Жадвалдан кўриб турибмизки:
агар банк узоқ муддатли кредитида ундан фойдаланганлиги учун солиқ тўловларидан сўнг фойда қисобидан фоиз тўланса, лизингда еса бу тўловлар маҳсулот таннархига қўшилади. Бу фойдага солиқ солиш базасини бир мунча камайтиради;
агар банк кредити енг авввало молиялаштиришда қўшимча манба яратса, лизинг одатда 100 фоиз молиялаштиришни таминлайди;
лизингга олинган мулк лизинг берувчи балансида акс еттирилади. Бу лизинг олувчининг молиявий кўрсаткичларини, хусусан, рентабеллик даражасини, ўз маблағи ва қарзлари коеффисиентларини бир мунча яхшилайди, қўшимча қарз маблағларини жалб қилишга имкон яратади;
кўпгина мамлакатларда лизинг муносабатлари банк кредити орқали ускуналар сотиб олишдан кўра тадбиркорларнинг харажатларини 20-30 фоизга камайтирилишига олиб келади;
лизинг жадаллаштирилган амортизасиядан фойдаланишга имкон беради. Бу еса тадбиркорга мулк солиги суммасини камайтиришга имкон яратади;
лизингда маҳсулот сифати, унинг бутлиги, етказиб бериш муддати ва бошқа хизматлар учун лизинг берувчи емас, балки мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи жавоб беради.
Лизинг мулкни ёллаш ёки “прокат”га олиш тушунчасидан ҳам фарқ қилади (36-жадвал).
36-жадвал.
Лизинг ва прокат ўртасидаги фарқлар
№
|
Бахолаш кўрсаткичлари
|
Муносабат турлари
|
Прокат (ёллаш)
|
Лизинг
|
1
|
2
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |