Лойиҳа бошқаруви


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

 
 
Лойиҳани бошқариш усули: Эжайл (Agile) 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, барча лойиҳалар классик 
дизайн ёндашувига биноан амалга ошириладиган тарзда тузилиши 
мумкин эмас. Агар ошпаз билан мисолни кўриб чиқадиган бўлсак: 
битта таомни тайёрлаш "шаршара" усулига тўғри келади, аммо агар 
сиз бир вақтнинг ўзида тўртта таомни пиширмоқчи бўлсангиз, бири-
дан кейин иккинчисини пишишини кутишингиз керак бўлса, шаршара 
усули қўл келмайди. 
Шу ўринда эса эжайл усули мос келади. Бу усул лойиҳалар ва 
маҳсулотларни бошқариш учун мослашувчан, итератив-изчил усуллар 
оиласига киради. Ушбу усулга кўра, лойиҳа кетма-кет фазаларга 
бўлинган эмас, балки кейинчалик тайёр маҳсулотга "йиғилган" кичик 
лойиҳаларга бўлинади. 
Шундай қилиб, инициация ва юқори даражадаги режалаштириш 
бутун лойиҳа учун амалга оширилади ва кейинги босқичлар: ишлаб 
чиқиш, синовдан ўтказиш ва бошқалар ҳар бир мини-лойиҳа учун 
алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Бу сизга ушбу мини-лойиҳалар-
нинг натижаларини, "тезлашмалар" деб аталадиган нарсаларни тезроқ 
топширишга имкон беради ва янги кичик лойиҳани (итерация) бош-
лаш билан, сиз унга катта харажатларсиз ва лойиҳанинг қолган қисми-
га таъсир кўрсатмасдан ўзгартиришлар киритишингиз мумкин. 
Эжайл нисбатан яқинда модага айланганига қарамай, итератив 
ривожланиш ғояси янги эмас. Эжайл оиласи ўзининг ҳозирги номини 
2001 йилда Эжайл Манифести нашр этилиши билан олди, унда жамоа-
вий ва мослашишга асосланган, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш-
нинг асосий қадриятлари ва тамойиллари, ҳатто ўзгаришларга "қизи-
қиш" акс этган. 
Аслида эжайл лойиҳани бошқариш усули ҳисобланмайди. Бу 
лойиҳаларни амалга ошириш учун ғоялар ва принциплар тўпламидир. 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 30 ~ 
Ушбу тамойиллар ва энг яхши амалиётлар асосида аллақачон алоҳида 
мослашувчан усуллар ишлаб чиқилган ва улар баъзан қуйидагича 
номланади: Scrum, Kanban, Crystal ва бошқалар. Ушбу усуллар бир-
биридан анча фарқ қилиши мумкин, аммо улар бир хил принципларга 
амал қилишади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling