Лойиҳа бошқаруви
§12. Лойиҳада тендер жараёни
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тендер муддати
§12. Лойиҳада тендер жараёни
Тендернинг асосий мақсади лойиҳа учун муносиб пудратчини танлаш ва пудратчидан шартнома тузилиши мумкин бўлган мақбул тендер ёки таклифни олишдир. Тендер жараёни қатор босқичларни ёки фаолиятни ўз ичига олади, уларнинг асосийлари: • Шартнома асосида харид қилишнинг афзал усулини танлаш; • Тендер ҳужжатларини тайёрлаш; • Таклиф ёки тендерни эълон қилиш; • Тендер савдоларини ўтказиш; • Таклифларни қабул қилиш ва очиш; • Таклифларни баҳолаш; • Таклифни қабул қилиш ёки ғолибни аниқлаш. Одатда, харид стратегияси тендер тури ва шартнома турини танлашдан иборат. Ушбу иккала масала бўйича қарорлар лойиҳанинг табиати, мижозларнинг танлови, лойиҳанинг мақсади, бюджети, вақт чекловлари ва бошқаларга асосланган. Тендер эълонларининг аксарияти буюртмавий кўринишга эга, уларнинг тузилиши ва таркиби буюртмачи томонидан белгиланади. Одатда тендер савдоси тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: • Лойиҳанинг тафсилотлари - тендер рақами, тендер номи, иш- нинг қисқача тавсифи, жойлашган жойи ва иш берувчиси тўғри- сидаги маълумотлар; • Иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш учун талаблар – гурух, синф, номланиши ва ҳк.; • Тендер ҳужжатларини олиш тафсилотлари – офис манзили, сана ва вақти, олиш учун барча шароитлар, рухсатнома хати ва ҳк.; • Сайтга ташриф буюриш тафсилотлари - учрашувлар ва брифингларнинг санаси, вақти ва жойи; • Тендер ҳужжатлари учун тўлов маълумоти - миқдори, тўлов усули, олувчи, ҳар қандай қўшимча тўлов; • Тендер жадвали хужжатларини мавжудлиги ва уларни текшириш тўғрисидаги маълумот - текшириш жойи, текшириш санаси ва вақти, текшириш учун ҳар қандай шартлар; • Талабноманинг тафсилотлари - ариза бериш жойи, санаси ва вақти, ариза бериш усули ва кечиктирилганлиги учун жарималар. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 112 ~ Тендер муддати Тендер муддати қатнашчилар учун тендер ҳужжатларида белги- ланган иш берувчининг талабларини тушуниш, тўлиқ ва аниқ ариза тайёрлаш ва топшириш учун етарли бўлиши керак. Aдолатли ва оқи- лона тендер даври бажарилаётган ишнинг характери ва мураккаб- лигига мос келади. Одатда бу оддий смета асосида тузилган шартнома учун одатда уч (3) ҳафта ва мураккаб лойиҳалаш ва қурилиш шарт- номаси учун уч (3) ойгача бўлиши мумкин. Aгар тендер муддати даво- мида тендер ҳужжатларига бирон бир ўзгартириш киритилса, ушбу ўзгаришлар тайёрланади ва қўшимча сифатида тендер иштирокчисига юборилади. Қўшимча тўлдиришларни қабул қилиш учун тендер муддати узайтирилиши керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling