Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси


Логистик тизим ва логистик занжир тўғрисида тушунча


Download 184.5 Kb.
bet2/7
Sana04.02.2023
Hajmi184.5 Kb.
#1163702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу маъруза Логистика

2. Логистик тизим ва логистик занжир тўғрисида тушунча

Логистик тизим тушунчаси, логистиканинг асосий (негиз) тушунчаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий механизмлар фаолиятини таъминловчи турли хил тизимлар мавжуд. Ушбу кўпликдан айнан логистик тизимларни, уларни таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш мақсадида, ажратиш лозим.


Логистик тизим хақида гап юритишдан олдин, «тизим» тушунчасини таърифлаб ўтамиз. Тизим (юнончадан олинган бўлиб - қисмлардан ташкил топган бир бутун; бирлашма маъносини англатади) – бу муайян бир бутунликни пайдо қилувчи, ва бир-бири билан алоқа ва муносабатларда бўлувчи унсурлар кўплигидир. Қуйидаги 4-та хусусиятга эга бўлган объектни бемалол «тизим» деб аташимиз мумкин:

  1. бутунлик ва алоҳидалик

  2. ўзаро алоқа

  3. ташкил этиш, тартиб

  4. интегратив жиҳатлар (яъни фақат унсурлар биргалигида юзага келадиган хусусиятлар)

Моддий оқимлар ҳаракати малакали ходимлар томонидан, турли хил техника: транспорт воситалари, ортиш-тушириш ускуналари ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, логистик жараёнга турли бино ва иншоотлар ҳам жалб этилган бўлади. Жараённинг кечиши эса ҳаракатланаётган ва йиғилаётган юкларнинг, ушбу жараёнга тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Юклар ўтишини таъминловчи ишлаб чиқариш кучларининг йиғиндиси, яхшими ёмонми, аммо ташкил этилган. Умуман олганда, бирор-бир моддий оқимлар мавжуд бўлса, қандайдир товар ўтказувчи тизим ҳам мавжуд бўлади. Одатда, бундай тизимлар махсус лойиҳаланмасдан, айрим унсурларнинг (турли корхоналар ёки уларнинг бўлимлари) фаолияти натижасида юзага келадилар.
Логистика, бир-бири билан келишилган материал ўтказувчи (логистик) тизимларни лойиҳалашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Ушбу тизимлардан чиқувчи моддий оқимлар параметрлари олдиндан берилган бўлади. Бу тизимлар, уларга кирувчи ишлаб чиқариш кучларининг юқори даражада келишилганлиги билан, бошқалардан фарқ қиладилар.
Юқорида айтиб ўтилган тизимнинг 4-та хусусиятини, логистик тизимга нисбатан кўриб чиқамиз:
Биринчи хусусият: тизим бу бир-бири билан алоқадор бўлган унсурлар йиғиндисининг бутунлигидир. Логистик тизимни унсурларга ажратишни турлича амалга ошириш мумкин.
Макродаражада моддий оқим бир корхонадан иккинчисига ўтади ва унсур сифатида ушбу корхоналар, ҳамда уларни боғловчи восита сифатида қаралиши мумкин.
Микродаражадаги логистик тизимни эса қуйидаги тизимчалар кўринишида тасвирлаш мумкин: (мукаммал қаралганда ушбу тизимчаларнинг ҳар бири мураккаб бир тизим эканлиги аён бўлади)
Харид – ушбу тизимча логистик тизимга моддий оқимни киришини таъминлайди.
Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш – бу тизимча эса харид тизимчасидан моддий оқимни қабул қилиб олади ва турли технологик операцияларни бажариш жараёнида уни бошқариб туради. Айнан ушбу технологик операциялар меҳнат предметини меҳнат маҳсулотига айлантирадилар.
Реализация (савдо) – бу тизимча моддий оқимни логистик тизимдан чиқиб кетишини таъминлайди. (3-расм)



Ишлаб чиқаришни бошқариш



Тақсимлаш

Харид килиш





Моддий оқим

3–Расм. Микрологистик тизим схемаси.


Кўриб турганимиздек, логистик тизим унсурлари турлича ва бир вақтнинг ўзида бир-бирига мос. Уларнинг мослиги мақсад ягоналиги билан таъминланади, ва ушбу мақсадга логистик тизимни ҳар бир унсури хизмат қилади.
Иккинчи хусусият (алоқалар): Логистик тизим унсурлари орасида муҳим алоқалар мавжуд. Улар бирор-бир қонуний зарурият билан интегратив жиҳатларини ҳам белгилайдилар. Макрологистик тизимларда, унсурлар орасидаги алоқа асосини шартнома ташкил этади. Микрологистик тизимларда эса унсурлар ички ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғланган бўладилар.
Учинчи хусусият (ташкил этиш): логистик тизим унсурлари орасидаги алоқалар маълум тарзда тартиблаштирилган бўлади, бу эса логистик тизим ташкил этилганидан далолат беради.
Тўртинчи хусусият (интегратив жиҳатлар): логистик тизим, унинг бирор-бир унсури ҳам алоҳида равишда эга бўлмаган жиҳатларга (хусусиятларга) эга. Бу зарур бўлган товарни, зарур вақтда, зарур жойга, лозим бўлган сифатда ва минимал харажатлар билан етказиш қобилияти, ҳамда ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига (талабнинг ўзгариши, техник воситаларнинг ишдан чиқиши ва ҳ.) мослашиш қобилиятидир.
Логистик тизимнинг интегратив жиҳатлари, унга материалларни харид қилиш, уни ўз ишлаб чиқариш қувватларидан ўтказиш ҳамда ташқи муҳитга чиқариш имконини беради, ва шу билан бирга олдиндан белгиланган мақсадларга ҳам эришилади.
Пайдо бўлган талабга, маҳсулотни тезда етказиб бериш билан жавоб берадиган логистик тизим, ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидан то мамлакат ҳудудигача ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин. У ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиб, кўникиб, уларга тезда жавоб қайтариши мумкин.
Логистик тизимга берилган умумий таъриф қуйидагича: логистик тизим –у ёки бу логистик функцияларни бажарувчи, тескари алоқага эга бўлган, ташқи муҳит шароитларига яхши мослашувчан тизимдир. У одатда бир неча тизимчалардан ташкил топган, ва ташқи муҳит билан мустаҳкам алоқаларга эга бўлади. Логистик тизим сифатида саноат корхонаси, қишлоқ хўжалик корхонаси, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаси, савдо корхонаси ва бошқалар кўрилиши мумкин. Логистик тизимнинг мақсади – бу харажатларнинг берилган чегарасида, товар ва буюмларни белгиланган жойга, зарур бўлган миқдорда ва ассортиментда, ҳамда мумкин бўлган максимал даражада ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмолга тайёрланган ҳолда етказиб беришдир.
Логистик тизим чегаралари ишлаб чиқариш воситаларини айланиш цикли билан белгиланади. Олдин ишлаб чиқариш воситалари харид қилинади. Улар моддий оқим кўринишида логистик тизимга келиб тушадилар, омборга қўйиладилар, қайта ишланадилар, сақланадилар, ва кейинчалик, логистик тизимга келиб тушган молиявий маблағлар эвазига, логистик тизимдан истеъмолга чиқиб кетадилар.
Логистик тизим (logistical system) – бу логистик вазифалар ва операциялар бажарувчи тескари алоқага эга мослаштирилган тизимдир. У, қоидага кўра бир неча тизимлардан иборат ва ташқи муҳит билан ривожланган алоқаларга эга. Логистик тизим сифатида қишлоқ хўжалик корхонаси, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаси, савдо корхонаси ва ҳ.к. кўриб чиқиш мумкин.
Логистик тизимнинг мақсади-товарлар ва буюртмаларни белгиланган манзилга, керакли миқдорда, иложи борича ишлаб чиқариш ва шахсий истеьмолга тайёрлаган ҳолда харакатларнинг берилган даражасида етказиб беришдир. Вазифавий тизимчаларга биноан бир қаторда логистик тизим таьминловчи тизимчаларга (масалан, ахборот, ҳуқуқий, ходимлар ва х.к.) ҳам эга. Оммавий хизмат кўрсатиш тизими сифатида логистик тизим ички алоқаларга ва ташқи муҳит билан алоқаларга эга. Тизимичи алоқалар одатда даврий характерга эга, чунки, қоидага кўра алоқа қилувчи тизимчалар ўртасидаги моддий оқимни изчил узатиш босқичини акс эттиради.
Логистик функция (ЛФ) – корхона логистикасини бошқариш даражаси ва самарадорлигини ошириш мақсадида ажратиб кўрсатилган логистик операциялар йиғиндиси. Логистик функциялар қуйидагилар: буюртмаларни бошқариш процедуралари, транспортировка, захираларни бошқариш, моддий маблағларни ишлаб чиқариш фаолияти учун харид қилиш, ишлаб чиқариш процедураларига кўмаклашиш, омборларга жойлаштириш, юкни қайта ишлаш, маҳсулотнинг қайтишига кўмаклашиш ва б.
Логистик занжир (logistik chain) – бу ташқи моддий оқимни битта логистик тизимдан бошқасига (ишлаб чиқариш, истеьмол ҳолида) ёки якуний истеьмолчига етказиш бўйича логистик операцияларни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг тўғри чизиқли тартибга солинган кўпчиликдир. Умумий ҳолда логистик занжир ишлаб чиқарувчи, истеьмолчи, воситачи ва ташувчини бирлаштиради.
Логистик тизим билан бир қаторда логистик занжир ёки етказиб бериш занжири тушунчаси (Logistical chain/supply chain) логистик тармоқ ва логистик канал (Logistical channel) тушунчаси ҳам муҳим.
Логистик занжир (ЛЗ) – бир логистик тизимдан бошқасига (ишлаб чиқаришда фойдаланилганда) ёки сўнгги истеъмолчигача моддий ёки сервис оқимни етказиш бўйича логистик операцияларни амалга оширадиган логистик тизимнинг тартибга солинган кўплаб бўғинлари (ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар,умумий фойдаланиладиган омборлар ва ҳоказолар)дир.
Логистик занжирлар логистиканинг функционал соҳалари ичида таҳлил қилинади ва лойиҳалаштирилади. Таъминотда логистик занжир материални етказиб берувчи ва маҳсулотни ишлаб чиқарувчини; тақсимотда – маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчини ўзаро боғлайди; ишлаб чиқаришда логистик занжирлар - материал оқимни материаллар омборидан етказиб бериш, тайёр маҳсулот омборидан комплектловчигача етказиб беришда шаклланади.Логистиканинг исталган функционал соҳаси учун логистик занжир шаклланишининг сўнгги параметри бўлиб, истеъмолчининг буюртмаси ҳисобланади.
Аксарият хорижий ва маҳаллий тадқиқотчиларни логистик канал билан тақсимлаш канали тушунчаси боғлаб туради (маркетинг канали, дистрибутив канал). Шу билан бирга, логистик канал тўғрисида тадқиқотчилар якдил фикрга келган эмаслар. Олимларнинг қарашларидаги умумийлик шундан иборатки, логистик (маркетинг, дистрибутив) каналда товар айирбошлаш (олди-сотди) юз беради ва тақсимлаш учун характерли бўлган функциялар бажарилади: транспортда ташиш, омборларга жойлаштириш, юкни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот захираларини бошқариш, маҳсулотга бўлган талабни олдиндан ўрганиш ва б. Товар олди-сотдиси агентлар, дилерлар, улгуржи савдо билан шуғулланувчилар ёки бошқа воситачилар орқали амалга оширилиши мумкин, улар орасидаги хўжалик алоқалари тизими логистик канал ҳосил қилади.
Логистик канал (ЛК) – логистик тизимнинг тартибга солинган кўплаб бўғинлари бўлиб, у ўз ичига етказиб берувчилардан тортиб то сўнгги истеъмолчигача материал оқимларни, шунингдек унга боғлиқ сервисни ўтказиб берадиган моддий оқим барча логистик занжирлар ва унинг участкаларини қамраб олади.. Логистик канални фарқловчи белгилар қуйидагилар: аниқ маҳсулотнинг ва/ёки ассортименти тавсифи, бозор сегменти, саноат (транспорт) қадоғи (ўрами), юк бирлигининг тури ва ўлчами.
Логистик занжир ва каналлар логистик тармоқнинг таркибий қисмлари саналади.
Логистик тармоқ (ЛТ) – логистик тизимнинг, ягона рамкаларда асосий ва ёндош оқимлар бўйича ўзаро боғланган кўплаб бўғинларидир.
Таъминот, ишлаб чиқариш ва тақсимлаш операцияларини интеграцияланган кўрикдан ўтказиш учун зарур бўлган асосий тушунчалардан бири – логистик циклдир (буюртмани бажариш цикли ёки функционал цикл), бу тушунча остида буюртмани бериш ва бурютма қилинган маҳсулотни сўнгги истеъмолчига етказиб бериш оралиғидаги вақт ва сервис тушунилади. Логистик цикл, одатда, буюртма берилган вақт, уни қайта ишлаш, жойлаштириш, ишлаб чиқариш ва/ёки комплектлаш, транспорт ёрдамида ташиш ва истеъмолчи томонидан товарни қабул қилиб олиш вақтини ўз ичига олади.
Буларнинг ҳар бири учун вақт сарфи талаб қилинади. Босқичларнинг давомийлиги ва логистик циклнинг умумий давомийлиги вақтига кўра фарқланиши мумкин.
Логистиканинг асосий тушунчаларини кўриб чиқканимиздан сўнг, қуйидаги саволларга жавоб берайлик: логистика қандай устунликларга эга ва нима учун логистика корхоналаримиз учун долзарб?
Мутахассисларнинг фикрига асосан (эксперт баҳоси), логистикани қўллаш -

  • Захиралар миқдорини 30-50% камайтириш;

  • Маҳсулотнинг ҳаракатланиш вақтини 25-45% қисқартириш;

  • Омборларга қайта ташишни 1,5-2% қисқартириш;

  • Автоташишлар учун харажатларни 7-20%, темир йўл орқали ташиш харажатларини 5-12% қисқартириш каби устунликларни беради.

Логистикани қўллаш меҳнат самарадорлигини муомала доирасида ҳам, ишлаб чиқариш доирасида ҳам сезиларли оширади. Мутахассисларнинг баҳо беришича, 1980 йиллардан бошлаб, АҚШда меҳнат самарадорлигининг йилига умумий ошиши 5-6% бўлса, унинг тенг ярим (2,5-3%) кўрсаткичига логистиканинг тарқалиши ҳисобига эришилар экан. Логистик қўйилмаларнинг 1%га қисқариши савдо ҳажмининг деярли 10% ортишига тенг.
Логистик стратегия заминида логистик миссия ёки логистиканинг етти қоидаси (7 R (right) қоидаси ёки логистик микс) ётади. Улар корхонанинг логистика соҳасидаги барча кейинги ҳаракатлари ва қарорларини белгилаб беради: зарур маҳсулот билан керакли миқдорда мувофиқ (белгиланган) сифатда зарур жойда белгиланган вақтда аниқ истеъмолчига энг кам (минимал) харажатларда таъминлаш.
Логистик миссиядан ташқари, корхонанинг логистика стратегияси шаклланиши учун концепция (етакчи фикр, бошқарувчи ғоя)ни белгилаб олиш муҳимдир, бу бизнесни қўллаб-қувватлаш ва асосий ҳамда унга ёндош оқимларни бошқариш имконини беради. Логистик концепциялар ва логистика эволюциясини навбатдаги бўлимда кўриб чиқамиз.


Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling