II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. LMS тизимларнинг асосий тушунчалари
Ўқув жараёнини бошқариш ахборот тизими (LMS) тушунчаси. Локал, корпоратив ва тақсимланган БАТ тузилмаси, таркиби ва вазифаси. LMS функционал ва таъминловчи қисмтизимлари.
2-мавзу. Таълим соҳасида ўқув жараёнини бошқаришда ахборот тизимларни роли ва ўрни
Ўқитиш жараёнини информатизациялашни асосий йўналишлари. Ўқув жараёнида ахборот технологияларини жорий этиш ва қўллаш.
3-мавзу. Ўқув жараёнини бошқариш тизимини информатизациялаш
Ахборот-таълим муҳити тушунчаси. Таълим муассасаси ахборот муҳитига қуйиладиган талаблар (маълумотлар тўлиқлиги, ишончлилиги, актуаллиги, бир-бирига қарама-қарши эмаслиги, хавфсизлиги ва маълумотлардан фойдаланиш имкониятини бошқарувчанлиги, унумдорлиги, турғунлиги).
4-мавзу. LMS асосий характеристикалари
Ўқув жараёнини бошқариш тузилмаси. LMS таркиби ва қисмтизимларининг функциялари. Ўқув услубий таъминот масалалари. Қабул комиссиясини ташкил қилиш.
5-мавзу. Олий малакали кадрларни тайёрлашни бошқариш
Кадрларни қайта тайёрлаш ва қўшимча таълим хизматларини бошқариш. Ўқув жараёнини режалаштириш. Илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш масалалари.
6-мавзу. LMS лойиҳалаштириш технологиялари ва воситалари
LMS лойиҳалаш жараёнининг умумий характеристикаси. Лойиҳалаш мазмуни ва уни ташкил этиш.
7-мавзу. LMS лойиҳалашда стандартлардан фойдаланиш
Лойиҳалашда қўлланиладиган технологияларнинг қисқача характеристикаси. Лойиҳалашнинг параметрик мўлжалланган технологияси.
8-мавзу. Лойиҳалашнинг моделга мўлжалланган технологияси
LMS автоматик лойиҳалаш CASE-воситалари обзори. CASE-воситаларига мисоллар ва уларнинг характеристикалари.
9-мавзу. LMS файл-серверли ва клиент-серверли технологиялари
Маълумотларни сақлагичи концепцияси. Аналитик дастурий иловаларни жорий қилиш воситалари. LMS архитектураси ва аппарат-дастурий платформасини танлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |