Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Download 0.65 Mb.
bet9/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

Лизинг олувчи:


  • лизинг обектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;

  • лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасига бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг обектини ўз ҳисобидан жорий тамирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.

Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг обектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал ескириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт.
Лизинг олувчини лизинг обектини тамирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шартномада белгиланиши мумкин.
Лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ега бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.
Сотувчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ ҳуқуқларга ега бўлади ва мажбуриятларни бажаради. Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан хуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг обекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий емас деб топишга ҳақли бўлмайди.
Лизингнинг асосий турларини қуйидаги белгилар бўйича батафсил таснифлаш мумкин ( 34-жадвал).
34-жадвал.
Лизинг турлари



Лизингни туркумлаш белгилари

Лизинг турлари

изоҳ

1

2

3

4

1.

Фойдаланиш муддатига қараб

Молиявий лизинг

• Бу ижарага олинган мулкнинг тўла кийматини ва ижарачи фойдасини қоплашни назарда тутади. Бунда амортизасия тўлиқ бўлиши ёки ижара обекти қолдик баҳода қайтариб берилиши мумкин. Бу лизинг тури ижара обектини узоқ муддатли кредитлаш хисобланади.

Тезкор лизинг

• Бу кўпроқ ишлаб чикариш даври билан боғлик бўлган лизинг бўлиб, обекти қисқа даврга, яни унинг яроқли даврдан кам даврга, қискароқ вақтга ижарага берилади. Бу холда лизинг обектининг амортизасияси тўлиқ амалга ошмайди, яни обектни яна бир неча марта ижарага бериш имконияти сакданиб қолади.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling