Лойиҳа Халлиева Наргиза Розиковнанинг
Download 55.11 Kb.
|
7 Илмий кенгаш хулосаси Халлиева Н Р 10 та
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСАСИ Изланувчининг энг муҳим натижалари
Лойиҳа Халлиева Наргиза Розиковнанинг 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” ихтисослиги бўйича “Туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини таъминлашга таъсири(Бухоро вилояти мисолида)” мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли бир марталик Илмий кенгашнинг ХУЛОСАСИ Изланувчининг энг муҳим натижалари: Бухоро амирлиги тарихига оид ҳали кенг жамоатчилик эътиборига етказилмаган муҳим маълумотлар, ноёб қизиқарли экспонатлар бўйича кенг ва батафсил ёритиб берувчи қўшимча тақдимот хоналари ҳамда ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш орқали қўшимча мутахассислар ва музей ходимлари бандлигини таъминлаш таклифи асосланган. Бу каби тарихий тақдимот хоналарини ташкил қилиш орқали бевосита ҳамда билвосита иш ўринларини ҳам ташкил этиш мумкин. Бевосита бу орқали музейда ишловчилар ёки музей атрофидаги савдо шаҳобчаларида ишловчилар манфаатдор бўлса, либос тикувчилар, тарихий андозадаги идишларни ясовчи ҳунардмандлар, заргарлар эса бу орқали билвосита манфаатдор ҳисобланишади. Биз томонимиздан ўтказилган сўровонамада ҳам 100% қатнашувчилар сувенир сотиб олишларини айтишган, тарихий сувенир эса ҳар бир туристга борган жойини эслатиб турувчи восита ҳисобланади. маҳаллий ва хорижлик туристларга саёҳат жараёнида қулайлик яратиш мақсадида аэропорт ҳамда темир йўл вокзаллари ёнида маҳаллий аҳоли томонидан автомобилларни ижарага бериш ва автомобилларга енгил хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш асосланган; Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш харажатларининг 30%гача миқдорини давлат томонидан субсидиялаш асосида туристларга меҳмонхона хизмати ҳажмини ошириш орқали аҳолининг қўшимча бандлигини таъминлаш таклиф этилган. Туристларнинг барчаси ҳам меҳмонхоналарда туришни афзал кўрмасликлари мумкин, шу сабабдан ҳам бир қатор бошқа турдаги турар жойларни ташкил этиш ва бу орқали ҳам аҳолининг даромадлари бандлигини таъминлаш давлат олдида турган вазифалардан ҳисобланади. Оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли тураржой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади. Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Download 55.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling