Lim, madaniyat va innovatsiya


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1472598
1   2   3   4   5
Bog'liq
БАДИИЙ АДАБИЁТГА ҚИЗИҚТИРИШ ЎҚИБ ТУШУНИШ

Nashr: 02 (2022) 
бўлади. Бадиий адабиёт мутоласига қизиқиш бошланғич синф ўқувчисида билим 
олишга, санъатга нисбатан онгли ёндашув шаклланганда ва бунинг учун қониқарли 
муҳит юзага келтирилган пайдо бўлади. Бошланғич синф муаллими мактаб ҳаётининг 
биринчи кунлариданоқ болаларга бадиий адабиётни ўқишга, уқишга ҳамда ундан завқ 
олишга, уларнинг ички дунёсига яқин бўлган воқеликни китоблардан топишга 
ўргатиши даркор.
Муваффақиятли касбий фаолиятни талаб даражасида адо этиш учун муаллим 
зарурий гуманитар ҳозирликка эга бўлиши лозим.
Мактаб амалиётидан маълумки, мактаб таълимининг биринчи даврида 
бошланғич синф ўқувчисига қўйилган адабий таълим шартлари асосан ўқувчининг 
малакаси, қобилияти ва билимига қаратилган, аммо унинг индивидуал ривожланишига 
эмас. Психологлар фикрига кўра, бу ёшда ўқувчилар ҳиссий соҳани жуда тез 
шакллантирадилар. Ушбу жиҳатни эътиборга олган ҳолда ўқитувчи ўқишга бўлган 
қизиқишни шакллантириш борасидаги ишларида сезиларли унумдорликка эриша 
олади. Тўғридан-тўғри бошланғич мактаб ёшидa муайян кечинмалар ва тажрибалар 
тўпланади. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчилари китобхонлиги қуйидаги 
жиҳатлар билан характерланади:
а) кўнгилочар лавҳаларнинг бўлиши, энг чуқур ҳиссий кечинмалар. Уларнинг 
эътиборини ҳаракатга тўла асарлар жалб этади, жасурлик мавжудлик меъёри бўлиб 
туюлади ва севимли қаҳрамонлар, авваламбор, фаолиятдаги образлардир; 
б) бошланғич мактаб ўқувчиларига ҳайратланишни ўргатадиган турфа асарлар 
керак, чунки ҳайрат ҳаётнинг ўзига қизиқиш, билимга интилиш, шунингдек, 
гўзалликни кузатиш ва уни қадрлаш қобилиятини юзага келтиради;
в) бошланғич мактаб ўқувчиларининг адабий мутоласида улар дунёсига уйғун 
бўлмаган асарларни, бадиий намуналардан парчаларни суниш, мажбурлаш уларда 
умуман китоб ўқишга иштиёқнинг сўнишига сабаб бўлади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг китобларни мустақил ўқишини ташкил этиш 
ва бу орқали ўқиб тушуниш малакаларини ривожлантириш учун турли жанрдаги 
бадиий асарларни таклиф этиш лозим. Танланган турли жанр намуналари мутолада 
хилма-хилликни таъминлаб, қизиқишни янада ортишига сабаб бўлади, нутқий 
компетенцияларнинг барчасини ривожлантириш учун қулай шароит яратади.
Бадиий адабиётга қизиқтишда ҳам ҳар бир ўқувчининг тайёргарлик даражаси ва 
ўқиш малакалари ҳисобга олиниши зарур. Адабий ва психологик ёндашувларга 
асосланган бадиий адабиётни ўқиш асносида тинглаб тушуниш компетенциясини 
шакллантириш мазкур мақсад бўйича ишларнинг тартиби ва мазмунини белгилайди. 
Улар ўқишни ўрганаётган ҳар бир боланинг тўғри ўқиш ва тушуниш фаолиятини 


120
FAN, TA'LIM, MADANIYAT VA INNOVATSIYA Jild: 01


Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling