Қўлёзма ҳуқуқида Ш
Download 23.78 Kb.
|
0-Kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган ДИССЕРТАЦИЯ Илмий раҳбар: т.ф.PhD, К.Шермуҳаммедов
- II БОБ. ХАЛҚАРО МАЙДОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИОН ДАВСТУРЛАР
- III БОБ. ЭКСТРЕМИСТИК ВА ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИГА АЛОҚАДОР ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ.
- ХУЛОСА................................................................................................................ ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ Қўлёзма ҳуқуқида УДК: Ш- Исматов Жаҳонгир Алишер ўғли Адашган оқимлар тасирига тушган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишнинг илмий-амалий асослари ________________ – Диншунослик Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган ДИССЕРТАЦИЯ Илмий раҳбар: т.ф.PhD, К.Шермуҳаммедов ТОШКЕНТ – 2022 КИРИШ................................................................................................................. I БОБ. Адашган оқимларнинг пайдо бўлиш мазмун моҳияти 1.1. Тафриқаларнинг келиб чиқиши ва оқибатлари 1.2. Адашган оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг сабаблари I боб бўйича хулосалар.............................................................. II БОБ. ХАЛҚАРО МАЙДОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИОН ДАВСТУРЛАР 2.1. Ижтимоий реабилитацион ва реинтеграцион дастурлар ва уларнинг долзарблиги 2.2. Экстремистик ғоялар таъсирига тушганларни ижтимоий реабилитация ва дерадикализация қилиш босқишлари II боб бўйича хулосалар................. III БОБ. ЭКСТРЕМИСТИК ВА ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИГА АЛОҚАДОР ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ. 3.1. Ижтимоий реабилитация дастурларининг ўзига хос хусусиятлари 3.2. Ўзбекистонда экстремистик ғоялар таъсирига қарши олиб борилаётган реабилитацион жараёнлар III боб бўйича хулосалар……………… ХУЛОСА................................................................................................................ ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................ КИРИШ Магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Диний мутаассиблик ва экстремизм глобал характер касб этиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳамда минтақаларига бирдек хавф солмоқда. Шундай экан, унинг олдини олиш, унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланганини қайд этиш жоиз. Мазкур йўналишда кишилик жамияти олдида комплекс муаммоларни ечиш долзарб бўлиб турибди. Ушбу вазифаларга тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Андижон вилоятига ташрифлари доирасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида шундай фикр билдирдилар: “Биз, умуман, кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқаяпмиз. Исломни ўргатиш, ўрганишни тарғиб қилаяпмиз. Ислом – нурли ҳаёт, дегани. Исломни рўкач қилиб, террорчи бўлиш, бошқа оқимларга кириш андижонликларга ҳам, ўзбекистонликларга ҳам ярашмайди”. Шу сабабли, экстремизм ва террористик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, диний ва миллий қадриятларга эътиборсизлик, уларнинг олдини олиш ва барҳам беришга қаратилган услубий қўлланмалар яратиш, жойларда ғоявий тарғибот, тарбиявий ишларни мақсадли ташкил этишнинг илмий-назарий муаммоларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан, Президентимиз ташаббуслари билан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларни кенг жамоатчиликка етказиш, одамларни ўйлантириб келаётган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда тўғри йўлдан адашиб, қилмишидан пушаймон бўлган, соғлом турмуш тарзига қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар томонлама ижтимоийлашуви учун зарур шарт-шароитларни яратиш, бунда айниқса, ёшлар маънавий оламини юксалтириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш асосида ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бугунги кунда ёш авлод маънавиятини издан чиқаришга қаратилган янги шакл ва мазмундаги таҳдидлар, жумладан дин ниқоби остида миллий ва диний қадриятларни йўқ қилишга уринаётган мутаассиблик кўринишидаги ҳаракатларнинг фаолиятини тадқиқ этиш, маънавий-маърифий кураш орқали уларнинг зарарли оқибатларини очиб бериш ҳамда ёш авлод тарбиясига салбий таъсир этувчи информацион хуружлардан ҳимоя қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масалаларга тўхталиб, Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида: “Биз кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб бошқа кўчаларга кириб кетаёган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди ёки тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди”1, дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, воқелик инсон қалби ва онги учун бўлган бундай курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Бунинг натижасида дин байроғи остида талончилик ва босқинчилик, террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этаётган, жамиятга ҳар томонлама зарар етказаётган бундай ҳаракатлар ёшлар орасида миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларининг шаклланишига замин яратмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ахборот кураши авж олган XXI асрда дин ниқоби остидаги турли хил кўринишдаги информацион хуружлардан ҳимоя этишда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, ҳаётимизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги чуқур таҳлилий маълумотларни ёш авлодга етказиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, айниқса, турли хил ғояларга алданиб, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолганларни реабилитация қилиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараёнларни инобатга олган ҳолда мавзусининг долзарблиги қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, замонавий кўринишдаги диний мутаассибликнинг намоён бўлиш шаклларини тадқиқ этишда кишиларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали дин байроғи остида тарғиб қилинаётган бузғунчи ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадини фош этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади; иккинчидан, глобаллашув шароитида турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан диний омилдан фойдаланган ҳолда ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Бундай ҳолат 2010-2018 йилларда баъзи араб мамлакатларида рўй берган ва дунёнинг баъзи минтақаларда ҳамон давом этаётган ахборот хуружлари оқибатида юзага келаётган қонли тўқнашувлар мисолида ўз аксини топмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, тадқиқот доирасида мазкур жараёнларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш ва юртимизда бундай хуружларни тарқалишига қарши кураш тизимини доимий равишда такомиллаштириб боришда бу каби тадқиқотлар хизмат қилади. Download 23.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling