Диссертацияни қўйилган талабларга мослиги. Диссертация қўйилган талабларга мос равишда тугалланган, юқори малакавий илмий иш бўлиб, унда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва амалий муаммолар ечими келтирилган, илмий янгиликлар амалиётга жорий этилган.
Якуний хулоса. Халлиева Наргиза Розиковнанинг 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” ихтисослиги бўйича “Туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини таъминлашга таъсири(Бухоро вилояти мисолида)” мавзусидаги диссертация иши тугалланган, мустақил бажарилган юқори cавияли малакавий илмий иш бўлиб, унда муаллиф томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар асосида муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилган.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги ОАКнинг докторлик диссертацияларига (Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом) қўйилган талабларига тўлиқ жавоб беради ва унинг муаллифи танланган ихтисослик бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносибдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |