Lim, fan va innovatsiyalar vazirligi navoiy davlat konchilik va texnologiyalari universiteti
Download 478.73 Kb.
|
Xavfsizlik mustaqil ishi
Вентиляция қурилмалари
Ер ости қазилмагоҳлари юзада ўрнатилган узлуксиз ишлайдиган вентиляторлар ёрдамида шамоллатилиши керак. Асосий шамоллатиш тизимининг ер ости ёрдамчи вентиляторларини айрим ҳолларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси рухсати билан ишлаб турган шахталарда ўрнатиш мумкин. Стволни кавлашда шамоллатиш учун вентилятор қурилмаси юзада стволдан камида 15 м масофада ўрнатилиши керак. Вентиляция қувурларини ствол забойидан орқароқда ўрнатиш масофаси ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланиши ва 15 м дан ошмаслиги керак; грейфер ёрдамида ортиш пайтида бу масофа 20 м гача узайтирилиши мумкин. Қувурлар арқонларга осилади ёки маҳкамлаш иншоотига маҳкамланади. Вентилятор қурилмалари ернинг юзасида герметик бекитилган шахта, штолня оғизлари яқинида ўрнатилиши керак. Шамоллатиш ҳавони мажбурий юбориш, тортиш ёки мажбурий-тортиш усуллари ёрдамида амалга оширилади. Шамоллатишнинг мажбурий-тортиш усулида магистраль вентиляторларнинг ишлаши орқали шахтага кирадиган ҳавонинг миқдори тортувчи вентиляторлар ёрдамида шахтадан чиқариладиган ҳаво миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Асосий шамоллатиш тизимининг асосий ва ёрдамчи вентилятор қурилмалари вентиляция каналлари камида бир ойда бир марта текширилиши ва мунтазам тозалаб турилиши керак. Асосий вентилятор қурилмалари каналларида уларни кўздан кечириш, тозалаш, шунингдек ҳавонинг миқдори, депрессия ва ҳ. ларни ўлчашга имкон берувчи йўллар бўлиши керак. Стволлар билан туташ жойларда тўсиқ панжаралар ўрнатилиши керак. Изоҳ: Қирқиб олинадиган тош қазиб олинадиган шахталарда асосий шамоллатиш вентиляторларини штолняларнинг оғизи яқинида ер остида, флангали шамоллатиш схемасида эса қудуқ ва шурфларнинг тагида жойлаштириш рухсат этилади. Асосий вентилятор қурилмалари иккита мустақил вентилятор агрегатларидан ташкил топиши, улардан бири заҳирада бўлиши керак. Янги ва реконструкция қилинаётган қурилмалар учун вентиляторлар бир хил турда ва ўлчамда бўлиши керак. Газсиз шахталарда заҳира двигателли битта вентилятор агрегатини ўрнатиш рухсат этилади. Асосий вентилятор 30 минутдан ортиқ вақт мобайнида тўхтаганда газсиз шахталардаги одамлар ушбу вентиляторнинг шамоллатиш схемасига уланган тупик кон қазилмагоҳлари забойларидан тоза ҳаво оқимига олиб чиқилиши керак. Бу участкаларда портлатиш ишлари тўхтатилиши керак. Асосий вентилятор 2 соатдан ортиқ вақт мобайнида тўхтаганда барча иш жойларидан одамлар юзага олиб чиқилиши керак. Забойлар тегишлича шамоллатилгандан кейин ва смена назорати ходимлари томонидан газ анализаторлари ёрдамида пухта текширилгандан сўнг ишларни давом эттиришга рухсат этилади. Асосий вентилятор қурилмалари қазилмагоҳга кирадиган вентиляция оқимини кўпи билан 10 минут ичида ўзгартириш имконини берадиган реверсив қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда реверслангандан кейин қазилмалардан ўтадиган ҳаво миқдори вентилятор нормал дебитининг камида 60% ни ташкил этиши керак. Реверсив қурилмаларнинг созлиги бош механик, энергетик ва чанг-вентиляция хизмати бошлиғи томонидан қазилмагоҳлардаги ҳаво оқимини ўзгартирмасдан бир ойда бир марта текширилиши керак. Реверсив қурилмаларнинг ишлашини ва вентиляторларнинг реверсиясини текшириш, ўзгартирилган ҳаво оқимини аварияларни бартараф этиш режасида кўзда тутилган схема бўйича ўтказиб, шахтанинг бош муҳандиси раҳбарлигида чанг-вентиляция хизмати бошлиғи, шахта механиги (энергетики) томонидан РТКИ ва ҲКҚХ вакиллари иштирокида олти ойда бир марта ишдан ташқари пайтда «Вентилятор реверсив қурилмаларининг ишлашини текшириш бўйича йўриқнома» (3-илова) га мувофиқ амалга оширилиши керак. Ҳаво оқимини реверслаш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва аварияларни бартараф этиш режасига илова қилинади. Асосий вентилятор қурилмалари камида бир суткада бир марта шахтанинг бош (катта) механиги тайинлаган ходимлар томонидан кўздан кечирилиши керак. Бундан ташқари, вентилятор қурилмалари камида бир ҳафтада бир марта шахта бош (катта) механиги ёки унинг ёрдамчиси ва вентиляция бўйича масъул шахс томонидан кўздан кечирилиши керак. Кўздан кечириш натижалари «Вентилятор реверсив қурилмаларининг ишлашини текшириш бўйича йўриқнома» да келтирилган шаклдаги журналга қайд этилиши керак. Асосий шамоллатиш тизимининг ҳар бир асосий ва ёрдамчи вентилятор қурилмасига махсус ўқитилган ва малака комиссиясига имтиҳон топширган машинист томонидан хизмат кўрсатилиши керак. Асосий вентилятор қурилмасида мустақил ишлаш учун машинист камида 5 кун мобайнида тажрибали машинист қўл остида стажировкадан ўтгандан кейин қўйилади. Вентилятор қурилмасининг машинистсиз ишлашига қуйидаги талаблар бажарилгандагина рухсат этилади: а) вентилятор қурилмаси вентилятор унумдорлигини ва у юзага келтирадиган депрессияни мунтазам қайд қилиб борувчи ўзи ёзадиган асбоблар, шунингдек вентилятор қурилмаси ишидаги белгиланган параметрлар (унумдорлик, депрессия, подшипниклар, электр двигателлари ва вентиляторларнинг ҳарорати) дан оғишлар тўғрисида узоқдан туриб бошқариш пультига сигнал берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак; б) вентилятор электр двигателини узоқдан туриб ишга тушириш ва тўхтатиш ва вентиляция оқимини узоқдан туриб реверслаш таъминланган бўлиши керак; в) вентилятор қурилмасини узоқдан туриб бошқариш ва назорат қилиш пульти диспетчерлик пунктида, бундай пункт бўлмаганда эса шахта тепасидаги телефон алоқасига эга доимий хизмат кўрсатиладиган стационар қурилма хоналаридан бирида жойлашган бўлиши, у ерда сигнал аппаратларининг ишлаши ва қабул қилинаётган барча сигналларни журналга қайд қилиниши устидан доимий кузатув таъминланган бўлиши керак; г) вентилятор қурилмасини узоқдан туриб бошқариш ва назорат қилиш аппаратлари 720 соат ишлаши мобайнида дастлабки саноат текширувидан ўтказилиши керак; Ушбу иш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши ва кон бошқармаси (шахта) бош муҳандиси томонидан тасдиқланаши керак. Агар вентиляция қурилмаси ишидаги барча ўзгаришларни бошқарув пультидан устидан узоқдан туриб назорат қилиш имконияти таъминланган бўлса, автоматлаштирилган вентилятор қурилмаларининг, асосий шамоллатиш тизими қурилмаларидан ташқари, «а» бандда кўрсатилган ўзи ёзадиган асбобларсиз ишлашига рухсат этилади. Вентилятор қурилмаси биносида доимий ва заҳира (кўчма ёриткичлар) ёритиш тизими бўлиши, улар тоза ва тартибли сақланиши керак. Узоқдан туриб бошқарилганда вентилятор қурилмаси биноси ёпиқ бўлиши керак. Бинода шовқиндан изоляцияланган кабинада шахта тепасидаги марказий коммутаторга бевосита уланган чақирув сигнал қурилмаси билан жиҳозланган телефон ўрнатилган бўлиши керак. Ҳавони сўрувчи вентиляторларнинг флангали жойлашувида, чиқинди ва суфлярлар хавфи бўлган шахталардан ташқари, вентиляторлар хонасини печь билан иситиш рухсат этилади. Бинода вентиляторни реверслаш схемаси, вентиляторнинг индивидуал тавсифлари ва машинист учун вентилятор қурилмасини бошқариш пультига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома осиб қўйилган бўлиши керак. Вентилятор узоқдан туриб бошқарилганда вентилятор машинисти ёки бошқарув пульти навбатчиси «Вентиляторнинг ишлашини қайд қилиш журнали» ни юритишлари шарт.Асосий шамоллатиш тизими вентиляторини таъмирлаш учун тўхтатиш ёки унинг иш режимини ўзгартириш фақат шахта бош муҳандисининг ёзма кўрсатмаси билангина амалга оширилиши мумкин. Вентиляторларнинг носозлиги ёки электр энергияси келмай қолиши туфайли улар бехосдан тўхтаб қолганда бу ҳақида зудлик билан бош муҳандис, бош (катта) механик ва энергетик, чанг-вентиляция хизмати бошлиғи ва шахта навбатчисига хабар берилиши керак. Тўхтаб қолиш давомийлиги ва вақти «Вентиляторнинг ишлашини қайд қилиш журнали» да қайд этилиши керак. Ишлаб турган вентилятор тўхтаб қолганда ва заҳира вентиляторни ишга тушириш имконияти бўлмаганда ствол устидаги шлюз бино эшиклари ёки ствол оғзини бекитувчи қурилмалар очилиши керак. Барча шахталарнинг асосий вентилятор қурилмаларида электр подстанцияси ёки электр станциясидан тортиб келинган иккита мустақил электр таъминоти линияси бўлиб, улардан бири заҳирада бўлиши керак. Агар электр машина бўлинмасида жойлашган диффузор ва унга туташган каналнинг герметиклиги таъминланган бўлса, газ ва чанг хавфи бўлган шахталарнинг тепасида вентилятор қурилмалари учун нормал тарзда тайёрланган электр ускуналаридан фойдаланиш рухсат этилади. Подстанция ва электр станцияси навбатчилари шахта бош муҳандиси ёки шахта навбатчиси (диспетчери) ни электр энергиясини бериш тўхтатилиши тўғрисида вентиляторнинг тўхташи ва одамларни тайёрлов ва тозалаш қазилмаларидан чиқариш зарурияти билан боғлиқ чораларни ўз вақтида қабул қилишлари учун олдиндан огоҳлантиришлари керак. ХУЛОСА Аварияларни бартараф этиш режаси ҳар ярим йилда, кейинги ярим йиллик бошланишигача 15 кундан кечиктирмасдан, бир марта қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Агар ярим йил давомида ер ости кон йўллари ёки шахта вентиляцияси схемасига ўзгартиришлар киритилса, шунингдек ишчиларни ташқарига олиб чиқиш йўллари ўзгарса, ўзгариш содир бўлган куннинг эртасидан кечиктирмасдан аварияларни бартараф этиш режасига тегишли тузатишлар киритилади ва бу ҳақида техник назорат ходимлари ва ишчиларга билдирилади. Техник назорат томонидан аварияларни бартараф этиш режасини ўрганиш шахтанинг бош муҳандиси (техник раҳбари) раҳбарлигида ярим йиллик бошлангунга қадар амалга оширилишини билдим. Фойдаланилган адабиётлар “РУДА, НОРУДА ВА СОЧМА ҲОЛДАГИ КОНЛАРНИ ЕР ОСТИ УСУЛИ ЁРДАМИДА ҚАЗИБ ОЛИШДА ЯГОНА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ” –Toshkent 2010 SanoatKonTexNazorat. www.google.com www.scis.uz Download 478.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling