Lms тизимлар фанининг
Download 49.89 Kb.
|
8 LMS тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҳақида тасаввурга эга бўлиши
- VII. Кредитларни олиш учун талаблар
- Асосий адабиётлар
V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар) Фанни ўзлаштириш натижасида талаба: ўқув жараёни бошқарувида ахборот тизимларининг асосий вазифалари ва функциялари; LMS тузилмаси, таркиби ва қисмтизимларининг функциялари; ахборот тизимларни ишлаб чиқиш замонавий методлари ва воситалари; тизимли ёндошув асосида LMS ва унинг элементларини тавсифлаш принциплари; моделлаштириш моделлари ва методлари асосий синфларини қуриш принциплари; LMS бошқариш методлари ва моделлари; LMS жорий этиш дастурий ва техник воситалари; LMS ривожланиши истиқболлари, уларни бошқа турдош соҳалар билан ўзароалоқаси ҳақида тасаввурга эга бўлиши; ахборот жараёнларини таҳлил қилиш замонавий методларини қўллашни; бўлажак фойдаланувчилардан маълумот йиғиш ва суҳбат ўтказиш тўғрисида ҳисобот тайёрлашни; алгоритм ва программаларни ишлаб чиқиш методлари ва воситаларини, замонавий дастурлаш технологияларини қўллашни; LMS ишлаб чиқувчилари жамоасида ишни ташкил қилишни билиши ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши; маълумотни йиғиш, ишлов бериш ва ҳужжатлаштириш; ўқув жараёнини бошқариш соҳасидаги амалий масалаларни ечиш учун дастурлаш малака эга бўлиши керак. VI. Таълим технологиялари ва методлари: маърузалар; интерфаол кейс-стадилар; амалий машғулотлар (мисоллар ечиш, савол-жавоблар); гуруҳларда ишлаш; тақдимотларни қилиш; индивидуал лойиҳалар. VII. Кредитларни олиш учун талаблар: Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириши, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиши, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариши, якуний назорат бўйича ёзма ишни топширишлари лозим. Асосий адабиётлар Алоев Р.Д., Мухамедиева Д.Т., Худойберганов М.Ў. Олий таълим муассасаларида электрон таълим муҳитини яратиш (монография). “EXTREMUM-PRESS”, Тошкент. 2011й. 220б. Панюкова, С.В. Использование информационных и коммуникацион-ных технологий в образовании: учеб. пособие для вузов / С.В. Панюкова М.: Издательский центр "Академия", 2010. - 224 с. Трайнев В.А. Новые информационные коммуникационные техно-логии в образовании. В.А. Трайнев М.: Дашков и К, 2009. - 320 с. Download 49.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling