Қўлёзма ҳуқуқида Удк мавзу: электрон тижорат


III БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ тадбиркорликка таъсири ва истиқболлари


Download 0.84 Mb.
bet17/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1557042
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
1 Сухроб шогирд

III БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ тадбиркорликка таъсири ва истиқболлари

3.1 Электрон тижоратнинг тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари.


Ҳозирги вақтда электрон иқтисодиёти Ўзбекистонда электрон бозорларни ривожлантириш зарурлигини тақозо қилмоқда, бу борада ривожланишдан қолиб кетишимиз мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий жараёнарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун электрон тижорат соҳасини мукаммал меъёрий ва техник база билан таъминлаш жуда муҳимдир.


Хабаримиз бор, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамиси томонидан 2015 йил 4 декабрдаги 353-сонли қарори билан 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи тасдиқланди. Ушбу ҳужжатда асосий вазифалар белгиланиб, улар ушбу илий ишнинг хулосалари ва тавсияларида ишлаб чиқилган ечимларда ўз аксини топди. Ушбу муҳим вазифаларга қуйидагилар киради:

  • электрон тижорат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш;

  • электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, айниқса ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражада мазкур бизнес-сегментида истиқболларга эришиш;

  • электрон тижорат, шу қаторда телекоммуникациялар тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;

  • истеъмолчилик бозорининг талабига мувофиқ товарлар айланмаси, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш;

  • интеграциялашган савдо ма варкетинг платформалар, интернет-дўконлар, мукаммалроқ тўлов тизимлари, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимиларини яратиш;

  • тадбиркорликни ривожлантиришбюрократик тўсиқларни бартараф қилиш, халқаро стандартларга йўналтирилган ишбилармонлик муҳитини яхшидаш;

  • электрон тижорат соҳасида илғор халқаро тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва татбиқ этиш.

Ўзбекистонда мавжуд электрон тижорат меъёрий-методологик базасининг ҳозирги ҳолати бўйича ўтказилган таҳлили шуни кўрсатики, бир қатор йўналишларда уни янада такомиллаштириш зарур экан, жумладан:
- электрон тижоратда солиққа тортиш самарали тизимини яратиш;
- электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солиш меъёрий асосларини такомиллаштириш;
- макроиқтисодий даражада электрон (рақамли) пулларни тартибга солиш (эмиссия, таъминот, ликвидлик, турли хил пулларнинг рақамли пулларга трансформация ва аксинча эгилувчанлиги масалалари ва ҳ.к.) соҳасида;
- мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари қатнашиши учун электрон савдо майдонларни такомиллаштириш;
- товарлар ва хизматлар ҳақида ахборот терувчи сайтлар, шунингдексотишдан ва сотувдан кейнги хизмат кўрсатишсифатини ошириш ва х.к.
Электрон тижоранни ривожлантириш устуворвазифалардан бири бу интеграциялашган савдо ва маркетинг платформалар, интернет-дўконлар, мукаммалроқ тўлов тизимлари, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимиларини яратишдан иборат.Таъкидлаш жоизки, ушбу вазифа бир неча кичик вазифалардан ташкил топиб, уларнинг ҳар бири ечимида алоҳида ёндашув қўллашни талаб қилади. Хусусан, уларга қуйидагилар киради:
- савдо ва маркетинг майдонларни яратиш;
- интернет-дўконларни ташкил қилиш бўйича методологик ва меъёрий базасини такомиллаштириш;
- қулай ва ишончлик тўлов тизимларни ишга тушириш ва фойдаланиш;
- электрон тижорат логистикаси инфратузилмасини таъминлаш ва ривожлантириш.
Электрон тижоратни тартибга солиш халқаро тажрибаси тижорат муносабатлар жараёнида пайдо бўладиган барча масалаларни қамраб олади. Ушбу тижорат муносабатларга қуйидаги битимлар киради:
- олди-сотти;
- етказиб бериш;
- маҳсулотларни тақимлаш тўғрисида келишув;
- савдо ваколатхонаси ёки агентлиги;
- факторинг;
- лизинг;
- консалтинг;
- инжиниринг;
- инвестицион шартномалар;
- суғурта;
- фойдаланиш ва концессия тўғрисида келишув;
- банк хизматлари;
- биргаликда фаолият юритиш ҳамда саноат ва ишбилармонлик ҳамкорлиги шакллари;
- юкларни ёк йўловчиларни ҳаво, денгиз, темир йўл транспорти билан ташиш.
Электрон тижорат меъёрий базасини такомиллаштирида юқорида келтирилган барча битимларда “томонлар битимни фақатгина электрон усулда тузилганлиги учун қонунийлигини шубҳа остига олиш ҳақли эмас” деган электрон тижорат ҳуқуқий принципига амал қилиш керак. Ушбу принцип томонлар ўртасида махсус келишув билан мустаҳкамланган. Шу билан бирга бир қатор мамлакатлар қонунчилигида томонлар шартнома бўйича у ёки бу хабарлар юборилиши қонунийлигини томонларнинг ўзлари ёзма ёки ўз имзолари билан тасдиқланган ҳужжат талаб этилиши сабаб кўрсатилиб шубҳа остига олиш ҳуқуқига эгадир.
Ўзбекистонда электрон имзонинг ҳуқуқий томондан мустаҳкамлангандир, хусусан Ўзбекистон Республикаси “Рақамли имзо тўғрисида” қонун бандларига мувофиқ битим тузувчи томонларга электрон шаклда шартномалар тузишга ишонч бағишлайди. Аммо шу билан бирга баҳсли вазиятлар ҳал қилинганда электрон шаклда тузилган шартному замонавий электрон муҳитнинг кенг кўламли техник имкониятлари диапазонини ҳисобга олмаслик хавфи мавжуд, бу эса тегишли ахборот тармоқлар ва базаларда ахборотни бузиш, ошкор қилиш, ўчириш орқали ахборот етишмовчилик, ношаффофлик ва нохолисликка олиб келиб ҳуқуқий жараёнларда қийинчиликлар туғдириши мумкин. Бундан ташқари, электрон шартнома иштирокчилари электрон хабарлар тузувчилари ва адресат ўртасида воситачи бўлган учинчи шахслар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини самарали тартибга солиш имкониятига эга эмас. Воситачи ушбу келишувнинг иштирокчиси бўлмай туриб, шу билан бирга электрон тижоратнинг муҳим иштирокчиси ҳисобланади. Бу ерда электрон хабарлар қюбориш/қабул қилиш бўйича нормал ишлашини таъминловчи воситачилар, алоқа хизматлар етказиб берувчилар назарда тутилган. Шунинг учун ахборот воситачилар ва уларнинг фаолиятини ташкил қилишга тегишли меъёрларни электрон тижорат жараёни ташабусскорларининг ишончини ошириш учун такомиллаштириш муҳимдир. Бундан ташқари, электрон савдонинг барча иштирокчиларига ҳуқуқий кафолатларини оширишга йўналтирилган махсус меъёрларини яратиш керак.
Ҳозирги вақтда электрон тижоратни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистонда савдо, маркетинг майдонларни ташкил қилиш билан боғлиқ долзарб муаммо мавжуд. Шу муносабат билан электрон майдонларни самарали ташкил қилиш ва тартибга солиш меъёрий асосларни такомиллатиришни таклиф қиламиз.
Электрон савдо майдонларни ташкил қилиш мавжуд меъёрий базасининг ўтказилган таҳлили ушбу масалага тегишли ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йид 2 июндаги 185-сонли “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинганлиги ҳисобланади, ушбу қарор билан Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларнинг IV бўлимида ўз аксини топган.
Бизнинг фикримизча, электрон тижоратни ташикл қилиш ва тартибга солиш билан боғлиқ меъёрларни Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида” қонуни меъёрлар қаторига кўшиш мақсадга мувофиқ, бу эса бизнес-муҳитда меъёрларни оммабоп бўлишига ҳамда меъёрий асосларнинг кучайишига кўмаклашади.
Бундан ташқари, электрон савдо тизимида виртуал муносабатларни тартибга солиш учун электрон савдо майдонларни ташкил қилиш шаклларни муҳим ҳисобланади, шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида” қонунига биринчидан электрон савдо майдонларни ташкил қилиш шакллари ва турлари, уларнинг ишлаш механизмлари, иккинчидан, электрон савдо майдонлар фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ меъёрларни акс эттирувчи юридик меъёрлар киритиш зарурлиги мавжуд.
Ушбу ишнинг назарий қисмида биз электрон тижоратнинг 6 моделларида, уларнинг хусусиятлари алоҳида тўхталган эдик, электрон савдо майдонларни ташкил қилиш шаклларига келсак, улар амалиётда уч шаклша эга, аниқроғи электрон савдо майдонлар ким ошди савдолар, биржалар ва товарлар катологлар бозорлари (нархлари олдиндан белгиланган товарлар рўйхати). Электрон савдо майдонлар ва электрон тижорат моделларнинг кўпгина шакллари мавжуд шароитда электрон тижорат иштирокчилар ўзаро муносабатлар шаклларининг турли бўлиши муҳим. Ушбу вазиятда мазкур электро бозорларнинг ўзига хосликларини ҳисоб олувчи қонунчилик базасида тегишли меъёрлар ва талаблар мавжудлиги муҳим.
Мисол учун, “В2С” моделида электрон савдони ташкил қилишда бозорни товар каталоги шаклида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Электрон савдо майдоннинг бундай шаклини ташкил қилиш харидорларнинг катта аудиторияси билан самарали савдони таъминлайди, аммо шу билан бирга ушбу бозорда ҳам сотувчи ҳам харидора учун юқори хаф бор. Шунинг учун бозор иштирокчилари учун ахборотдан фойдаланиш ва ишончлиги бўйича ҳуқуқий меъёрлар бўлиши шарт. Ҳуқуқий меъёрлар билан мажбурий ахборот (товар, унинг сифати, сотувчи, иштирокчилари, сотувчи ҳақида харидорларнинг фикрлари каби) ҳамда электрон савдо шароитида уларга бозор иштирокчилари фойдаланиш ҳуқуқи бўлиши белгиланиши керак. Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар томонидан тақдим этилган ахборот сифати, хусусан ахборотнинг шаффофлиги, ишончлиги, тезкорлиги, кўлами ҳақида меъёрларни ишлаб чиқиш муҳим, аммо шунингдек ҳуқуқий меъёрлар ва талабларнинг бузилишида савдо жараёни иштирокчиларига нисбатан санкцияларни қўллаш меъёрлар бўлиши муҳимдир.
Электрон савдо тизимида бозор иштирокчиларнинг ахборот таъминоти аҳамиятидан келиб чиқиб иштирокчиларнинг электрон ахборот базаларидан фойдаланиш ҳуқуқи масаласи долзарб ҳисобланади. Бундай ёндашув товар-пул жараёнининг ўтказиш хавфсизлигини оширишга имкон беради.
Яна бир долзарб масалалардан бири бу электрон тижорат ривожланиши билан жамиятда электрон (рақамли) пулларда эҳтиёж ўсиб боражи. Электрон пулларнинг эмиссияси, айланиши, таъминоти ва қарздорлигини бартараф қилишни ҳуқуқий тартибга солиш охиргача ўз ечимини топгана, ушбу ҳол норматив базасини янада такомиллаштириш зарурлигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратда пуллар айланмаси ва тўлов жараёнларини самарали тартибга солиш учун “Электрон пуллар тўғрисида” қонунини қабул қилиш мақсадга мувофиқ, чунки нафақат электрон тижорат, балки электрон иқтисодиётининг ривожланиши кўтарилган масаланинг ечимига боғлиқ. Электрон иқтисодиётда пуллар айланишнинг юқори даражаси, мобиллик, эгилувчанлик, ҳаракатланишда мослашувчанлик ҳамда бир шаклдан бошқасига ўзгариш каби хусусиятларга эга булиши керак. Буларнинг ҳаммаси фақатгина ҳисоб-китоб тўлов муҳитида инновацион технологиялардан фойдаланишда бўлиши мумкин. Иқтисодиёт учун ушбу масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, бозор инфратузилмаси самарадорлиги замонавий тўлов тизимлари инфратузилмаси ривожланганлигига бевосита боғлиқ.
Ҳозирги вақтда йирик ҳамда майда (чакана) тўловлар учун тўлов тизимлар сони ошиб бормоқда, бу эса иқтисодиётда пул тизими ахборот технологияларга боғлиқлиги юқори даражада эканлигидан далолат беради.Бу борада электрон шаклда пуллар айланмасининг хавфсизлиги, ишончлиги, таъминоти, шаффофлиги глобал даражада долзарб бўлмоқда.Ушбу вазифатлар юқорида кўрсатилган махсус қонунни қабул қилиш кераклигини тақозо этади. Таклиф этилган меъёрий ҳужжат электрон пуллар эмиссияси, мамлакатда электрон пуллар айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солиш, электрон пуллар айланмаси стандартлар ва меъёрларга риоя қилмаганда санкциялар билан боғлиқ меъёрларни ўз ичига олиши керак. Бундан ташқари, чакана ва хусусий ҳисоб-китоблар ва тўловларда электрон пуллар айланмаси иштирокчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятларига тегишли меъёрлар киритилиш лозим.
Замонавий иқтисодиётда виртуал ўзаро муносабатларни ташкил қилиш ва тартибга солиш соҳасида кўпгина меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги ўшуни кўрсатдики, электрон тижоратда виртуал муносабатларни тартибга солиш соҳасида мавжуд меъёрий ҳужжатларда такровланувчи ёки мазмунан яқин меъёрлар бор экан. Бу ҳол мавжуд норматив ҳужжатларни кодекс шаклидаги ягона ҳужжатга бирлаштириш зарурлигини тақозо этади. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши соҳани ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштиради такрорланувчи меъёрлар, қонунлар мақолалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни бекор қилади.
Электрон тижорат субъектларини солиққа тортиш самарали механизмни шакллантириш жараёни, авваламбор, электрон бизнес сегментида солиққа тортиш муаммоларини бартараф қилиш имкониятларини аниқлашда асосланиши керак.
Электрон тижорат субъектларини солиққа тортиш муаммоларини қуйидаги йўналишлар бўйича таснифлаш мумкин:

  • солиқ қонунчилигининг номукаммаллиги муаммоси;

  • электрон тижоратжа солиқ азорати муаммолари;

  • солиқ юрисдикциясини аниқлаш муаммолари;

  • солиқ тўловчиларни аниқлаш муаммолари;

  • солиққа тортиш мажбурий элементларини аниқлаш муаммолари;

  • электрон савдо турли сегментларида (истеъмолчилик, корпоратив, давлат) солиқ юкини текислаш муаммоси;

  • икки томонлама солиққа тортиш.

Ҳозирги вақтда хорижий олимлар томонидан электрон тижорат субъектларни солиққа тортиш бир неча концепциялари ишлаб чиқилиб, келажакда улар юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилиш имконини бериши мумкин. Хорижий илмий адабиётларни ўрганилганда электрон бизнесни солиққа тортиш учун янги солиқларни киритиш зарурати йўқилги, фақатгина мавжудларни такомиллаштириш кераклиги тўғрисида фикрларни учратиш мумкин.
Электрон хизматлар сегментини ривожланиши нафақат янги бизнес юритиш учун имкониятларни очиб беради, балки солиққа тортиш соҳасида янги қийинчиликларга олиб келади. Солиқ масалалари бўйича давлат қўмитаси электрон хизматлар ва электрон тижоратни солиққа тортишда энг жиддий қийинчиликларга сабаб бўладиган асосий омилларни белгилади:контрагентлар шахсини белгилаш; контрагентлар манзилини белгилаш; ахборот ва зарур ҳужжатларни олишда солиқ органлари учун қийинчиликлар.
1998 йилда Оттава шаҳрида солиққа тортиш Асосий шартлари қабул қилинган бўлиб, электрон тижоратни солиққа тортиш фундаментал принципларини ўз ичига олган. Ушбу принциплар ҳозирги кунда ҳам ўз долзарбилиг йўқотмаган ва рақамли иқтисодиётнинг солиққа тортиш асоси ҳисобланади.
Электрон тижорат фундаментал принципларга қуйидгалира киради:
Нейтраллик.Солиққа тортиш тизимлари электрон тижоратнинг ҳар хил турлари, электрон тижорат ҳамда бизнес юритишишнинг анъанавий шаклларига нисбатан нейтрал бўлиши керак. Ўхшаш операцияларни амалга оширувчи солиқ тўловчилари ўхшаш солиқларни тўлаши лозим.
Самарадорлик.Солиқ тўловччиларнинг солиқ қонунчилигининг барча талабларга риоя қилиш ҳамда солиқ органларнинг маъмурий харажатлари минимум бўлишини таъминлаш.
Аниқлик ва соддалик.Солиққа тортиш қоидалари тушуниш учун аниқ ва содда бўлиши керак, солиқ тўловчилар ўтказилган транзакциялар бўйича солиқ оқибатларини, шу қаторда солиқни белгилаш вақти, жойи ва тартибини, олдиндан белгилаш имкониятига эга бўлиши керак.
Самарадорлик ва адолат. Солиққа тортиш қоидалари солиқ тўловчининг солиқ суммаларини ўз вақтида тўғри ҳисоблашни таъминлаши зарур. Солиқлардан бўйин товлаш учун имкониялар қолдирмаслик керак, шу билан бирга қабул қилинаётган чоралар ва хавф-хатарлар ҳажмини ҳисобга олиш лозим.
Эгилувчанлик. Солиққа тортиш тизми эгилувчан ва динамик бўлиши ҳамда технологиялар ва тижорат соҳасида ривожланишдан қолиб кетмаслик керак.
Европа Иттифоқ мамлакатларида солиқлар тартибга солишни ташкил қилиш амалиёти катта қизиқиш ўйғотади. Барча мамлакатлар электрон иқтисодий фаолиятини солиққа тортиш соҳасида мавжуд бўшлиқларни тезкор бартараф қилишда манфаатдордир. Улар ўзининг ички ва ташқи солиқ сиёсатини бюджет ва солиқ манфаатлари устуворлигидан келиб чиқиб, электрон иқтисодий муносабатларни максимал равишда давлат томонидан тартибга солиш концепцияси асосида олиб боришади.Биринчи навбатда Европанинг айрим мамлакатлари (Франция, Швейцария, Германия) ҳукуматларининг ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини юритувчи электрон тижорат субъектларни идентификацияси механизмини яратиш бўйича уринишлар диққатга сазовор. Қонуний тадбиркорлик фаолиятини юритувчи барча сайтларда махсус идентификация белгиси мавжуд, бу эса истеъмолчига электрон тижорат субъектининг солиқ органларида рўйхатдан ўтганлигини текширишга имкон беради. Шунинг учун бундай тадбиркорларда товарларни харид қилинганда давлат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатини беради. Табиийки, Тармоқ фойдаланувчилари айнан ушбу идентификация рақамига эга тадбиркорлар билан ишлашни афзал кўришади. Юқоридаги гапларга муҳим қўшимча сифатида таъкидлаш жоизки, ушбу рақамга эга бўлиш учун тадбиркор нафақат солиқ ҳисобига туриши лозим, балки ҳозирги ватқда ташқи назоратни қўллаш мураккаблиги билан ажралиб турган электрон тўлов тизимлар орқали пул воситалар ҳаракатланиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этиш тўғрисида келишувга имзо қўяди.
Европадаги, хусусан Германия, Испания ва Италияда, амалиётнинг яна бир ютуқи бу Интернетда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жарималар тизими яратишдан иборат. Глобал тармоқда бизнесни олиб боришни назорат қилиш анча мураккаб бўлганлиги учун тадбиркорлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш учун кўпроқ мойил бўлишади. Ҳукуматларнинг фикрича юқори жарималар (ҳатто компаниянинг бутун мулкини мусодара қилишгача) Интернетда ноқонуний фаолиятини юритувчи ташкилотлар сонини пасайтиришга қодир.
Юқорида келтирилган фундаментал принциплар ва солиққа тортишни тартибга солишнинг илғор амалияётига мувофиқ электрон тижорат соҳасида солиққа тортиш тизими янада такомиллаштириш зарур.
Электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солиш масаласи муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодиётида электрон тижоратни самарали тартибга солиш учун мамлакатимиў ҳукумати қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиши керак:

  • “рақамли қолоқликни” арзон ва фойдаланиш учун содда ахборот тармоқларга уланишни таъминлаш эвазига енги ўтиш;

  • солиқ механизмлар ҳисобига электрон савдонинг иқтисодий рағбатлантириш;

  • электрон тижорат битимларини ҳуқуқий тан олиш;

  • истеъмолчиларни фирибгарликдан ҳимоя қилиш;

  • истеъмолчиларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш;

  • бузишдан ҳуқуқий ҳимоя (ёки компьютер тизимларига руҳсатсиз уланиш);

  • интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш.

Ушбу масалалар ечими бўйича чора-тадбирлар мамлакатимиз ҳукуматининг электрон тижоратни ривожлантириш бўйича сиёсий ва ҳуқуқий фаолиятига киритилиши керак. Электрон тижорат ва замонавий тендециялар, хусусан шартномаларни бажариш, истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, масъулият, конфиденциалигини ҳимоя қилиш, трансчегаравий савдо, логистика инфратузилмаси, соҳасида илғор халқаро меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ушбу йўналишда тегишли қоидалар, қонунлар, имтиёзларни такомиллаштириш ёки қабул қилиш жуда муҳим.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling