Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси


Download 184.5 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi184.5 Kb.
#1163702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу маъруза Логистика

Ахборот оқимлари тушунчаси.
Моддий оқимларни бошқариш жараёни асосида, логистик тизимлардаги ахбо-ротни қайта ишлаш ётади. Шундай экан, логистиканинг асосий тушунчаларидан бири бу ахборот оқимидир.
Ахборот оқими – бу логистик тизим ичида, логистик тизим ва ташқи муҳит ора-сида харакатланувчи, логистик операцияларнинг бошқаруви ва назорати учун зарур бўлган хабарлар ва маълумотлар йиғиндисидир. Ахборот оқими қоғоз ва электрон ҳужжатлар кўринишида бўлиши мумкин.
Агрологистикада ахборот оқимларининг қуйидаги турларини ажратадилар.

  • оқим билан боғланувчи тизимлар турига кўра: горизонтал ва вертикал;

  • ўтиш жойига кўра: ички ва ташқи;

  • логистик тизимга нисбатан йўналишига кўра: кирувчи ва чиқувчи.

Ахборот оқими жорий оқимдан олдин, у билан бирга, ёки ундан кейин харакат-ланиши мумкин. Бунда ахборот оқими моддий оқим билан бир томонга ёки қарама-қарши томонга йўналтирилган бўлиши ҳам мумкин.

  • қарама-қарши йўналишдаги, моддий оқимдан олдин келувчи ахборот оқими, одатда, буюртма тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлиши мумкин;

  • тўғри йўналишдаги, моддий оқимдан олдин келувчи ахборот оқими, келиши кутилаётган товарлар тўғрисидаги бирламчи маълумотлардан иборат бўлиши мум-кин;

  • тўғри йўналишда моддий оқим билан биргаликдаги ахборот оқимида, моддий оқимнинг миқдор ва сифат параметрлари тўғрисидаги ахборотлар келиши мумкин;

  • қарама-қарши йўналишдаги моддий оқимдан кейин келган ахборот оқимида, товарларни, молиявий маблағларни қабул қилинганлиги натижалари, сифати ва миқ-дори тўғрисидаги, турли хил эътирозлар тўғрисидаги ахборотлар ўтиши мумкин.

Умуман олганда ахборот оқимининг харакатланиш йўли, моддий оқим харакати йўналиши билан бир хил бўлмаслиги мумкин.
Ахборот оқими қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади.

  • келиб чиқиш манбаи;

  • оқим харакати йўналиши;

  • жўнатиш ва қабул қилиш тезлиги;

  • оқим интенсивлиги ва бошқалар.

Ахборот тизимларининг шаклланиши оқимларининг айрим кўрсаткичлари кеси-мидаги текширишларсиз амалга ошмайди. Мисол учун, бирор корхонани ҳисоблаш техникаси билан таъминлаш масаласини, ушбу иш жойи орқали ўтадиган ахборот ҳажми ва қайта ишлашининг зарурий тезлигини билмасдан ҳал қилиб бўлмайди.
Моддий оқимни қуйидаги тарзда бошқариш мумкин:

  • оқим йўналишини ўзгартириб;

  • жўнатиш тезлигини, унга мувофиқ бўлган қабул қилиш тезлигигача чеклаб;

  • оқим ҳажмини айрим бўлим ёки тармоқнинг ўтказиш қобилияти катталигигача чеклаб.

Ахборот оқими бир вақт бирлиги ичида қайта ишланадиган ёки ўтказиладиган ахборот миқдори билан ўлчанади.
Бирор-бир маълумотдаги ахборот миқдорини ташиш усуллари, кибернетика фа-нининг ахборот назарияси бўлимида ўрганилади. Ушбу назарияга мувофиқ ахборот миқдори бирлиги сифатида, иккиланган бирлик – бит қабул қилинган. Электрон ҳи-соблаш техникасини қўлаганда ахборот байтларда ўлчанади. Бундан келиб чиқан хол-да килобайт, мегабайт ва гигабайтлардан ҳам фойдаланилади.
Хўжалик фаолияти амалиётида ахборот қуйидагича ўлчаниши мумкин:

  • қайта ишлаган ёки узатилган ҳужжатлар миқдори билан;

  • қайта ишланадиган ёки узатиладиган ҳужжатлардаги ҳужжат қаторларининг умумий сони билан.

Шуни ҳам этиборга олиш лозимки, иқтисодий тизимларда, логистик операция-лардан ташқари, ахборот оқими содир бўлиши ва узатилиши билан кузатиладиган, бошқа операциялар ҳам амалга оширилади. Аммо логистик ахборот оқими умумий ахборот оқимининг энг аҳамиятли қисмини ташкил этади. Айниқса Ишлаб-чиқариш корхоналари ва улгуржи савдо корхоналарида бу хол яққол сезилиб туради.



Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling