Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси
Download 184.5 Kb.
|
3 мавзу маъруза Логистика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб-чиқаришда
- Омбор хўжалигида
расм. ITF-14 код. Логистикада бошқа кодларга қўшимча равишда 128-коди ишлатилиши ҳам мум-кин (11.4.-расм). Ушбу код билан партия рақами, Ишлаб-чиқариш санаси, реализация муддати ва бошқалар кодланган бўлиши мумкин. Муомала соҳасида эса EAN коди (11.5.-расм) кенг тарқалган, уни оммавий ис-теъмол товарларида тез учратиб туриш мумкин. расм. 128-код. Қўшимча ахборот кодлаш учун бошқа кодлар билан ишлатилади. расм EAN-13 код. Биринчи 3 та рақам мамлакат коди, иккинчи 6та рақам корхона коди ва кейинги 3 та рақам маҳсулот коди. Охирги 1 та рақам контрол коди. Кодни тўғри ҳисобланга-нини кўрсатади. Логистикада штрих кодларни автоматик аниқлаш технологиясини қўллаш, ло-гистик жараённинг барча босқичларида моддий оқимларни бошқаришни яхшилаш имконини беради. Унинг асосий устунликларини айтиб ўтамиз. Ишлаб-чиқаришда: маҳсулотлар ва уларни бутловчи қисмларини ҳар бир участкадаги харакатини ва шунингдек умуман корхонадаги логистик жараённинг ҳолатини, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ягона тизими барпо этилиши; ёрдамчи персонал ва ҳисобот ҳужжатлар сонини камайиши, хатолар йўқолиши; Омбор хўжалигида: моддий оқимни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилиши; моддий захираларни инвентаризациялаш жараёнини автоматлаштирилиши; моддий ва ахборот оқимлари билан бўладиган логистик операциялар вақтини қисқариши; Савдода: моддий оқимни ҳисобга олишни ягона тизимини яратилиши; товарлар буюртмаси ва инвентаризациясини автоматлаштирилиши; харидорларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқариши. Ўзбекистонда ишлаб-чиқарилган товарларнинг ички ва хориж бозорларида рақо-батбатдошлигини ошириш, товар ишлаб-чиқарувчини товар рақами халқаро тизими доирасида идентификациялаш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарларни ишлаб-чиқаришни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олишни таъминлаш мақсади-да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 21 сентябрда “Ўзбекис-тон Республикасида штрихли кодлашни жорий қилиш тўғрисида” 438-сонли қарор қа-бул қилди. Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси – Товар ишлаб-чиқарувчилар ва тад-биркорлар палатаси томонидан товарлари “EAN” штрихли код билан маркаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш, товарларни халқаро талаблар-га мувофиқ идентификациялаш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятини услубий бошқариш учун товар ва хизматларни автоматик тарзда идентификациялаш “EAN UZBEKISTAN” маркази ташкил этилганлиги қайд этилган. Товар ва хизматларни автоматик тарзда идентификациялаш “EAN UZBEKIS-TAN” маркази EAN International аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни рақамлаш бўйича ягона ташкилот - EAN International вакили ҳисобланади. Download 184.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling