Lim, madaniyat va innovatsiya
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
БАДИИЙ АДАБИЁТГА ҚИЗИҚТИРИШ ЎҚИБ ТУШУНИШ
Nashr: 02 (2022)
Keywords: artwork, reading, reading, listening, comprehension, professional activity, favorite hero, reading. Бадиий асар ўқиш бошланғич синфларда таълимий, маърифий ва маънавий жараён саналади. Таълимий характерга эгалиги ўқиш орқали муайян билим, тушунчалар олиш билан бирга ўқувчиларда ўқиб тушуниш компетенцияси ривожланиб боради. Маърифий характерга эгалиги мутолаа болаларнинг борлиқни – оламни ва одамни англаш малакаларини шакллантириши билан изоҳланади. Маънавий жиҳати эса бу жараёнда ёш авлод ички оламининг гўзаллиши, уларда ахлоқий сифатлар аста-секин бўй кўрсатишига турки беришига боғлиқдир. Мазкур сифатларнинг барчаси қўшилиб ўқувчиларининг юриш-туриши, хатти-ҳаракати, энг асосийси, уларнинг нутқида намоён бўла бошлайди. Ҳақиқатан ҳам ўқиш – бу борлиқни билишнинг, инсонларни тушунишнинг асосий воситаси, айни пайтда ўзликни англашнинг энг қулай ва оммавий шаклидир. Кичик ёшдан адабиётга меҳр уйғотиш осон юмуш эмас. Бугунги кунда ўқитувчилар олдида бошланғич синф ўқувчилари орасида бадиий адабиётни ўқишга қизиқиш уйғотиш вазифаси турибди. Муваффақиятли касбий фаолиятни юқори даражада амалга ошириш учун ўқитувчи муҳим гуманитар тайёргарликка эга бўлиши керак. Бу борада ўз қарашлари билдирар экан, бошланғич синфларда бадиий адабиёт намуналарини рус мактаблари мисолида ўрганган методист Е.Великанова шундай ёзади: “Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришнинг асосий вазифаси китобнинг ўзига бўлган қизиқиш ва муҳаббатни, у билан мулоқот қилиш истагини, бадиий матнни тинглаш ва тушуниш қобилиятини ривожлантиришдир” 1 . Маълумки, таълимнинг ҳар қандай босқичида тарбияланувчи, ўқувчи ёки талабада у жалб қилинган билим олиш жараёнига қизиқишни шакллантириш аҳамиятли саналади. Чунки қизиқиш таълим олувчида ўрганишга объектига нисбатан ўзига жалб этадиган куч ўлароқ талқин қилинади. Методист мутахассислардан бири шундай ёзади: “Ҳар қандай ёшдаги болалар ҳаётида ва уларнинг психологик ривожида қизиқишнинг ўрни ҳам жуда катта. Қизиқиш ҳам худди эҳтиёж каби шахс сифатида шаклланаётган болакайни маълум бир фаолиятга ундовчи омиллардан саналади” 2 . Шунингдек, адабиётларда бу ҳиссиётни ўрганиш, ўзлаштириш жараёнидаги ғоят зарур саналадиган мураккаб психик ҳодиса сифатида қайд этадилар 3 . Қизиқтириш бадиий адабиётга болаларни жалб этишда, бадиий матнни ўрганишда гўё таълимнинг бир калитики, у орқали муаммоларнинг катта қисмини муваффақиятли ҳал қилиш мумкин 1 Великанова Е.В. Развитие интереса к чтению классической литературы у обучающихся начальной школы. https://nsportal.ru/nachalnaya-shkola/materialy-mo/2019/12/29/razvitie-interesa-k-chteniyu-klassicheskoy-literatury-u. 2 Мамадалиева Ҳ. Мактабгача ёшдаги болаларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг психологик омиллари. АДУ “Илмий хабарнома”си, 2019. Махсус сон. 97-бет. 3 Урунтаева Г.А. Детская психология. – Москва: Академия, 2010. C.36. (368) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling