишича , азотли ўғитларни катта меъёрларда сурункасига ишлатилиши нитрозоамин токсин заҳарли бирикмаларни тўпланишига, маҳсулотдаги нитрат ва нитритни кўпайишига олиб келиш билан бирга, инсон ва ҳайвонларнинг саломатлигига ҳамда улардаги модда алмашинувига салбий таъсири мавжудлиги айтилган. Бундан ташқари, азот-фосфор-калий нисбати мўътадил ҳолатда бўлса, тупроқнинг унумдорлик даражаси яхшиланибгина қолмай , ўсимликлар танасига заҳарли моддалар ўтишини камайишига олиб келади.
М.М.Собиров, Р.М.Назирова, С.М.Таджиев ва бошқалар[85; 406-407.б] келтирган маълумотларда, суюқ ўғитларни дала майдонларида қўллашда, ҳамда ишлаб чиқаришни амалга оширишда уларнинг физик-кимёвий хоссалари тўғрисидаги маълумотлар муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланган. Изланишлар натижасида Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислоталарнинг тўлиқсиз меъёрлари иштирокида қайта ишлаб мураккаб азот-фосфор-калийли суюқ суспензиялаштирилган комплекс ўғитлар олинган. Ўсимлик бу ўғитлардаги озиқа моддаларини яхши ўзлаштиради, шунингдек бу ўғитлар ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун самарали таъсир этади.
Н.А. Макарова, М.Я. Школьник [60; 146-148 б] маълумотларига кўра микроэлементлар билан баргдан озиқлантириш натижасида протоплазмада намлик ортиб, тўқималарни сув сақлаш хусусиятлари яхшиланади, натижада эса қурғоқчиликка чидамлилиги ҳам ортади.
Ш.Маматожиев, Ф.Тўхташев, М.Розиқова [61; 384-385 б] маълумотларига кўра, пахта ҳосилдорлигини ортишида азотли ўғитлар асосий ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир, уларни ўсимликка бериш муддатлари ва ҳар бир муддатдаги меъёр ҳам муҳим ҳисобланади. Асосан ғўзани биринчи озиқлантириш биринчи чинбарг чиққан пайтда, иккинчи озиқлантириш эса шоналаш ва учинчи озиқлантириш гуллаш даврида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлар экан.
Ш.Тешаев ,Ф.Хасанова,Б.Ниёзалиев,Ф.Қорахонов [89 ;2-3 б.] фикрича ғўзани баргидан озиқлантириш меъёрлари ўсимликнинг ривожланиш даражаси, ўсимлик тўплаган барглар сатҳи юзасига, кўчат қалинлигига ва илдиз орқали қўлланилган ўғит меъёрларига қараб, табақалашган ҳолда белгиланиши керак.
Ўсимликларни баргдан озиқлантирилганда микроэлементларни қўллаш бўйича тадқиқотлар чет эл олимларидан Allerton F.W [120; 70 р], Bould C., Nicholas D., Tolhurst J.A.H., Potter J.M.S, Davis J.F., Lucas R.E. [121; 28 р] ва бошқалар томонидан ўтказилган.
П.А.Анишин [13 ; 11-12 б] ўз тажрибаларида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишидаги асосий жараёнларда композицион препаратлар таркибидаги гормонлар ва уларнинг синтетик аналоглари муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботлаган.
Колисных [54; 148-156 б] маълумотларида ўсимликка ижобий таъсирга эга Вермийодис биостимулятори ўсимлик учун керак бўладиган моддалар йод, кальций, бор, мис, рух, темир, литий, бром, селен ва тупроқ микроорганизм спораларидан таркиб топганлиги таъкидланган.
М.Жуманованинг [41; 6-8 б] маълумотларида келтирилишича, жаҳонда олиб борилган тадқиқотларнинг аксарияти таркибида гумин кислоталари бўлган оксидланган кўмирлардан, ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар ва органик минерал ўғитларни олиш усулларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган бўлиб, лигнинларга аммоний гидроксид билан таъсир этиш орқали аммоний гумат стимулятори ҳосил қилинган.
Б.Мырзахметова [66; 5 б] таъкидлашича, мураккаб тузилишга эга бўлган гумин кислоталари, карбоксил кислотаси, аскорбин кислотаси, кетофенол, бор, рух ва моддалардан ташкил топган бўлиб , ўсимлик учун ўта катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу моддалар физиологик жараёнлар ва моддалар алмашинувини яхшилашда бевосита иштирок этади .
Р.Очилов, М.Тўраев [71; 3 б] фикрича, ўсимликларнинг сув танқислиги, стресс ҳолатлари, жазирама иссиқ, қаттиқ совуқ ва тупроқ шўрига чидамлилигини оширишда, шунингдек, иммуномодуляторлик хусусияти билан қатор касалликларга чидамлилигини оширишда ва пестицидларнинг заҳарли таъсирини камайтиришда, адаптоген сифатида Гумимакс- стимуляторини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
С.Отақулов, Р.Мусаев, Қ.А.Давроновлар [70; 3 б] келтирган маълумотларга асосан, суюқ холдаги биоўғитни қўллаганда ҳар гектар ер ҳисобига ғалладан 8-10 гектар, пахтадан 5-6 центнер, сабзавот ва полиз экинларидан 15-20 фоизгача,боғ узумзорлардан 16-18 фоизгача қўшимча ҳосил етиштириш мумкин экан.
Ф.Шамситдинов, Ш.Абдуалимов [113; 169-172б] Наманган вилояти шароитида Гумимакс стимулятори билан чигитни экиш олдида1,0 л/т, шоналаш ва гуллаш даврларида 0,3 л/га ёки гумимакс 0,15-0,20 л/га, мочевина суспензияси 5-7 кг/га меъёрларида аралашма ҳолда ғўзани барги орқали озиқлантирилганда, эртаки ва юқори ҳосил олишга эришилган.
Маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензиялар пахтачиликда ва бошоқли дон етиштиришда самарали қўлланилади. Нафақат пахта етиштириш учун балки кузги буғдой етиштиришда ҳам минерал ўғитлар ичида энг кўп ишлатиладигани азотли ўғитлардир. Ўсимликнинг азотли ўғитларга бўлган эҳтиёжи,ўсимликнмнг дастлабки ривожланиш фазаларидан бошланиб,пишиш фазасигача давом этади. Ўсимликда кечадиган барча физиологик жараёнларда азотли бирикмалар бевосита иштирок этади. Жумладан кузги буғойнинг ҳам дон ҳосилдорлиги ўсимликнинг азот билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Дон ҳосили юқори бўлиши билан бирга унинг сифатини сақлаб қолиш учун ўсимликнинг азотли ўғитларга бўлган эҳтиёжини мавсум давомида тўлиқ қондириш зарур.
И.В.Якушкин, М.М.Эдельштейн [118; 45 б] ни таъкидлашича, кузги буғдойни барги орқали озиқлантирилганда дон ҳосили ошганлиги аниқланган, бунда доннинг массаси 30,30 г.дан 33,17 г. ва 31,5-34,5 г.гача ортган.
А. Аманов ва О. Амановлар [14 ; 35 б] томонидан Дон –дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиалида олиб борилган тажрибаларига натижаларига кўра,суспензия ва пестицидларни биргаликда қўллаш ҳосилдорликни назорат вариантига нисбатан 11,4-32,0 ц/га ортганлигини кўрсатган. Азотли суспензияларни ва пестицидларни биргаликда қўллаш, ғалла даласидаги бегона ўтлар,зараркунанда ва касалликларга қарши курашда самарали эканлиги исботланган..
Р.Сиддиқов. Ф. Асронов [81; 6-7 б ] маълумотларида бошоқли дон экинлари ривожланишини яхшилаш мақсадида апрель ойида гектарига 12 кг меъёрда карбамид минерал ўғитини 300 л сувда эритиб махсус пуркагич механизмларда сепиш яхши натижа беради.Чунки, бу вақтда ғалла экинларининг қўшимча озуқага эҳтиёжи юқори бўлади. Айниқса азотли суспензияларни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликларнинг ғаллазорларга кўп тарқалишини ҳисобга олган ҳолда суспензияга инсектицид, фунгицид ва стимуляторларни қўшиб ишлатиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилган.
А.М.Палеев [72; 17-18 б] маълумотларига кўра, кузги буғдой сут-мум пишиш даврида поянинг ёғочланиши натижасида ингичкалашади, козиқ бўлиб қолади ва ётиб қолишга мойил бўладики, бу ҳолат ҳосилни 30 % қисмини камайишига олиб келади. Манашу жараённи камайтиришга эса баргдан озиқлантиришда фосфор, калий, марганец ва бошқа унсурлар аралашмасидан тайёрланган суспензияни қўллаш орқали эришиш мумкин.
Ҳ.Юсупов, А.Мураткасимов, Ж.Нишановларнинг [116; 23-24 б] Дон ва дуккакли экинлар ИТИнинг Ғаллаорол илмий тажриба станциясига қарашли марказий тажриба-уруғчилик хўжалигида олиб борилган тажрибаларда, 3 ва 5 фоизли карбамид эритмаси соф ҳолда ва 5%ли аммофос суспензияси билан аралаш ҳолда буғдойнинг найчалаш ва бошоқлаш босқичларида пуркалган. Изланишлар ўтказилган барча йилларда буғдойни барг орқали озиқлантириш самарадорлиги фақат экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар эрта баҳорда N40 ҳисобида озиқлантириш ўтказилган вариантларда кайд этилган.
Ермаков А.И., Сичкарь Н.М., Айзина М.И [39; 17 б] маълумотларида баргдан озиқлантиришда ғалла, мойли ва сабзавот экинларини ҳосили ортганлиги ва сифати яхшиланганлиги аниқланган.
Б.М.Азизов,Р.Рўзиметов,Р.Ишчанов, А.Курбанов [11; 322-323 б] тажрибаларида кузги буғдойни азотли ўғитлар билан уч марта озиқлантиришни, яъни умумий меъёрнинг 40% ни тупланиш даврида, 40% ни най ўраш даврида, 20% ни гуллаш –ҳосил тўплаш даврида солишни таъкидлашган.
Б.М.Азизов, А.Қурбонов [9 ;16-17 б] маълумотларида келтирилишича, кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантириш ўсимликда кечадиган барча физиологик жараёнларга таъсир этади . Барг сатҳи ўсимликда етарли миқдорда шаклланиб фотосинтез жараёни жадаллашади, натижада ўсимликда биологик моддалар тўпланиши жадаллашиб, умумий биологик ҳосилдорлик сезиларли ортиши кузатилган.
Р.З.Хасанова [108 ; 511-513 б] изланишларида эса Яккарт ва Ғозғон кузги юмшоқ буғдой навларини эмбрионал ривожланиш даврининг сут пишиш фазаси даври бошида карбамид асосида тайёрланган суспензияни 40кг/ га меъёрида қўлланилганда буғдой дони таркибидаги оқсил миқдори 2% гача ошиши натижасида дон ҳосили салмоғи ҳам ортганлиги таъкидланган.
Таъкидлаш жоизки, бу илмий изланишларда И.В.Якушкин [ 117; 28 б ], Г.М.Оганов [69 ;11-12б] ва бошқалар баргдан озиқлантиришни самарали эканлигини таъкидлаган бўлсалар, Г.В.Пилипец [73 ; 26-27б] каби олимлар бу усулни самарасиз деб ҳисоблаганлар. Бундай иккиёқлама қарашлар бу масалага айрим аниқликларни киритишни (ёки тушунча беришини) талаб этади, Ф.Ф. Мацков [59 ;28-29 б].
Юқоридаги фикрга чет эл олимларидан Davis J.F. ва Lucas R.E [124 ; 6б] лар ҳам қўшилиб,“Ўсимликларни баргдан озиқлантириш амалий жиҳатдан қандай?” деган мақолаларида қуйидагича ёзадилар: асосий озиқа элементларини (NPK) ўсимликлар тупроқдан маълум миқдорларда оладилар, манашу талабни тўлдириш (қондириш) учун баргдан кўп марта озиқлантиришга тўғри келадики, бу амалий жиҳатдан қийин ва самарасиздир. Шундай экан юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб баргдан озиқлантиришни, илдиздан озиқлантиришни тўлдирувчи агротадбир деб ҳисоблаш керак.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling