Lim, fan va innovatsiyalar vazirligi navoiy davlat konchilik va texnologiyalari universiteti


Download 478.73 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2023
Hajmi478.73 Kb.
#1222392
1   2   3   4
Bog'liq
Xavfsizlik mustaqil ishi

Вентиляция ўрнатилиниши
Вентиляция эшиклари қазилмагоҳларнинг ёнбош томонида ва томида периметр бўйича герметикликни таъминлайдиган чуқурликда қуриладиган бетон, пахса, чурак ва бошқа кашакларда ўрнатилиши керак.
Интенсив откатка амалга ошириладиган асосий откатка йўлларидаги вентиляция эшиклари автоматик тарзда очилиши ва ёпилиши ёки махсус эшик очувчилар томонидан хизмат кўрсатилиши керак. Автоматик тарзда ишлайдиган эшиклар назорат ходимлари томонидан ҳар куни кўздан кечирилиши керак.
Зарурат тугагандан кейин вентиляция эшиклари ва кашаклар олиб ташланади.
Эшикнинг қисқа бўлсада тез-тез очилиши натижасида забойларни тўғри шамоллатилиши бузилганда, иккита ёки бир нечта эшик ўрнатилиши, улар ўртасидаги масофа вагонеткалар бир эшик орқали ўтаётганда иккинчи эшик ёпиқ бўлишини таъминлаши керак.
Вентиляция оқимларининг қисқа туташувини олдини олиш учун ушбу оқимларни ажратувчи эшикларни қураётганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак:
а) эшиклар сони камида иккита бўлиши, улар ўртасидаги масофа эса вагонеткалар таркибининг максимал узунлигидан ортиқ бўлиши керак;
б) эшиклар ҳаво ўтказмайдиган, металл, темир варақ қопланган ёғоч ёки бошқа ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак;
в) агар қазилмагоҳларда рельс йўллари мавжуд бўлса, эшик остонасидан ҳаво чиқиб кетишини бартараф этиш чоралари кўрилиши керак. Стволларни (ҳаво юбориладиган ва ҳаво тортиладиган) улайдиган қазилмада қарама-қарши томонга очиладиган икки эшикли иккита тош ёки бетон кашак қурилиши керак.
Вентиляция эшиклари ёки парусларни откатка бажариладиган қия қазилмагоҳларда ўрнатиш таъқиқланади.
Ҳаво оқимларини тўғрилаш умумий шахта вентиляция қазилмагоҳларида чанг-вентиляция хизмати бошлиғининг, блок ичидаги қазилмалар бўйича эса участка бошлиғининг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
Кроссинглар капитал ва участка турларига ажратилади. Бир нечта фойдаланиш участкаларига хизмат кўрсатадиган капитал кроссинглар «осма кўприк» турида бўлиши ва бетон ёки тошдан қурилиши керак.
Ҳавони 20м3/с ва ундан кўп миқдорда ўтказиш учун айланиб ўтувчи қазилмагоҳлар ковланиши, уларнинг кесими ва маҳкамлаш иншоотлари улар туташадиган қазилмагоҳлардаги сингари бўлиши керак.
Участка кроссинглари тош, бетон ёки металл қувурлардан қурилиши керак.
Кроссинглардаги туташмалар тош ёки бетондан қурилиши керак.
Агар кўпи билан 4 м3/с ҳаво ўтказилиши талаб этилса, участка кроссинглари фақат қувурлардан қурилиши мумкин. Қувурлар камида 3 мм қалинликдаги металлдан тайёрланган ва кесими камида 0,5 м2 бўлиши керак.
Қувурли кроссингларда қум-цемент қоришмаси билан қопланган лойидан чуракли туташмалар қуриш рухсат этилади.

Download 478.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling