ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ
~ 139 ~
EPCМ шартномаси нима?
EPCМ шартномаси – ушбу шартнома(муҳандислик, харид қи-
лиш, қурилиш, бошқарув) бўйича Пудратчи муҳандислик хизматлари,
харидларни амалга ошириш (рақобатбардош
харидлар, логистика,
суғурта), қурилиш (қурилиш, фойдаланишга топшириш) ва лойиҳани
бошқариш ишларига жавоб беради.
Ўзбекистондаги шартномаларнинг асосий қисми
ушбу схема
бўйича тузилган. Қоида тариқасида, мижозлар лойиҳани фаол равиш-
да олиб борадиган йирик капитал қурилиш / тендер хизматларига эга.
EPCМ тўлови бўйича шартнома
Ушбу шартномалар, қоида тариқасида, қайтариб
бериладиган
тўловлар билан, эҳтимол бонус тўлови билан тавсифланади,
потен-
циал пудратчилар томонидан таклиф қилинган ҳақ миқдори ва қолган
итерацияларнинг "сузувчи" нархи билан амалга оширилади. Бу но-
стандарт лойиҳалар ёки Пудратчи томонидан илгари амалга оширил-
маган лойиҳалар учун шартномани
бажариш нархининг пастлиги
билан тавсифланади. Жавобгарлик унинг ният ёки бепарволик туфай-
ли айби билан келиб чиқмаган бўлса, мукофот миқдори ёки унинг
фоизи билан чекланади.
EPCМ моделидаги ишнинг кўлами
Пудратчи лойиҳани буюртмачи номидан бошқаради. Буюртмачи
Лойиҳани тўлиқ назорат қилади, субпудратчиларни маъқуллаш ёки
рад этиш, пудратчилар ва субпудратчилар ишини назорат қилиш ва
текшириш, шунингдек уларга ёзма талабларни тақдим этиш ҳуқуқига
эга. Бу Пудратчи томонидан хизмат турларидан бирини тақдим этиш
имкониятини истисно қилмайди.
Рискларни тақсимлаш
Рисклар буюртмачи ва пудратчи ўртасида, қоида тариқасида,
мижознинг устун хатарлари билан тақсимланади.
EPCМ лойиҳаларининг афзалликлари
•
умумий нархнинг пастлиги;
• буюртмачининг лойиҳа учун "хотиржамлик" туйғуси;
• барча босқичларда кўпроқ назорат;
• нима содир бўлишини кўпроқ тушуниш, чунки улар барча
ўзгаришларни бошқарадилар;
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ
~ 140 ~
• “муаммолар” дастлабки босқичларда аниқланади;
• буюртмачи молиявий имкониятларни мослашувчан бошқариш
имкониятига эга.
Чизма 15.3. EPCM – Бошқарув/Инжиниринг/Харидлар/Қурилиш
Do'stlaringiz bilan baham: