Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши мумкин:
лизинг обектини (молиявий лизингдан) сотиб олиш тартиби ва муддатлари;
лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш;
лизинг обектини суғурта қилиш;
форс-мажор ҳолатлар;
лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, агар бундай лизинг обектидан хизматларсиз фойдаланиб бўлмаса;
лизинг субектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя етилишини назорат қилиш тартиби.
Лизинг шартномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Лизинг обектининг олди-сотди шартномасининг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда лизинг обектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг обектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Тарафларнинг хоҳишига кўра, лизинг обектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин.
Лизинг обекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг обекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд етиши шарт.
Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи тўлайдиган лизинг тўловлари лизинг обекти амортизасиясининг тегишли қисми қийматини ва лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи томонидан қилинган харажатларни, шунингдек, унинг даромади (маржа)ни ўз ичига олади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Лизинг шартномаси қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топади:
шартнома томонлари;
шартнома предмети;
лизинг шартномасининг амал қилиш муддати;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
лизинг тўловлари шартлари;
битим обектини суғурта қилиш;
лизинг шартномасини бекор қилиш тартиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |