Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси


Download 184.5 Kb.
bet4/7
Sana04.02.2023
Hajmi184.5 Kb.
#1163702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу маъруза Логистика

Ахборот тизимлари.
Ҳар бир логистик тизимининг муҳим унсури бўлиб, аҳборот ўтиши ва қайта иш-ланишини таъминловчи тизимча хизмат қилади. Ўз навбатида бу «тизимча» ҳам тур-ли хил тизимчалардан ташкил топган мураккаб ахборот тизимидан иборатдир. Бошқа тизимлар сингари, ахборот тизими ҳам тартибли ўзаро боғланган унсурлардан ташкил топиши ва интегратив жиҳатларнинг бирор-бир бирлигига, «йиғиндисига» эга бўли-ши лозим. Кўп ҳолларда аҳборот тизимларини иккита тизимчага ажратадилар: функ-ционал ва таъминловчи (11.1.-расм)
Функционал тизимча, мақсаднинг умумийлиги белгиси бўйича гуруҳланган, ечи-ладиган масалалар йиғиндисидан иборат. Таъминловчи тизим эса, ўз навбатида, қуйи-даги унсурларни ўз ичига олади:

  • техник таъминот, яъни ахборот оқимларини қайта ишлашни ва узатишни таъ-минловчи техник воситалари йиғиндиси;

  • ахборот таъминоти, у ўз ичига турли маълумотлар, классификаторлар, кодифи-каторлар, маълумотларни расмий изоҳлаш воситаларини олади;

  • математик таъминот, яъни функционал масалаларни ечишнинг услублари йи-ғиндиси.



Шартли белгилар:


А – техник таъминот
Б – ахборот таъминоти
В – математик таъминот
Г – бошқа таъминот воситалари
расм. Ахборот тизими тузилмаси
Логистик ахборот тизимлари, одатда логистик жараёнларни бошқаришнинг ав-томатлаштирилган тизими сифатида намоён бўладилар. Шунинг учун ҳам логистик ахборот тизимларидаги математик таъминот – бу дастурлар мажмуи ва моддий оқим-лар бошқаруви масалалари ечилишини, матнларни қайта ишлашни, сўров маълумот-ларини олишни ва техник воситалар амал қилишини таъминловчи дастурлаш восита-лари йиғиндисидир.
Логистиканинг ахборот тизимларидаги унсурлар орасидаги алоқаларни ташкил этилиши, анаънавий аҳборот тизимлариникидан сезиларли равишда фарқ қилиши мумкин. логистикада ахборот тизимлари барча унсурларни ҳар томонлама интегра-циясини, таъминлашлари лозим. «Логистик тизимларнинг ахборот техник таъмино-ти, ахборот жиҳатлари ва уни қайта ишлашнинг техник воситалари тўплами билан эмас, балки уларни барпо этиш учун қўлланиладиган услублар ва тамойиллар билан фарқ қилади».
Ахборот тизими таърифини қуйидагича ифодалаш мумкин: ахборот тизими – бу у ёки бу функционал масалалар (Логистикада – моддий оқимларни бошқариш бўйича масалалар) ечимини таъминловчи, ўзаро боғланган ҳисоблаш техникаси воситалари-нинг муайян тарзда ташкил этилган йиғиндиси бирлигидир. Логистикада ахборот тизимлари турлари.
Агрологистикада ахборот тизимлари айрим корхона миқёсидаги моддий оқим-ларни бошқариш мақсадида, ёки минтақа, мамлакат ва ҳаттоки мамлакатлар гуруҳ-лари ҳудудидаги логистик жараёнларни ташкил этишга ёрдам бериш учун ташкил этилишлари мумкин. (11.2.-расм).



Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling