Қўлёзма ҳуқуқида Удк мавзу: электрон тижорат


-чизма. Харидорларнинг Электрон тижоратдан фойдаланиш сабаблари


Download 0.84 Mb.
bet16/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1557042
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
1 Сухроб шогирд

1.3-чизма. Харидорларнинг Электрон тижоратдан фойдаланиш сабаблари
Шу билан бирга Электрон тижоратнинг салбий томонларини ҳам кўриб ўтиш зарур. Булар:
- тармоқлар бўйича чекловлар мавжудлиги. Хусусан, тадбиркорлар барча йўналишларда, масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари тоифасида ривожланиш имкониятига ега емас;
- "нотўғри нарса" ни сотиб олиш қўрқуви бор. Бир хил заргарлик буюмларини ёки кийимларни сотиб олаётганда, харидор биринчи навбатда товарларни ўзида синаб кўришни ва Электрон тарзда сотиб олаётганда - асбобнинг яхлитлигини ва самарадорлигини текширишни хоҳлайди;
- бизнесни оптималлаштириш харажатларини кўпайиши. Сайтни юқори даражада ушлаб туриш учун уни оптимизациялаш ва ривожлантиришга сармоя киритишингиз керак. Шундай қилиб, одамларни тарбиялаш, одамларни тайёрлаш, моддий-техника тизимини оптималлаштириш ва бошқалар учун маблағ сарфлаш керак;
- битимнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича саволлар мавжуд. Ҳозирги кунга келиб, харидорлар товарларни жўнатилган ҳолда онлайн тўловлардан қўрқишади;
- махфийлик зарарлидир. Баъзи дўконларда сиз шахсий маълумотларингизни - исми-шарифингиз, телефон рақамингизни, Электрон почта манзилингизни ва шунга ўхшаш маълумотларни тақдим қилишингиз керак. Шу билан бирга, компаниялар корпоратив мақсадлар учун мижозлар базасидан фойдаланиши ва хатто уларни сотиши мумкин;
- юридик соҳадаги номукаммаллик ва Интернет орқали харидлар натижасида юзага келадиган келишмовчиликларни тезкор тартибга солишнинг мумкин эмаслиги.

II БОБ буйича хулосалар


Ривожланган мамлакатларда Электрон тижоратга бизнес юритишнинг ажралмас бўлаги сифатида қаралса, ривожланаётган мамлакатларда уни муқобил бизнес юритиш усули деб қаралади. Бироқ ҳали ҳам Электрон тижорат халқаро миқёсда мамлакатлар иқтисодиётида сезиларли ўрин егалламаган. Aгар Электрон тижоратнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари жаҳон бозорига чиқишлари учун жуда қулай восита еканини, хом-ашё бозорига киришни осонлаштириши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини халқаро кўламда олиб бориш имкониятини оширишини инобатга олса, бу айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги тадбиркорлар учун анча фойдали деган хулосага келинади. Шундай бўлсада, Электрон тижоратни ривожлантириш талаб ва таклиф даражасига боғлиқ ва бунда сезиларли натижаларга еришиш учун, албатта, фаолиятни експортни оширишга йўналтириш зарур.
Ўзбекистонда Электрон тижоратни ривожлантириш имкониятлари йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Унинг ривожланиши миллий ишлаб чиқарувчиларимизга янги бозорлар очиш, янги мижозлар топиш имкониятини яратади. Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича танланган ва амалдаги йўлдан тўғри бориш – келажакда мамлакатимиз иқтисодиётини жаҳон бозорининг етакчи вакилларидан бирига айлантиради. Ўзбекистон Электрон тижорат бўйича мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг тўғри йўли танлаганлиги халқ фаровонлигига, жамиятимизнинг тараққий топишида, иқтисодий ривожланишимизда ўз аксини топади. Шу билан бирга, Электрон тижорат мамлакатимизда фаолият олиб бораётган кичик бизнес вакилларининг имкониятларини мислсиз даражада оширишда муҳим аҳамият касб етади.
Шуларни инобатга олган ҳолда иккинчи бобда хорижий мамлакатларда Электрон тижоратнинг ривожланиш тенденсиялари, Ўзбекистондаги ҳолати ва имкониятлари, мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар яратишни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари тадқиқ етилганини кўриш мумкин.


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling