Логопедия. Сурдопедагогика


Download 257.08 Kb.
bet3/5
Sana06.04.2023
Hajmi257.08 Kb.
#1329796
1   2   3   4   5
Bog'liq
Логопедия Сурдопедагигика 2 часть

Сурдопедагогика

  • Нутқ ҳаракатларини такрорлашга ўрганган заиф эшитувчилар гапириш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, карлар махсус ўқув алифбоси — дактилологияцан фойдаланиб гапиришлари ҳам мумкин. Махсус таълим шароитида ўқувчиларда и. ч. фаолиятининг малака ва кўникмалари ғосил қилинади ва нормал ҳаётга тайёрланади. Сурдопедагогика отоларингология, акустика, логопедия, умумий пед., тилшунослик, психология, физиология билан узвий боғлиқ.

Дифектология

  • Дефектология [лот. defectus – нуқсон ва ..логия] – жисмоний ва руҳий нуқсонли болалар ривожланишининг психофизик хусусиятларини ўрганиш, уларга махсус таълим-тарбия бериш, ундаги нуқсонларни йўқота бориш қонуниятларини ўрганувчи фан. Кўр ва кўзи ожиз, кар ва қулоғи оғир, ақли заиф, таянч-ҳракат аппаратида нуқсони бор, нутқ камчилгига эга бўлган болалар дефектология фани объектидир. Шунга кўра дефектология 4 алоҳида соҳага бўлинади: сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика, логопедия. Дастлаб сурдопедагогика ва тифлопедагогика пайдо бўлган (1770 й. карлар учун Испанияда, 1784 й. кўрлар учун Парижда махсус муассаса очилган). Кейинчалик логопедия ва олигофренопедагогикага асос солинган.

Дифектлогияни вазифаси

  • Нуқсонли ва психофизик камчилиги бор болаларнинг руҳий қонуниятларини ўрганувчи махсус психология, шунингдек, таълим-тарбия бериш, нуқсонларни тузатиш, тиклаш воситаларини ишлаб чиқувчи сурдтехника ва тифлотехника ҳам дефектологияга киради. Дефектология анатомия, физиология, патофизиология, неврология, невропатология, эшитиш, кўриш ва нутқ патологияси, мактаб гигиенаси, умумий ва педагогик психология, пед., тилшунослик, болалар психологияси ва бошқа(лар) фанлар билан узвий боғланган. Дефектологиянинг асосий вазифаси нуқсонли болаларни аниқлаш, ташхис усулларини ишлаб чиқиш, улар учун махсус ва мужассамлаштрилган таълим-тарбияни ташкил этиш, ақлий ва жисмоний камчиликларни йўқотиш воситаларини излаб топиш, амалда қўллаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий фойдали инсонлар қилиб етиштиришдан иборат.

Download 257.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling