-
- Ёғли линиментлар (Linimenta pinquia seu Olimenta) – дисперсион мухит сифатида ёғли мойлар ёки ёғсимон моддалар сақлайди. Таркибига хам суюқ хам кукун холида доривор моддалар киритилган бўлиши мумкин.
- Спиртли линиментлар – (Linimenta spirituosa) – таркибида спирт ёки настойка хамда турли доривор моддалар сақлайди
Совун-спиртли линиментлар –(Saponimenta) дисперсион мухит сифатида совуннинг спиртли эритмаларини сақлайди.Улар суюқ бўлиши (агар таркибида калийли совун сақласа) ёки қуюқ (агар таркибида натрийли совун сақласа) бўлиши мумкин. - Совун-спиртли линиментлар –(Saponimenta) дисперсион мухит сифатида совуннинг спиртли эритмаларини сақлайди.Улар суюқ бўлиши (агар таркибида калийли совун сақласа) ёки қуюқ (агар таркибида натрийли совун сақласа) бўлиши мумкин.
- Вазолиментлар - (Vasolimenta) – дисперс мухит сифатида вазелин мойини сақлайди. Вазелин мойининг кимёвий инертлиги сабабли улар сақланиш жараёнида анча турғундир.
- Бугунги кунда совун-спиртли линиментлар ва вазолиментлар кам ишлатилади.
- Линиментлар тайёрлашнинг умумий қоидалари
- Гомоген линиментлар тўғридан тўғри беморга бериладиган қуруқ идишда тайёрланади. Бунда қуюқ ва қовушқоқ суюқликларни, хамда зичлиги сувдан фарқ қиладиган суюқликлар оғирлик бўйича ўлчанади.
- Эрувчан дориво моддаларни линиментлар таркибига киритишда уларнинг дорихатда келтирилган компонентларда эрувчанлигидан келиб чиққан холда киритиш лозим (қайси эритувчида яхши эриса уша эритучида эритилади
Линимент-суспензия тайёрлашда берилган суюқликларда эримайдиган доривор моддаларни хавончада Дерягин қоидасига биноан майдалаб, сўнг суюқ компонентлар билан аралаштирилади - Линимент-суспензия тайёрлашда берилган суюқликларда эримайдиган доривор моддаларни хавончада Дерягин қоидасига биноан майдалаб, сўнг суюқ компонентлар билан аралаштирилади
- Эмульсион линиментлар эмульгаторлардан фойдаланган холда эмульсияларни тайёрлашнинг умумий қоидаларига биноан тайёрланади. Баъзи холларда линиментларнинг бу тури тўғридан тўғри беморга бериладиган идишда тайёрланади, чунки эмульсия осон хосил бўлади.
- Хидли ва учувчан моддалар охирида қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |