Лизинг (молиявий ижара) шартномаси


Download 132.95 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi132.95 Kb.
#1565806
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шартномалар


ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) ШАРТНОМАСИ.

_____________________шаҳри. 201__ йил "___"________________


_____________________________________________, кейинги ўринларда "Лизинг


(юридик шахснинг тўлиқ номланиши)
берувчи" деб юритилади, ______________________________________асосида иш
(Устав, низом, ишончнома ва ҳ.)
юритувчи _______________________________________ номидан бир томондан ва
(вазифаси, фамилияси, исми)
_____________________________________________, кейинги ўринларда "Лизинг
(юридик шахснинг тўлиқ номланиши)
олувчи" деб юритилади, __________________________________________асосида
(Устав, низом, ишончнома ва ҳ.)
иш юритувчи _____________________________________________номидан иккинчи
(вазифаси, фамилияси, исми)
томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ.


1.1. Шартномага мувофиқ Лизинг берувчи Лизинг олувчига


_________________________________________________________________ учун
ускуналарни топшириш мажбуриятини олади.
1.2. Берилаётган ускуналарнинг таркиби ва техник тавсифномаси
ушбу шартноманинг 1-сонли иловасида белгиланган.
1.3. Фойдаланиш учун топширилаётган ускуналарнинг қиймати
______ сўмни ташкил этади.
1.4. Мазкур шартноманинг нарсаси бўлиб ҳисобланадиган
ускуналарни етказиб бериш _____________________________________________
________________________________________________________________________
(ускуналар тайёрловчиси, етказиб берувчисининг номланиши)

томонидан 200___ йил "____"_______________да амалга оширилади.


2. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ.


2.1. Мазкур шартнома Лизинг олувчи ускуналардан фойдалана


бошлаган санадан бошлаб кучга киради.
2.2. Ушбу шартнома бўйича ускуналардан фойдаланиш муддати
______ йилни ташкил этади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.


3.1. Лизинг берувчининг мажбуриятлари:


а) тарафлар ўртасида 200____ йил "_____"___________________ да


тузилган лизинг ҳақидаги келишувга мувофиқ ускуналарни топшириш;
б) Лизинг олувчи ускуналардан фойдалана бошлагандан кейин
ускуналарни қабул қилиш далолатномасини имзолаш;
в) мазкур шартнома амал қилиш муддатига ускуналарни суғурталаш
шартномасини тузиш.
3.2. Лизинг олувчининг мажбуриятлари:
а) етказиб берилган ускуналарни қабул қилиб олиш;
б) ўз ҳисобидан ускуналарни монтаж қилиш (йиғиш) ва
фойдаланишга топшириш;
в) қабул қилиш далолатномасида етказиб берилган ускуналар
бутланганлигини, хизматга яроқлилигини ва белгиланган натижаларга
эришилганлигини тасдиқлаш;
г) ўз ҳисобидан ускуналарни жорий таъмирлаш ва техник хизмат
кўрсатиш;
д) ускуналардан фойдаланиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш
бўйича________________________________________________________нинг барча
(ускуналар тайёрловчиси, етказиб берувчисининг номи)
йўриқномаларига амал қилиш;
е) Лизинг берувчини тўсиқсиз бухгалтерия ҳисоботлари ва йиллик
ҳисоботлар билан таништириш, унга шартноманинг амал қилиш муддати
давомида ўзининг молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисида маълумотларни
тақдим этиб бориш.

4. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ.


4.1. Лизинг олувчи ускуналардан фойдаланганлик учун ушбу


шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ тўлаб бориш мажбуриятини
олади.
4.2. Ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорлари қатъийдир
ва ўзгартирилиши мумкин эмас.
4.3. Ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов Лизинг олувчи
томонидан қуйидаги тартибда тўлаб борилади: 1-йил ______ %
2-йил ______ %
3-йил ______ %
4-5-йиллар ______ % дан
6-10-йиллар ______ % дан.
4.5. Биринчи йил учун тўловлар ускуналарни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб _____ кун ичида амалга
оширилади.
4.6. Кейинги тўловлар ҳар йили, ускуналарни қабул қилиш
далолатнонмаси имзоланган санадан бошлаб, кейинги йил биринчи ойининг
15-санасиндан кечиктирмай амалга оширилади.

5. УСКУНАЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ.


5.1. Ускуналарни топшириш уларни _____________________________га


(етказилиши лозим бўлган манзил)
етказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
5.2. Етказиб берилган ускуналар монтаж қилингандан (йиғилгандан)
сўнг уч тарафлама қабул қилиш далолатномаси тузилиб, Лизинг олувчининг
тегишли ваколатга эга бўлган шахси ва __________________________________
_______________________________________________________________________.
(ускуналар тайёрловчиси, етказиб берувчисининг номи)
вакили томонидан имзоланади ва имзолаш учун Лизинг берувчига юборилади.
5.3. Ускуналарнинг нормал ишлашини истисно этувчи монтаж
(йиғиш) давридаги камчиликлар аниқланганда ёки етказиб берилганда,
ускуналарнинг бутланмаганлиги аниқланганда бу ҳолатлар ушбу шартноманинг
5.2-бандига мувофиқ тузиладиган далолатномада акс эттирилиши лозим.
Аниқланган камчиликлар (бутланмаганлик) Лизинг берувчи
ҳисобидан бартараф этилиши лозим, уларни бартараф этишнинг имконияти
бўлмаган тақдирда Лизинг берувчи ускуналарнинг тўлиғича бошқасига
алмаштирилишини таъминлайди.
5.4. Ускуналарнинг нормал ишлашини истисно этувчи
камчиликларнинг мавжудлиги сабабли уларни қабул қилишдан бош тортган
тақдирда, Лизинг олувчи бу ҳақда Лизинг берувчини камчиликлар аниқланган
санадан бошлаб ____ кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
5.5. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг
Лизинг олувчи ускуналарни уларнинг қолдиқ қиймати бўйича сотиб олишда
устунлик ҳуқуқига эга.
5.6. Ускуналарни иккиламчи ижарага беришга Лизинг берувчининг
ёзма розилиги шартдир.

6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.


6.1. Ускуналардан фойдаланганлик учун шартномада белгиланган


муддатларда тўловни амалга оширмаган тақдирда, Лизинг олувчи тўланмаган
сумманинг ҳар бир куни учун _____ фоизи миқдорида, лекин тўланмаган
сумманинг _____ фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
6.2. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки
етарли даражада бажармаганлик, шунингдек шартномани муддатидан олдин
бекор қилганлик учун айбдор тараф ________ сўм миқдорда жарима тўлайди.
6.3. Тарафлар форс-мажор ҳолатининг юзага келиши сабабли
шартнома шартларини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик
учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бу ҳолда мажбуриятларни бажариш
муддатлари форс-мажор ҳолати давом этган муддатга узайтирилади.

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.


7.1. Мазкур шартнома юзасидан келиб чикадиган низоларни


тарафлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар. Низоли
масалалар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, улар
хўжалик судида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

8. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР.


8.1. Ускуналарнинг таркибига (рўйхатига) ўзгартиришлар


киритишга фақат Лизинг берувчининг ёзма розилиги бўлган тақдирда йўл
қўйилади.
8.2. Мазкур шартнома бўйича бир тараф томонидан иккинчи тарафга
юбориладиган ҳар қандай хабарнома телеграф, почта билан жўнатилиши
ёки тилхат орқали тақдим этилиши лозим.
8.3. Мазкур шартнома имзоланган санадан бошлаб тарафлар
ўртасидаги шу шартнома нарсаси билан боғлиқ ёзишмалар, келишувлар ва
музокаралар ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
8.4. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар
ёзма равишда тузилган, тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан
имзоланган тақдирдагина ҳақиқийдир. Ушбу шартномага иловалар унинг
ажралмас таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
8.5. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги
қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ :


ЛИЗИНГ БЕРУВЧИ: ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ:


Юридик манзил:______________ Юридик манзил:_______________


Ҳисоб-китоб рақами N=_______ Ҳисоб-китоб рақами N=________
"_________________" банкнинг "__________________" банкнинг
______________бўлимида, банк _______________бўлимида, банк
коди _____, ИНН ____________ коди _______, ИНН____________

ЛИЗИНГ БЕРУВЧИ: ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ:


____________________________ _____________________________


( имзо, муҳр ) ( имзо, муҳр )

200___ йил "____"___________ 200___ йил "____"___________





Download 132.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling