Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси
Download 184.5 Kb.
|
3 мавзу маъруза Логистика
Ахборот тизимлари.
Ҳар бир логистик тизимининг муҳим унсури бўлиб, аҳборот ўтиши ва қайта иш-ланишини таъминловчи тизимча хизмат қилади. Ўз навбатида бу «тизимча» ҳам тур-ли хил тизимчалардан ташкил топган мураккаб ахборот тизимидан иборатдир. Бошқа тизимлар сингари, ахборот тизими ҳам тартибли ўзаро боғланган унсурлардан ташкил топиши ва интегратив жиҳатларнинг бирор-бир бирлигига, «йиғиндисига» эга бўли-ши лозим. Кўп ҳолларда аҳборот тизимларини иккита тизимчага ажратадилар: функ-ционал ва таъминловчи (11.1.-расм) Функционал тизимча, мақсаднинг умумийлиги белгиси бўйича гуруҳланган, ечи-ладиган масалалар йиғиндисидан иборат. Таъминловчи тизим эса, ўз навбатида, қуйи-даги унсурларни ўз ичига олади: техник таъминот, яъни ахборот оқимларини қайта ишлашни ва узатишни таъ-минловчи техник воситалари йиғиндиси; ахборот таъминоти, у ўз ичига турли маълумотлар, классификаторлар, кодифи-каторлар, маълумотларни расмий изоҳлаш воситаларини олади; математик таъминот, яъни функционал масалаларни ечишнинг услублари йи-ғиндиси. Шартли белгилар: А – техник таъминот Б – ахборот таъминоти В – математик таъминот Г – бошқа таъминот воситалари расм. Ахборот тизими тузилмаси Логистик ахборот тизимлари, одатда логистик жараёнларни бошқаришнинг ав-томатлаштирилган тизими сифатида намоён бўладилар. Шунинг учун ҳам логистик ахборот тизимларидаги математик таъминот – бу дастурлар мажмуи ва моддий оқим-лар бошқаруви масалалари ечилишини, матнларни қайта ишлашни, сўров маълумот-ларини олишни ва техник воситалар амал қилишини таъминловчи дастурлаш восита-лари йиғиндисидир. Логистиканинг ахборот тизимларидаги унсурлар орасидаги алоқаларни ташкил этилиши, анаънавий аҳборот тизимлариникидан сезиларли равишда фарқ қилиши мумкин. логистикада ахборот тизимлари барча унсурларни ҳар томонлама интегра-циясини, таъминлашлари лозим. «Логистик тизимларнинг ахборот техник таъмино-ти, ахборот жиҳатлари ва уни қайта ишлашнинг техник воситалари тўплами билан эмас, балки уларни барпо этиш учун қўлланиладиган услублар ва тамойиллар билан фарқ қилади». Ахборот тизими таърифини қуйидагича ифодалаш мумкин: ахборот тизими – бу у ёки бу функционал масалалар (Логистикада – моддий оқимларни бошқариш бўйича масалалар) ечимини таъминловчи, ўзаро боғланган ҳисоблаш техникаси воситалари-нинг муайян тарзда ташкил этилган йиғиндиси бирлигидир. Логистикада ахборот тизимлари турлари. Агрологистикада ахборот тизимлари айрим корхона миқёсидаги моддий оқим-ларни бошқариш мақсадида, ёки минтақа, мамлакат ва ҳаттоки мамлакатлар гуруҳ-лари ҳудудидаги логистик жараёнларни ташкил этишга ёрдам бериш учун ташкил этилишлари мумкин. (11.2.-расм). Download 184.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling