ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
______________________
2022 йил “_____”__________
|
LMS ТИЗИМЛАР ФАНИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳaси:
|
600000
|
– Ахборот – коммуникация технологиялари
|
Таълим соҳаси:
|
610000
|
– Ахборот – коммуникация технологиялари
|
Мутахассислик:
|
70610204
|
– Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)
|
Ўқув соатлари ҳажми:
|
150 соат
|
Маъруза
|
30 соат (3 - семестр)
|
Амалий
|
30 соат (3 - семестр)
|
Мустақил таълим
|
90 соат (3 - семестр)
|
Тошкент – 2022
Мазкур фаннинг ишчи ўқув дастури 70610204 – Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) мутахассислигининг малака талабалари ва ўқув режаси асосида тайёрланган.
Мазкур ишчи фан дастури “Хисоблаш математика ва ахборот тизимлари” кафедраси мажлиснинг 2022 йил 9 июндаги йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилган. (21-сонли баённома).
Мазкур ишчи фан дастури “Амалий математика ва интеллектуал технологиялар” факультети Кенгашининг 2022 йил 22 июндаги йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилган. (10-сонли баённома).
Мазкур ишчи фан дастури Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2022 йил 23 июндаги 8-сонли баёни билан тасдиқланган.
Тузувчи:
|
|
Л.П.Варламова
|
“Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари”кафедраси т.ф.д., проф.в.б.
|
Тақризчи:
|
|
С.А.Бахромов
|
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унивеситети “Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари” кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди
|
“Амалий математика ва интеллектуал
технологиялар факультети” декани: _____________ З.Рахмонов
“Ҳисоблаш математикаси ва ахборот
тизимлари” кафедраси мудири: _____________ М.Худойберганов
Магистратура бўлими бошлиғи: _____________ Н.Мажидов
Фан/модуль коди
МАТT3525
|
Ўқув йили
2022/2023
|
Семестр
3
|
ECTS - Кредитлар
5
|
Фан/модуль тури
танлов
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
LMS тизимлар
|
60
|
90
|
150
|
Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишнинг мақсади- ўқув жараёнини бошқаришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари назарий асослари, ўқув жараёнининг асосий вазифалари, ахборот тизимларини қуриш методологияси билан талабаларни таништириш; таълимда замонавий ахборот тизимлари билан ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифалари - ўқув жараёнини бошқаришда қисмтизимлар таркиби ва вазифаларини таърифлаш, аппарат – дастурий платформани танлаш, қайд қилиш ва маълумотларга ишлов бериш, эксплуатация қилиш ва қўллаб қувватлаш, инсталяция қилиш ва конфигурациялаш каби жараёнларини ўз ичига олувчи ахборот тизимлари таянч асосларини талабаларга баён этиш; талабаларда замонавий ахборот тизимларни ўқув жараёнини бошқаришда қўллаш амалий кўникмаларни ҳосил қилиш; таълим соҳасида таклиф этилаётган дастурлар ичидан зарурий ахборот тизмларни танлаш кўникмаларини ҳосил қилиш.
Курс давомида талаба ахборот жараёнларини таҳлил қилиш замонавий методларини қўллашни; бўлажак фойдаланувчилардан маълумот йиғиш ва суҳбат ўтказиш тўғрисида ҳисобот тайёрлашни; алгоритм ва программаларни ишлаб чиқиш методлари ва воситаларини, замонавий дастурлаш технологияларини қўллашни ўрганиб оладилар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |