Қўлёзма ҳуқуқида Ш


Тадқиқот объекти ва предмети


Download 23.78 Kb.
bet2/4
Sana26.02.2023
Hajmi23.78 Kb.
#1231868
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
0-Kirish

Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқотнинг объекти адашиб экстремистик оқимга қўшилиб қолганларни ижтимоий ҳаётга қайтадан мослаштириш ва уларни реабилитация қилиш методларини ўрганиш. Мавзунинг предмети сифатида эса, уларга жамиятга мослашишда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар бериш кабилардир.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Диний мутаассибликнинг ҳозирги кундаги намоён бўлиш шаклларини ўрганиш, уларнинг фаолияти асосан информацион технологиялари орқали амалга оширилишини таҳлил қилиш ҳамда жамият ҳаётига таҳдид солаётган мазкур омилга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари cамарадорлигини янада ошириш, ёт ғояларга алданиб турли мутаассиб гуруҳлар таъсирига тушиб қолган кишиларни реабилитация қилиш асосларини ишлаб чиқишга қаратилган назарий ва амалий ишланмалар яратиш лойиҳанинг асосий мақсадини ташкил этади.
Илмий янгилиги. Ушбу тадқиқот ўзбек тилида магистрлик даражасида ёзилган биринчи тадқиқотлардан ҳисобланади.
Иккинчидан, дин ниқоби остидаги информацион хуружлардан ҳимоя этиш учун ахборот соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ўрганилади.
Учунчидан, экстремистик ғоя таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоийлаштириш жараёнлари алоҳида таҳлил қилинади.
Тўртинчидан, жаҳон тажрибасида экстремистик ғоялар таъсирига тушганларни ижтимоий реабилитация ва дерадикализация қилиш босқишлари ҳамда механизмларининг амалиётга тадбиқ этилиш технологияси баён этилади.
Бешинчидан, Марказий Осиё давлатлари хусусан Ўзбекистонда экстремисик ғоялар таъсирига қарши ижтимоий реабилитация борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг истиқболи хусусида тўхталиб ўтилади.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Тўғри йўлдан адашиб, қилмишидан пушаймон бўлган шахс ва унинг оила аъзолари ижтимоийлашуви, жамиятда ўз ўрнини топиши учун зарур шароитларни яратиш борасидаги ишларнинг янда самарали бўлишига эришиш.
Жаҳон тажрибасида экстремисик ғоялар таъсирига қарши реабилитация амалёти барасида халқаро ташкилотлар ҳамда айрим давлатларда амалга оиширилган ишлар ва ўрганиб чиқилган тадқиқотларнинг назарий асослари келгусида бу соҳада қилинадаган ишларнинг кенгроқ тушунишга яқиндан ёрдам беради.

Download 23.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling