Қўлёзма ҳуқуқида Ш
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили)
Download 23.78 Kb.
|
0-Kirish
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Мавзу доираси инглиз, рус тилларида бир қатор китоблар ёзилган. Уларнинг аксарияти халқаро илмий текшириш институт ва ташкилотлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар баён этилган бўлса, баъзиларида мустақил тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ишлар ўз аксини топади.
Бундан ташқари адашган фуқароларни ижтимоий реабилитация ва интеграция қилиш, шунингдек, радикаллашуга қарши дерадикализация дастурларини ишлаб чиқган ҳамда бу борада тадқиқотлар олиб бораётган бир қатор халқаро институт ва марказларнинг олиб борган тадқиқотлари муҳум аҳамият касб этади. Масалан, “Сиёсий зўравонлик ва терроризмни тадқиқ этиш халқаро маркази” (Сингапур)нинг “Реабилитация террориста: опыт США в Ираке”, Волонгонг университети (Австралия) “Rehabilitation of Islamist terrorists: lessons from criminology”, БМТнинг “Жиноятлар ва адолатни ўрганиш бўйича минтақалараро институти”нинг “Designing Rehabilitation and Reintegration Programmes for Violent Extremist Offenders: A Realist Approach”, “Радикаллашув ва сиёсий зўравонликни ўрганиш халқаро маркази” (Буюк Британия, Лондон)нинг “Тюрьма и терроризм: радикализация и дерадикализация в 15 странах”, “Халқаро инқирозлар гуруҳи” (АҚШ, Ню-Йорк)нинг “Дерадикализация и малазийские тюрьмы”, АҚШнинг “Search for Common Ground” (АҚШ, Вашингтон) тадқиқот марказининг “Information flows and Radicalization leading to violent extremism in Central Asia” каби тадқиқодлари сўнги ўн йилликда мазкур йўналишда олиб борилган изланишлари натижалари акс эттирилган. Шунингдек, экстремисик ғоялар таъсирига қарши реабилитация амалёти борасида изланишлар олиб бораётган бир неята тадқиқодчи олим ва мутахассисларни келтириб ўтиш ўринлидир. Жумладан, А.Яшина2, Ж.Мартин, М.Силбер3, Р.Гунаратна, А.Моҳамед4, Н.Тукер5, Э.Энджелл6, Б.Кристофер7, Д.Хорган, К.Брэддок8, М.Муслимова9, М.Ҳэттирачи10 келтириш мумкин. Сингапурлик тадқиқодчилар жамоаси Роҳан Гунаратна вва Моҳамед Бин Али бошчилигида ёзилган “Terrorist rehabilitation: a new frontier in counter-terrorism” асарида экстремизмда айбланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш борасидаги дастурлар ва амалиётга тадбиқ этилиши борасидаги қарашлар баён этилган бўлса, Ж.Мартин, М.Силбер қаламига мансуб “When terrorists come home: rehabilitation of america’s convicted islamists” номли асарда ижтимоийлашув борасидаги амалга оширил керак бўлган методлар ва психологик ёндошув услублари ёритиб ўтилган. Download 23.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling