Logistikada moddiy oqimlarni boshqarish va taqsimlashni tashkil qilish моддий оқимлар тушунчаси


расм. Логистикада қўлланиладиган ахборот тизимлари турлари


Download 184.5 Kb.
bet5/7
Sana04.02.2023
Hajmi184.5 Kb.
#1163702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу маъруза Логистика

расм. Логистикада қўлланиладиган ахборот тизимлари турлари.
Айрим корхона миқёсидаги ахборот тизимларини ўз навбатида уч гуруҳга ажра-тадилар:

  • режали;

  • диспозитив (ёки диспетчерлик);

  • бажарувчи (ёки оператив).

Ҳар хил гуруҳларга мансуб бўлган логистик ахборот тизимлари, ўзларининг функционал ва таъминловчи тизимчалари билан фарқланадилар. Таъминловчи тизим-чалар ўзларининг барча унсурлари, яъни техник, ахборот ва математик таъминоти би-лан бир-биридан фарқ қилишлари мумкин. Айрим ахборот тизимларининг хусусият-ларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Режали ахборот тизимлари. Бу тизимлар бошқарувнинг маъмурий даражасида (босқичида) барпо этиладилар ва стратегик узоқ муддатли қарорларни қабул қилишга ёрдам берадилар. Ечиладиган масалалар орасида қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • логистик занжир бўғинларини яратиш ва уларни оптималлаштириш;

  • шартли-мунтазам, яъни кам ўзгарадиган маълумотларни бошқариш;

  • ишлаб-чиқаришни режалаштириш;

  • захираларни умумий бошқарувини амалга ошириш;

  • резервларни бошқариш ва бошқа масалалар.

Диспозитив ахборот тизимлари. Бу тизимлар омбор ёки цехни бошқариш дара-жасида (босқичида) барпо этиладилар ва логистик тизимларнинг яхши йўлга қўйил-ган ишини таъминлаш учун хизмат қиладилар. Бунда қуйидаги масалалар ўз ечимини топишлари мумкин:

  • захираларни (омборга қўйишни) ... бошқариш;

  • омбор (қ.х. корхонаси) ичидаги транспортни бошқариш;

  • буюртмалар бўйича юкларни танлаш, бутлаш, жўнатиладиганларини ҳисобга олиш ва бошқалар.

Бошқарувчи ахборот тизимлари маъмурий ёки оператив бошқарув даражасида (босқичида) барпо этиладилар. Бу тизимларда ахборотларни қайта ишланиши, уларни ЭҲМ.га келиб тушиши тезлигида амалга оширилади. Бу ишларнинг барчаси бирда-нига амалга оширилади, ҳамда ишлаб-чиқариш ва хизматларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот олиш, ҳамда бошқарув объектларига нисбатан тадбирларни ўз вақтида ўтказиш имконини беради. Ушбу тизимлар моддий оқимлар назорати, ишлаб-чиқаришга хизмат кўрсатишни оператив бошқаруви, харакатланишлар бошқарилиши ва бошқалар билан боғлиқ бўлган турли хилдаги масалаларни ечишлари мумкин.
Юқорида айтиб ўтилганидек, таъминловчи тизимчаларда ҳам фарқлар мавжуд. Режали, диспозитив ва бажарувчи ахборот тизимчалари дастурий таъминотининг тав-сифий хусусиятларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Моддий оқимларни бошқаришнинг кўп босқичли автоматлашган тизимларини яратиш, дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасидаги катта харажатлар билан боғлиқ-дир. Дастурий таъминот бир томондан тизимнинг кўп функционаллилигини, иккинчи томондан эса унинг юқори даражадаги интеграциясини таъминлаши лозим. Шу муно-сабат билан, логистика соҳасида бошқарувнинг автоматлашган тизимларини яратиш-да нисбатан арзон бўлган, маҳаллий шароитларга мослашган, стандарт дастурий таъ-минотни ишлатиш имкониятлари изланиши керак.
Ҳозирги кунда етарлича такомиллашган дастурлар пакетлари яратилмоқда. Ам-мо улар ахборот тизимларининг барча турларида қўлланилавермайди. Бу моддий оқимлар бошқарувида ечиладиган масалаларнинг стандартлашиш даражасига боғлиқ.
Режали ахборот тизимларидаги масалаларни ечишда стандартлашиш даражаси энг юқори, бу эса стандарт дастурий таъминотни деярли қийинчиликларсиз мослаш-тириш имконини беради. Диспозитив ахборот тизимларида стандарт дастурлар паке-тини мослаштириш имконияти паст. Бу бир қатор сабабларга боғлиқ:

  • корхоналардаги ишлаб-чиқариш жараёни тарихан шаклланиб келган ва бирор-бир ўзгаришлар киритиш жуда қийин кечади;

  • турли фойдаланувчилардаги қайта ишланадиган маълумотлар тузилмаси кес-кин фарқланади.

Бажарувчи ахборот тизимларидаги бошқарувнинг оператив даражасида, кўп ҳол-ларда, индивидуал дастурий таъминот қўлланилади.



Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling